Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


33 
КУРАШ РИВОЖИГА ХИССА ҚЎШГАН ОЛИМЛАР ВА 
МУТАХАСИСЛАР, УЛАРНИНГ ИШЛАРИ 
Кураш спортининг жонкуярларининг тинимсиз меҳнати, кўплаб 
изланиши ва саъй-ҳаракатлари беҳуда кетмади. 1998 йилнинг 6 сентябр 
санаси ўзбек курашининг бир неча минг йиллик тарихи саҳифаларига 
оламшумул воқеа юз берган кун сифатида зарҳал ҳарфлар ила битилди. 
Лотин Америкаси, Европа ва Осиё қитъасининг 28 давлати вакиллари 
иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган таъсис конгрессида "Халқаро Кураш 
Ассоциацияси (ХКА)" тузилганлиги, халқимизнинг миллий қадрияти "ўзбек 
кураши" номи билан жаҳон майдонига чиққанлиги эътироф этилди. Асрлар 
синовидан, мураккаб даврлар силсиласидан мардона ўтган, чинакам мардлар, 
муносиб рақиблар баҳси, эзгу ниятлар, олий мақсадлар тимсоли бўлиб 
эътироф этилган кураш яна умумхалқ назарига тушди, умумдавлат, мамлакат 
даражасидаги муҳим ишга айланди. Бугина эмас, мана, у бир неча йилдирки 
жаҳон оммасининг меҳрини қозониб келмоқда. Сайёрамизнинг турли 
қитъаларида истиқомат қилувчи халқлар, элатлар курашнинг жозибасига, 
унинг инсонпарварлик, байналмилаллик, бағрикенглик ғояларига маҳлиё 
бўлиб, севимли спорт тури сифатида қабул қилмоқдалар. Кураш турли 
миллатларни бир-бирига бирлаштирувчи, туташтирувчи беминнат ришта 
сифатида умуминсоний қадрятига айланди. Бу эса, шубҳасиз, халқимизнинг 
жуда катта ютуғидир. 
Барчамизга яхши маълумки, халқимиз миллий маънавиятини минг 
йиллар давомида сайқал топган азалий қадриятларимиздан айри ҳолда 
тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки 
кунларидан бошлаб миллий маънавиятимиз билан бирга, унинг ажралмас 
қисми бўлган қадимий анъаналаримизни тиклаш, жаҳон тамаддунига улкан 
ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш, ўсиб 
келаётган авлоднинг ана шу маънавий хазинасидан баҳра олиб улғайишига 
алоҳида эътибор берилмоқда. 
Кураш спорти орқали ўзбек анъаналари, қадриятлари, урф-одатлари, 
санъати ҳам дунёга тараннум этилмоқда. Қачонлардир миллий қадрият 
ҳисобланган кураш бугун умуминсоний қадриятга айланди. Кураш анъанаси 
халқимиз ғурури ва куч-қудратининг тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни 
эпчил, мард, жасур, кучли, камтарин, меҳнатсевар ва Ватанпарвар қилиб 
тарбиялашда тенги йўқ қадрият саналади. Чунки бугун курашни дунё 
халқлари замонавий спорт тури сифатида қабул қилди ва ундан ёшлар 
тарбиясида самарали фойдаланилмоқда. Кураш шунчаки спорт туригина 
эмас, балки инсоннинг жисмоний, маънавий камолотга эришиш воситасидир.


34 
Спорт оламида жуда кўплаб спорт турлари мавжуд бўлиб, уларнинг 
пайдо бўлиш тарихи албатта қайси бир халққа ёки миллатга тегишли 
ҳисобланади. Бугун жаҳон нигоҳига тушиб, довруғ ва шуҳрат қозонаётган 
миллионларни ўзига маҳлиё этган кураш ҳам ўзбек миллий спорти бўлиб, 
умуминсоний, юксак маънавий қадриятлардан бири сифатида шаклланди ва 
чуқур тарихий илдизларга эга эканлиги исботланди.
Курашни илмий тадқиқ этиш бўйича Республикамиз олимлари 
томонидан ҳам кейинги йилларда бир қанча илмий тадқиқот ишлари олиб 
борилган. 
Курашни 
қадрият 
сифатида 
ўрганиш 
уни 
тарбиявий 
аҳамиятларини очиб боришда А.Атоев, Ж.Турсунов, О.Тоймуродов,
У.Иброҳимов, Х.Рафиев, Т.Одилов, К.Юсупов, А.Рўзиев, Б.Бердиқулов, 
Ш.Келдиёров, Н.Азизовларнинг тадқиқот ишлари алоҳида эътиборга 
сазовор. Муаллифларнинг ишларида курашнинг пайдо бўлиш тарихи, уни 
ўзбек миллатига тегишли эканлиги илмий маълумотлар асосида исботланган. 
Шунингдек, кураш бугунги дунё спорт турлари қаторидан ҳақли равишда ўз 
ўрнини топганлиги қайд этилади. Кураш спорти орқали ўзбек миллати ва 
тили дунёга танилди. Биз мамнуният билан қайд қиламизки, улар бажарган 
илмий ишлар, дарслик ва қўлланмалар ёзишда асосий манба бўлди ва шахсий 
кузатув ишларимизни таққослаб тўлдирди. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish