Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

Биринчи босқич 1992 – 1998 йилларни ўз ичига олиб, унинг мақсади 
курашни спорт тури сифатида шакллантириш ва уни халқаро миқёсига олиб 
чиқиш учун асос яратишдан иборат. Бунинг учун биринчи навбатда 
курашнинг янги қоидаларини татбиқ қилиш, уларни жаҳон мамлакатларида 
тарғиб қилиш лозим.
Кураш 
қоидалари аждодларимизнинг урф-одатлари, удумлари, 
ишлатган атамалари асосида содда ва оддий қилиб ишлаб чиқилди. 
Полвонларнинг ижобий ҳаракати «ҳалол», «ёнбош», «чала» атамаларини 
ишлатиш билан баҳоланиб, томошабинлар томонидан тез ва осон 
ўзлаштириб олинади. Энг асосийси, спорт тарихида биринчи марта кураш 
қоидасида 36 ёшдан 65 ёшгача ва ундан катта ёшдаги тоифалари киритилиши 
курашнинг обрў-эътиборини кўтариб юборди, чунки кўплаб ёши улуғ 
полвонлар мусобақаларда қатнашишдан умидини узган эдилар. Яъни кураш 
билан катта ёшдагилар ҳам шуғулланиш ва юқори натижалар кўрсатиш 
мумкинлиги исботланган. 
Ана шу қоидалар асосида 1992 йилдан ўзбек кураши бўйича ўтмишда 
яшаб ўтган паҳлавонлар, улуғ алломалар хотирасига бағишлаб нуфузли 
халқаро мусобақалар бошланиб кетди. Албатта, курашни жаҳон майдонига 


27 
олиб чиқиш, уни дунёга танитиш учун бу етарли эмас эди. Шу сабабли кураш 
мутахассислари ва жонкуяр тарғиботчилари Жанубий Корея (1992), Канада 
ва Литва (1993), Япония (1994), Ирландия ва Ҳиндистон (1995), АҚШ (1996), 
Россия ва Монако (1998) каби давлатларда ташкил этилган йирик спорт 
анжуманларида тўпланган мухлисларга ўзбек кураши ҳақида атрофлича 
маълумотлар бериб, кўргазмали чиқишлар намойиш этдилар.
1998 – йил 6 сентябрда 28 мамлакат вакиллари ўртасида ўтказилган 
курашимиз мустакил спорт тури сифатида тан олинди.
Иккинчи босқич 1998 – 2005 йилларни ўз ичига олиб, мақсади жаҳон 
чемпионатлари, халқаро мусобақалар ташкил этиш, жаҳонда кураш 
спортининг ўз тизимини яратишдан иборат. 
Бу борадаги тинимсиз меҳнат ва изланишлар бекор кетмади. 1998 йил 6 
сентябр куни кураш тарихида оламшумул воқеа бўлиб ўтди. Шу ўринда 
Лотин Америкаси, Европа ва Осиё қитъасининг 28 давлатидан келган вакил-
лар иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган таъсис конгрессида Кураш Халқаро 
Ассоциацияси (КХА) тузилганлиги, халқимизнинг миллий қадрияти 
«Кураш» номи билан халқаро спорт майдонига чиққанлиги эътироф этилди. 
Шу чиқишлар орқали ўзбек кураши дастлабки бор дунё спорт оламига кирди, 
деб айтиш мумкин ва буни дастлабки муваффақиятлардан бири, деб 
ҳисоблаш мумкин.
Кураш ўзининг жозибали усуллари, қоидалари билан чет эл 
мухлисларига ва спорт мутахасисларига маъқул келди. Баъзи бир чел эллик 
мутахасисларнинг фикрларига кўра курашни яънада оммавийлаштириш ва 
уни Олимпиада ўйинлари дастурига олиб кириш зарур деган фикрлар 
билдирилди. 
Ўзбек спорти тарихида ёдда қоладиган, эслаганда кишини 
ҳаяжонлантирадиган воқеалар кўп. Жумладан, Европанинг нақд юраги Буюк 
Британиянинг Бедфорд шаҳрида кураш бўйича Ислом Каримов турнирининг 
юксак савияда ўтказилиши ҳам оламшумул воқеа бўлди. 
Турнир иштирокчилари Халқаро Кураш Ассоциациясининг доимий 
Фахрий Президенти, Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом 
Абдуғаниевич Каримов номига мурожаат қабул қилишди. Унда, жумладан, 
шундай дейилади: “Шуни ишонч билан таъкидлаймизки, бу мусобақа Буюк 
Британияда анъанавий халқаро турнир мақомига эга бўлади ва янги минг 
йилликда дунёда ўзбек кураши довруғининг ортишига, жаҳон халқлари 
ўртасидаги дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”. 
Таҳқирланган, хўрланган одам зулмдан халос бўлса, озодликка чиқса 
қувончдан кўзига ёш келади. Миллий спортимиз ҳам бугун истиқлол 


28 
шарофати хамда кураш жонкуярларининг бетиним ҳаракатлари, ижодий 
изланишлари боис эркин камолот йулига чиқди. Бор бўй-бастини жумлаи 
жаҳонга намоён айлади. Вужудимизни чулғаган ҳаяжону ғуруримиз ҳам 
курашимизга оқ фотиҳа тилаб, кўзларига ёш олаётган отахон полвонларимиз 
ёш боладек қувонганларидан бахтиёрлар. Мустақиллик берган неъматлар 
учун шукроналар айтмоқдалар. 
Курашнинг келажаги ҳақида ўйлаганда, биринчи президентимиз 
И.А.Каримовнинг Олий Мажлис минбаридан туриб айтган қуйидаги гаплари 
хаёлга келади: Биз келгуси асрга ўзимиз билан нималарни олиб ўтишимиз 
мумкин ва зарур? Бу саволга жавоб тариқасида фахр-ифтихор билан шундай 
дегим келади: “ Биз ХХI асрга энг катта бойлигимиз – мустақиллик тиклаган 
миллий қадриятларимиз ва курашимиз билан бирга ўтамиз”. 
Эндиги мақсад – инсонийликдан сув ичган, тарихий илдизлари неча-
неча минг йилларга бориб тақалувчи ўзбек курашини Олимпиада ўйинлари 
таркибига киритиш. Халқаро Кураш Ассоциацияси, Халқаро Кураш 
Академияси, 
Халқаро 
Кураш 
институти, 
Бутунжаҳон 
курашни 
ривожлантириш жамғармаси, Республика жисмоний тарбия ва спорт давлат 
қўмитаси, Ўзбекистон Кураш Миллий Федерациясининг мутасадди 
ходимлари, полвонлар, олимлар, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари 
вакиллари – барча-барчанинг асосий эътибори ана шунга қаратилган. Бу 
борада алоҳида ишлаб чиқилган дастурлар асосида машаққатли, аммо 
шарафли ишлар қилинмоқда. 
Курашнинг жаҳонга юз тутишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган 
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов КХАнинг доимий 
Фахрий Президенти, кураш қонун – қоидаларини ишлаб чиққан, кураш 
асосчиларидан бири Комилжон Юсупов КХА биринчи Президенти этиб 
сайланди.
Бу ижобий ишларнинг мантиқий давоми сифатида 1999 йил 1 
февралда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг «Халқаро 
Кураш Ассоциациясини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги» фармони имзоланди. 
Ўз вақтида қабул қилинган бу фармон курашнинг бутун жаҳонда кенг қулоч 
ёйишига хизмат қилмоқда. Шу йил Ўзбекистон тарихида илк бор 
«Юнусобод» спорт мажмуида кураш бўйича 1-жаҳон чемпионати бўлиб 
ўтди.
Бу даврда ХКА аъзолари бўлган 6 та давлат – Япония, Венгрия, 
Ҳиндистон, Полъша, Россия, Болгария кураш миллий федерациялари 
президентлари таъсисчилигида жаҳон курашни ривожлантириш жамғармаси 
ташкил этилган. Жамғарманинг асосий мақсад ва вазифаларига жаҳонда 


29 
курашнинг ривожланишига молиявий томондан кўмақлашиш, ХКА тақвимий 
режасидаги мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда асосий молиявий-
ташкилий таъминотчи вазифасини бажаради. 
2000 
йил спорт оламида кураш довруғининг ортиши ва 
ривожланишида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди, чунки бу вақтга келиб у ҳар 
томонлама такомиллашиб, халқаро спорт ўйинлари қаторидан муносиб ўрин 
эгаллади ва мутахассислар томонидан «ХХI аср спорти» деб эътироф этилди. 
Шу даврда ХКА Ижроия қўмитасининг йиғилишида 13 мамлакатнинг кўзга 
кўринган сиёсат ва спорт арбоблари иштрок этди ва «Бутун дунёда курашни 
ривожлантириш Дастури» қабул қилинди.
Курашни жаҳонга янада кенгроқ ёйиш, нуфузини ошириш ва Олимпия 
ўйинлари қаторига киритиш кўп жиҳатдан шу соҳанинг етук, малакали 
мутахассисларини тайёрлашга боғлиқ. ХКА ва унинг таркибидаги 10 
мамлакат президентларининг таъсисчилиги асосида 2001 йилда Халқаро 
Кураш Институти (ХКИ) тузилди. Институтнинг асосий мақсади – Курашни 
ривожлантириш ва бутун жаҳонда оммалаштиришга кўмақлашадиган 
малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашдир. 2016 йил 11-14 
ноябр кунлари Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида кураш бўйича Ёшлар 
ўртасида ўтказилган 8-чи жаҳон биринчилигида ХКАнинг XVI Конгресси 
ҳам ўтказилди. 
Тошкентдаги Халқаро Кураш Институтини Ислом Каримов номидаги кураш 
халқаро институти деб номланиши тақлифи билан чикди.Таклиф бир овоздан 
маъқулланди. 
Шунингдек, 
ижроқўм 
аъзолари 
Баҳриддин 
Валиев 
(Ўзбекистон) номзодини ушбу институтнинг ректори этиб тайинлаш 
тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 
2002 йил 23 февралда юртимиз курашчилари Берлинда ўтказилган 
Германия чемпионатида иштирок этиши икки мамлакат ўртасидаги халқаро 
спорт алоқаларининг янада мустаҳкамланишига асос бўлди. Шу йил 
Германия Олимпия институтида «Ўзбекистон мамлакати – ўз спортини 
намойиш этади» мавзусида семинар ўтказилди.
2003 йилда ХКА Осиё Олимпия Кенгаши Низомига ўзгартириш 
киритиб, кураш Осиё спорти сифатида эътироф этилди ва Осиё ўйинлари 
дастурига киритилишига муваффақ бўлди. Шарқ мамлакатлари билан 
халқаро спорт алоқалари яхши ўрнатилганлиги сабабли Миср, Бирлашган 
Араб Амирлиги, Қувайт ва бошқа мамлакатларда кураш федерацияларини 
ташкил этилди.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish