Ахмедов Фурқат Қўлдошевич Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматович Хайитов Олимжон Тошевич


ТЎЙ КУРАШИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/41
Sana24.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#230303
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
ortiqov-3836---8739-1-2-20200928

ТЎЙ КУРАШИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ 
70 йиллик шўро тизимида барча миллий қадриятлар қаторида миллий 
курашга ҳам эътибор берилмади, унга нисбатан ҳурматсизлик қилинди 
дейиш мумкин. Яъни кураш бўйича расмий мусобақалар деярли 
ўтказилмади. Мактабларда ва бошқа турдаги ўқув юртларида кураш ҳақида 
маълумот берилмади. Жисмоний тарбия бўйича ўқув дастурларига 
киритилмади. 
Бироқ қадриятларни, хусусан курашни яратувчиси, ижодкори ва 
ривожлантирувчиси бўлган халқ, курашни ўзининг ҳаётидан ўчирмади ва 
доимий равишда кураш билан шуғулланди ва норасмий мусобақалар ўтказиб 
келди. Бундай норасмий мусобақалар тўйларда, байрамларда жуда катта ва 
нуфузли мусобақалар тарзида ҳам ўтказилди. Шу тариқа кураш бошқа 
миллий спорт турлари (кўпкари, пойга в.б) халқ ўйинлари каби сақлаб 
қолинди ва бугунги кун авлодига етказилди. Туй курашини Сурхондарё, 
Қашқадарёда “олиш” деб айтилади. Бошқа вилоятларда “кураш” дейилади ва 
баъзи қоидаларида ҳам фарқлар бор. 
Бизга маълумки, курашнинг тарихи бир неча минг йилликларга бориб 
тақалади. Ўрта Осиёга Россиянинг кириб келишига қадар Ўзбекистон 
ҳудидида, Хоразм ва Қўқон хонлиги ҳамда Бухоро амирлиги бўлган. Ана шу 
ҳудудларда яшаган халқлар орасида «кураш» ва «олиш» атамалари бўлган. 
Ўзбек халқининг энг қадимий ва оммабоп миллий ўйинларидан бири 
курашдир. “Кураш” ота-боболаримиздан мерос бўлиб, ушбу кунларгача етиб 
келди ва ўзбек кураши номини олиб Халқаро спорт ўйинлари орасидан 
муносиб жой олди. Кураш асосан, тўйларда, байрамларда, сайилларда ҳатто, 
оддий йиғинларда ҳам ўтказилади. Кураш икки курашчи ўртасидаги 
беллашув. Аммо улар ортида орият, ор деган маънолар мужассам. Ота -
боболаримиз эл, подшолик полвонлари номидан кураш тушганлар, ҳатто 
подшо ва шоҳликлар ўз полвонлари билан бир-бирининг зўрлигини тан 
олишган. Ютқазган беклик ёки шоҳлик бутун юрти бўйлаб полвонларини 
йиғдирган ва орини олиш учун йиллаб тайёргарлик кўрган. Ўзбеклар 
оиласида кўплаб тўйлар ўтказилади. Тўй қилаётган одам энг яқин қариндош-
уруғларига, таниш билишларига тўй бўладиган куни, кураш қайси кун 
эканлигини кўрсатган ҳолда чақирув хати юборади. Худди шундай таниқли 
полвонларга ҳам хат юборади. Хозирги вақтда ҳатто радио-телевиденияларда 
ҳам эълон қилиниб борилади. Курашда қандай соврунлар қўйилишини ҳам 
олдиндан айтишади. 
Кураш бошланишидан олдин баковул даврага чиқиб, қичқириб “у 
полвонлар! қўл чил берари, оёқдан олари, бўйинни қайтариш ёки 


48 
эҳтиётсизлик билан тепари йўқ” деб огоҳлантириб қўяди. Полвонлар тараф-
тараф, қишлоқ-қишлоқ бўлиб давранинг бир томонидан жой олишади.
Дастлаб беллашувни кекса, фахрий полвонлар бошлаб беришади. Улар 
бир неча қўл олишади, бир-бирини йиқитмаса ҳам ҳар иккала полвонга 
“борлиқ”, совға берилади. Улардан кейин 5-6 ёшли ва ундан катта болалар 
даврага чиқиб кураш тушадилар.
Кураш давраси катталашиб навбат ёш полвонларга ўтиб кетади. Ёш 
полвонлар олишиш учун аввало “ҳақ берувчи” баковулларнинг олдига бориб 
ўтиришади. Аввал икки полвон бир -бирига кўз остидан қараб олишади. 
Курашиш хохиши бўлса, сўнгра баковул кексалардан дуо беришини сўрайди. 
Шундан сўнг, полвонлар кураш кийимида даврани айланишади. Даврани 
айланишда ҳам ўнгдан чапга қараб айланишади. Даврада 3-4 жуфт, баъзи бир 
тўйларда 6-8 жуфт полвонлар кураш тушишади. Баковул даврани айланиб, 
“борғини”, қайси полвон ким билан кураш тушаётганини 3-4 марта бақириб 
эълон қилиб юради. 
Шундай қилиб, кураш қизиб, катталашиб бораверади. Айтган борғини 
ғолиб полвонлар олиб кетаверади. Агар полвонларнинг кучи тенг келиб 
бирови йиқита олмаса, уларга қўйилган борлиқ иккига тенг бўлинади. Ёки 
ҳеч бирига ҳам берилмаслиги мумкин. Имкон даражасида баковул 
полвонларнинг келишиб даврага чиқмаслигига харакат қилади. Ҳалол ва 
бекор, бўлди ёки бўлмади деб баковул айтиб туради. Ҳалол елкани ерга 
текизиб, чалқанча ташлашдир. Агар полвон ёнбош йиқилса, ёки юз-тубан 
ҳолда тушса, бекор деб эълон қилади. Шунингдек, баковуллар курашга 
чиққан палвонларнинг исми- шарифини ва қайси жойдан келганлигини эълон 
қилади. Шу тўйга келган меҳмонлардан айримлари курашга атаб ўзи 
ҳисобидан соврун қўяди. Соврун муаллифининг исми-шарифи, тўй эгасига 
ким бўлиши, қаердан меҳмон бўлиб келганлиги ҳаммага эълон қилинади. Бу 
шартда меҳмонларнинг яна бир қанчаси соврун қўйиши мумкин. Бир тўйда 
8-10 тагача “меҳмон келди” қўйилиши мумкин. Ғолиб полвонлар “Меҳмон 
келди”сини оладилар. 
Кураш катта полвонлар ихтиёрига ўтиб, яримларига борганда “Товоқ” 
ташланади. 
Тавоқ ташлаш нима?
Айтайлик бир тўйда кураш бошланган. Ғолибликка асосий давогар 
полвонлар кўп, лекин улар орасидан энг зўрларини танлаб олиш керак. 
Кучли полвон давра охиригача ўзига қарши курашадиган рақибни кутади. 
Ана шу пайтда баковуллар ўртага товоқ ташлайдилар. Товоқ бир рамз, холос. 
Улар учта, бешта ёки еттита бўлиши мумкин.


49 
Товоқ кўтариш полвонларнинг мавқеига қараб белгиланади. Энг зўр 
полвон биринчисини, иккинчи, учинчи ўринга талабгорлар ўзларига тегишли 
товоқларни кўтарадилар. Агар талабгорлар бўлса, кураш тушишга мажбур 
бўлишади. Агар товоқ кўтарган полвонга талабгор бўлмаса, давра 
айланадида, зотни олиб кетади. 
“ Биринчи “товоқ” бир қўй, иккинчи “товоқ” бир сарка, учинчи “товоқ” 
бир гилам, бир соат,” деб кексаларнинг олдига “товоқ” белгиси қўйилади. 
Товоқларнинг ораси ярим метрдан бўлади. Полвонлар эҳтиёт бўлишиб, давра 
атрофларига ўтиб қайси полвонлар келган-келмаганлигини ҳисобга олиб, 
ёнидагилардан бирига, бор учинчи товоқни олиб кел, дейди. -Учинчи “товоқ” 
Эркин полвонга кўтарилди. Талабгорлар борми?- деб баковул эълон қилади. 
Иккинчи “товоқ” учинчи “товоқ” полвонидан кучлироқ полвонга 
кўтарилади. Бу “товоқ”нинг полвони ҳам эълон қилинади. Биринчи товоқни 
олишга полвонлар хайиқиб атрофга назар ташлаб туришади, чунки 
давранинг қайси бир четида катта полвонлар ҳеч кимга сездирмай ўтирган 
бўлиши мумкин, деб эҳтиёт бўлишади. Иккинчи, учинчи “товоқ” 
полвонларига талабгарлар чиқиб кураш тушадилар. 
Ўта донғи кетган катта полвонлар навтабдаги “товоқ”ларни кутиб 
туришади. Даврадаги “товоқ” олган полвонлардан ташқари ҳам икки -уч 
жуфт полвонлар кураш тушиб туришади. Ва ниҳоят, биринчи “товоқ” Сами 
полвонга кўтарилди- деб эълон қилади. Орадан тахминан 1,5 соатча муддат 
ўтгач, баковул яна, “товоқ” ташланади, катта полвонлар ўзларини совутиб 
туришсин” деб эълон қилади. 
Яна олдингидек пиёлалар уч жойга қўйилади. Биринчи “товоққа” битта 
«матиз» авто машинаси. Иккинчи “товоқ” бир туя, бир от, 1 миллион сўм 
пул. Учинчи “товоқ” бир хўкиз, бир қўй, бир гилам. Полвонлар армонда 
кетманглар: Бошқа “товоқ” қуйил-майди-и деб чўзиб-чўзиб эълон қилади. 
“Товоқ” кўтарган полвонлардан, масалан, биринчи “товоқ” жуфтликлари 
бир-бирини йиқита олмаслиги туфайли уларнинг кураши узоқ чўзилиб 
кетиши мумкин. Шундай пайтларда баковул-у ҳалойиқ! Биринчи товоққа 
олишаётган полвонлар борғиси, матиз устига яна бир қўчқор қўяман. Агар 
яна бир-бирини суяб юришаверса, иккала полвонга ҳам борғи йўўққ. 
Ажратиб юборамиз. Полвонлар бизга томоша кўрсатсин -да”, деб танбеҳ ҳам 
бериб қўяди. 
Айрим тўйларда элу-халққа томоша кўрсатсин ёки мен зўрман деб 
юрган полвон номига (масалан, Рамзиддин полвон) “Бир хўкиз, бир қўчкори 
бор! Талабгор полвонлар бўлса марҳамат, даврага чиқиб айлансин” деб 
бақиради баковул. Агар шу полвонга талабгор бўлса, кураш кийимини кийиб, 


50 
белбоғини елкасига ташлаб, ҳатто қор, ёмғир бўлса ҳам ялонғоёқ ўзини 
мағрур тутмай, кунишибгина, боши эгилган ҳолда даврани ҳол-бе ҳол 
айланиб чиқади. Баковул “у-у ўртоқлар! Рамзиддин полвонга Шерали полвон 
талаб қилди. 
Рамзиддин полвонга хеч ким чиқмаслиги ҳам мумкин. Бундай 
пайтларда баковул ҳар 10-15 дақиқада «Рамзиддин полвонга талабгор борми» 
деб чақириб туради. Талабгор бўлмаса баковул «Рамзиддин полвонга борғи 
бериб юборилсин» деб эълон қилади. Рамзиддин полвон даврага чиқсин! 
дейиши ҳам мумкин. 
Кўпинча жўгиларнинг тўйига отаси ёки онаси, балким тўй эгаси 
ўзларини олишга “борғи” сифатида ташлайдилар.(Жўгиларнинг ота-
боболаридан мерос бўлиб келган удум). Буни ҳам баковул: 
- “Хей полвонлар! Эшитмадим деманглар, армонда ҳам қолманглар! Тўй 
эгасининг онаси ёки отаси, ёки бобоси “ўзини тўйга борғи сифатида 
ташлайди”. Буни ҳам баковул бақириб эълон қилади. 
Ҳозирги пайтларда тожик ва ўзбекларнинг айрим тўйларида ҳам бундай 
одатлар учраб туради. Ютиб олган полвон (тўй эгасининг отасини) уйига 
олиб кетаман дейди. Шунда фарзандлари келиб “Полвон онамиз (ёки 
отамиз)ни сотиб олиб қоламиз. Бир хўкиз берамиз, дейди. Ота ҳам полвонни 
қўллаб, фарзандларига “Болаларим менинг нархим шунча арзонми” дейди. 
Шунда фарзандлар кўнглингизни айтинг полвон дейди. 
Фарзандлар “майли хўкиз, устига битта тилло танга ҳам берамиз» 
дейишади. Полвон рози бўлса ҳам, қизиқчилик қилиб, ҳали бир мўлжалга 
етмади. Яхшиси уйга олиб кетиб, хизматкор қилиб юраман” деса, ота тўғри, 
тўғри айтасан полвонжон. Қара саккизбирдай фарзандларим менинг 
нархимни шунчалар арзон қилиб юборишди” дейди. Фарзандлар кулишиб 
“ота сиз бебаҳосиз, майли хўкиз, тилло танга устига яна бир қўй берамиз” 
деб фарзандларидан бири айтади. Шундан қовоқ бошини уюб турган полвон 
кулиб, “акалар, укалар, оталарингиз ўзларингизга буюрсин. Майли, мен 
розиман” деб айтилган нарсаларни олиб кетади. Бундай удумлар ҳозирда ҳам 
баъзи бир жойларда сақланиб қолган.
Қадимда ота -боболаримиз ўта ориятли, орқаш бўлишган, агар 
қишлоғининг бирор полвони бошқа жойдан келган полвондан йиқилса, бутун 
қишлоқнинг полвониман дегани унинг ори учун олишга чиқишган. Агар бу 
сафар ҳам қишлоқ полвонларининг ҳаммасини йиқитса, ўша полвоннинг 
изидан “қувиб” бориб ор олиш учун курашга чиқишганлар. Агар аввалги 
тўйда йиқитган полвонни йиқитса, шу билан ор олинган. Бўлмаса, шу 
қишлоқнинг полвонлари ойлаб, йиллаб машқ қилишган. Ҳатто бошқа бегона 


51 
юртда яшаётган кучли қариндош-уруғ полвонлари бўлса, олиб келиб орини 
олиб қолиш учун олиштирган. 
Ҳа, полвонлар ор учун курашади. Ўз туғилган ери, қишлоғи, маҳалласи, 
тумани, вилояти, ўз юрти ори учун майдонга чиқади. Кўпинча тўйу- 
сайлларда дўсти ёки ака-укаси енгилган полвоннинг орини сақлаб қолиш 
учун ҳам полвонлар ҳар қандай рақиб олдига мардона чиқади. Мардлик ва 
ориятни эркакнинг энг гўзал хислати деб билади. Аслида, ҳар қандай йигит 
ҳам ори, ғурурини сақлаш учун ҳеч нарсадан таб тортмайди. Керак бўлса, 
ўлишга ҳам тайёр бўлади. Халқимизда эр йигитнинг уялгани-ўлгани, деб 
бежизга айтилмаган. Яна орият-қалб гавҳари ҳисобланади, кишининг хатти-
ҳаракатида, юзида, сўзида акс этиб туради.
Давра кураши киши қалбини тоғдек кўтариш, руҳлантириш, ҳатто 
томошабинда куч, ғайратни жунбушга келтиришдек хислатга, оҳанграбога 
эгадир. Нақл қилишларича, улуғ паҳлавонлар курашадиган сайлларга ёки 
катта ўйинларга оғироёқ келинчақлар ҳам таклиф этилар, давранинг бир 
чеккасида мардона олишувни томоша қилган аёллардан соғлом ва чиройли 
болалар туғилар, муҳими тўлғоқда қийналмас эканлар. Бу эса таъбир жоиз 
бўлса, ўзбек курашининг ўзига хос сирларидан биридир. Давра кураши жанг 
ва мусобақа йўналишидан фарқ қилади полвонлар ўз куч қудратларини тўйю-
томошаларда сайлларда, байрамларда намойиш қилганлар, карнай, сурнай 
садолари остида курашганлар. Чиройли ҳаракатлар қилиб ўйнаб кулиб 
беллашганлар. Полвонларнинг дам олиш вақтида кураш майдонида ёки 
даврасида қўчқор уриштириш қизиқчи ва бахшиларнинг чиқишлари бўлган. 
Шундан сўнг кураш яна давом этган. Давра курашининг ўзига хос тартиб
қонун ва қоидалари бор. Унинг қаерда қандай тарзда ўтказилишидан қатъий 
назар барча қоидаларга, шартларга риоя қилиш полвонлар учун муштарак 
удум ҳисобланган. Беллашувларни машҳур полвонлар, оқсоқоллар бошқариб 
борган. Давра бошқарувчисини баковул, ҳакам ҳам деб аташган. Агар 
ғирромлик содир бўлса ундай полвонлар баковулнинг буйруғи билан 
даврадан чиқариб юборилган. Олишиб турган вақтда иккала полвоннинг бир-
бири билан гаплашиши қатъиян ман қилинган. Шунинг учун ҳам даврада 
курашаётган полвонлар ҳам, баковуллар ҳам тартиб интизомга бўйсинганлар. 
Мисол учун 5 жуфт ,10 жуфт ва ундан ортиқ полвонлар бир вақтнинг ўзида 
курашганлар, буларнинг ҳаммасини битта баковул осонгина бошқарган. 
Қизиғи шундаки, 40,50 минг томошабинлар йиғилган катта даврада мингдан 
ортиқ полвонлар 2- 3 кун давомида курашганлар. Лекин бирорта полвон ҳам, 
томошабин ҳам норози бўлмаган, ҳаммаси кўнгилдагидик, чиройли ва тинч 
ўтган. 


52 
XV асрда яшаган атоқли олим ва адиб Ҳусайн Воиз Кошифий 
“Футувватномаи Султоний” асарида шундай ёзади: “Кураш билан 
шуғулланувчи кишилар ҳар қандай вазиятда тўғрилик ва поклик қонунияти 
билан яшайдилар”. Ҳақиқатдан ҳам полвонлар учун мардлик, камтаринлик ва 
поклик, бағрикенглик олий хислатдир. 
Давра кураши доира шаклидаги текис лекин, қаттиқ ерда ўтказилган. 
Полвонларнинг кийими калта яктак жундан тўқилган. У яктакни кийганда 
тиззасидан юқори туриши шарт бўлган. Демак калта яктак ва оқ иштон кийиб 
яланг оёқ даврага чиқиш удум саналган. Полвонлар кураш кийимини махсус 
хоналарда, чодирларда кийганлар. Чунки унинг гавдасини (танасини ) 
ечинган ҳолатда халойиқ кўрмаслиги лозим бўлган. Тўй ҳашамларда 
йиғилган халойик белгилаб қўйилган кураш майдонига жарчилар орқали 
тақлиф қилинган. Давра кураши анъаналаримизга биноан, энг кичик ёшли 
болаларнинг беллашувидан бошланади. Айрим жойларда эса, бу аънана ёши 
улуғ паҳлавон отахонлар томонидан бошланган. Бу болалардан кейин 7, 8 
ёшлардагилар булардан кейин эса 10, 15 ёшли ўсмирлар кураш тушадилар. 
Шундан сўнг катта ёшдаги полвонларга навбат келади. Ёш болалар кураши 
ҳам тўла равишда давра баковули томонидан бошқариб борилган. Энг 
қизиқарли томони шундаки, болалар курашида соврин асосан ғолиб 
полвонларда кетади. Бироқ узоқ ўлкалардан келиб курашган полвонлар 
йиқилса ҳам меҳмон сифатида ҳурмат қилиниб қимматбаҳо совғалар 
топширилади ва баковул томонидан меҳмон полвоннинг шаънига яхши 
сўзлар айтилади. Кураш анъаналарига биноан катта ёшдаги полвонларнинг 
даврадаги кураш тушиш удумлари хилма-хил ва ўзига хосдир. Давра 
баковули кураш майдонида кўзга кўринган ва ўзи хоҳлаб турган полвонни 
чақириб уни қисқача таништиргандан кейин, чақирилган полвонга “даврани 
айланинг”деб хитоб қилади. Даврага чиққан полвон кураш майдонини бир 
маротаба айланиб, ўз жойига келиб ўтиради. Шундан кейин баковул қаттиқ 
овоз билан “талабгорлар бўлса майдонга чиқсин!” дейди. Шунда талабгор 
полвон даврага чиқади. Кураш удумларига биноан ҳар иккала полвон кураш 
кийимида даврани кенг олиб унинг ўнг томонидан кетма кет ҳолатда секин 
айлана бошлайдилар. Даврани айланиш удумлари шундан иборатки аввало 
полвонлар белбоғни чап елкасига ташлаб яъни белбоғни боғламасдан 
даврани айланадилар. Полвонлар кураш майдонининг чеккасидан 
томошабинларга яқин масофада бошларини озгина эгиб юриб турадилар. 
Бундай расмий ҳаракат томошабинларга нисбатан ҳурмат ва саломлашиш 
маъносини 
билдиради. 
Шунинг 
учун 
ҳам 
полвонлар 
даврани 
айланаётганларида томошабинлар қарсак чалиб уларни олқишлайдилар.


53 
Айланишдан кейин ҳар иккала полвон бир-биридан узоқ масофада 
кўплаб томошабинлар йиғилган томонга қараб ўнг тиззасини ерга қўйиб 
чўккалаган ҳолатда иккала қўлини очиб халқнинг дуосини оладилар. Дуодан 
кейин полвонлар ҳар иккала қўлини ерга тираб турадилар кўпчиликнинг 
дуоси омад учун бўлса полвонлар туришда қўлни ерга тираб туришса 
халқимиз удумларидан ҳисобланган ердан куч олиш маъносини билдиради. 
Полвонлар ўрнидан тургандан кейин кураш майдонининг марказига қараб 
турган ҳолатда ўнг қўли билан чап елкасига ташланган белбоғини олиб, чап 
қўли ёрдамида белини меъёрида боғлайдилар. Шундан кейин ҳар иккала 
полвон ҳам руҳан ҳам жисмонан курашга тайёр бўладилар. Полвонлар ҳар 
иккалла қўлларини баланд кўтариб чиройли ҳаракатлар билан ўйнаб 
келадилар ва бир-бирларининг елкаларидан ушлаб озроқ куч билан 
силкитадилар. Бу полвонларнинг биринчи синов ва саломлашиши 
ҳисобланади. Бунда ҳеч вақт усул қўллаб бир-бирларини йиқитишга ҳаракат 
қилмайдилар, балки тезлик билан ажратиб яна даврани кенг олиб айлана 
бошлайдилар. 
Иккинчи маротаба айланганда қўлларини баланд кўтарган ҳолда ҳар 
иккаласи ўйноқлаб яқинлашадилар ва шердай ташланадилар. Ҳар қайси 
полвон ўз қўлайини олиб, яхши кўрган усулини қўллаб йиқитишга ҳаракат 
қилганда “ё али” деб қаттиқ наъра тортади, бу полвонлар учун катта куч 
қудрат бағишлайди. Курашга ҳаракат қилаётган полвонлар ҳар қандай 
ҳолатда ҳам кўкрагини кериб тикка туриб курашиши керак. Полвонларнинг 
бундай жанговар ҳолатда туриб беллашиши кураш анъанасининг энг асосий 
ҳусусиятларидан бири ҳисобланади. Давра курашининг азалий удумларидан 
бири, йиқилган полвоннинг орқасидан унинг ака-укалари ёки яқин дўсти 
ҳамқишлоғи талаб қилиб чиққан. Бундай пайтда йиқилган полвон ҳам талаб 
қилиб чиққан полвон билан бир қўл (бир маротаба) олишиши шарт бўлган. 
Курашимизнинг азалий удумларидан яна бири, курашда бир полвондан 
йиқилгандан кейин шу полвон билан бир йил давомида йиқилган полвон 
билан курашиши ман қилинган. Яъни йиқилган полвон бир йил давомида 
ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўриб сўнг йиқилган полвонга талаб 
қўйиб чиқиши ҳақли бўлган. Тўйларда, ҳар хил сайлларда, узоқ юртлардан 
келган номдор полвонлар курашига одамларнинг қизиқиши ҳаддан ташқари 
юқори бўлган. Узоқ яқин жойлардан курашга таклиф этилган полвонлар 
орасида донғи кетган, кураги ерга тегмаган бўлса - ю, уларга талабгор 
топилмаса, у ғолиб деб эълон қилинган. 
Қадимий удумларга кўра, полвонлар бир неча гуруҳларга бўлиниб, 
курашга тушганлар, ғолиблар учун берилган совринлар ҳам ўртада бўлинган. 


54 
Энг кучли ғолиб полвонларга тўй эгасидан бериладиган совриндан ташқари, 
томошабинлар томонидан совринлар ҳам топширилган. Буни ўртадаги 
баковул уюштириб, полвоннинг белбоғидан ўшлаб юриб, полвоннинг гўзал 
сифатларини таърифлаш билан кураш майдони айлантирилади. Одамлар ҳам 
полвоннинг ҳалол кураш маҳоратига қойил қолиб, тасаннолар айтиб, чин 
юракдан истаб, унга совринлар берадилар. Тўпланган совринларни 
полвонлар даврага олиб келиб ташлайдилар. Курашимизнинг азалий 
удумларидан яна бири, қадим замонларда бирон бир қабила юрт маҳалла 
давлатга душманлар томонидан таҳдид бўлганда полвонлар биринчи бўлиб 
отилиб чиққанлар ва тинчлик, озодлик учун курашганлар. 
Қабилалар, юртлар, давлатлар, подшолик халқлари ўртасида бирон бир 
низо, келишмовчиликлар келиб чиққанда иккала давлатнинг полвонлари 
ўртага чиқиб курашганлар, мавжуд бўлган низо ва камчиликлар қирғинбарот 
урушсиз ва қон тўкилмасдан ҳал қилинган. Чунки халқ полвоннинг 
одиллигига, фаросатига, поклигига қаттиқ ишонганлар, полвонларга эргашиб 
юрганлар. Даврага тушиб курашадиган полвонларга бериладиган совринга 
нисбатан “бош товоқ” атамаси ишлатилган. Яъни “бош товоқ”ни олган 
полвонга энг қимматбаҳо совға тўй эгалари томонидан топширилган. Ҳар 
бир сайлга биттадан “бош товоқ”лар таклиф этилиб, атрофдан келган 
полвонларнинг кўз олдида эълон қилиниб ҳаммага кўринадиган жойга 
кўйилади. Дарҳақиқат, халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб келаётган, 
аждодларимиз мероси ҳисобланган кураш анъанаси, урф, одатлари, удумлари 
ҳалоллик, поклик қонунияти асосида тарихан ривожланиб халқимизнинг 
маънавий бойлиги сифатида аждодларимиздан етиб келган. Демак, бу буюк 
мерос (давра кураши) аждодлар билан боғловчи ҳалкалардан бири 
ҳисобланади. Ўзида ҳалоллик ва покликни мужассамлаштирган, ёшларимиз 
тарбиясида ҳар томонлама беқиёс аҳамиятга эга бўлган давра кураши асосида 
дунёда янги спорт тури сифатида тан олинган ўзбек кураши вужудга келган. 
Мерос асосида вужудга келган янгилик ҳеч вақт енгилмайди деган 
фалсафани ҳам унитмаслигимиз керак. Кўз олдингизга бир келтиринг минг 
йиллар олдин юртимизда ҳозирги вақтдаги футбол, теннис, волейбол каби 
спорт турлари бўлганми? албатта, йўқ (ҳозирги вақтда республикамизда 100 
ортиқ спорт турлари бор).
Полвонлик ҳам катта меҳнат талаб қиладиган касб-ҳунардир. Бу номга 
муяссар бўлиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Олиш ор-орият, номус 
деб қаралса, иккинчи яна бир томони, ошно-оғайни, эл, улус, уруғ, юрт фахри 
ҳамдир. 


55 
Ҳар қандай халқнинг миллий анъанаси, шу миллатнинг ҳаёт эҳтиёжи, 
турмуш тақозоси натижасида вужудга келади. Миллатнинг фахри неча минг 
йиллик тарихга эга бўлиб, ўзида ўзбек халқининг урф-одатлари, удумларини 
мужассамлаштирган ўзига хос санъат ҳисобланади. Кураш анъанасини ўзбек 
халқи кўз қорачиғидек асраб, авайлаб авлодларга мерос қилиб, шу кунгача 
етказиб келди. Унинг мавжудлиги айрим шахслар иродасига боғлиқ эмас. Бу 
анъана шу халқнинг турмуш талабидан, заруратидан келиб чиққан маънавий 
бойлиги ҳисобланади. Кураш анъанаси халқимиз ғурури ва куч-қудратининг 
тимсоли бўлиб, йигит-қизларимизни эпчил, жасур, мард, кучли, камтарин, 
меҳнатсевар ва ватанпарвар қилиб тарбиялашда тенги йўқ қадрият саналади. 
Давра кураши киши қалбини тоғдек кўтариш, руҳлантириш, ҳатто 
томошабинда куч-ғайратни жумбушга келтиришдек хислатга, оҳанграбога 
эга. Нақл қилишларича, улуғ пахлавонлар курашадиган сайлларга ёки катта 
тўйларга оғироёқ келинчаклар ҳам таклиф этилар, давранинг бир чеккасида 
мардона олишувни томоша қилган аёллардан соғлом ва чиройли болалар 
туғиларкан. Муҳими тўлғоқда қийналмас эканлар. Бу эса, таъбир жоиз бўлса, 
“ўзбек кураши”нинг ўзига хос сирларидан бири. 
Ўзида ҳалоллик ва покликни мужассамлаштирга ёшларимиз тарбиясида 
ҳар томонлама беқиёс аҳамиятга эга бўлган давра кураши асосида дунёда 
янги спорт тури сифатида тан олинган ўзбек кураши вужудга келган. Бундан 
кўриниб турибдики, тўйларда ўртадаги баковул икки полвон олишувини 
мана шундай ўзбекона сўзлар билан ўз қоидасига биноан бошқарган.Ўзбек 
халқи курашни инсонни жисмоний ва маънавий-ғоявий тарбиялаш воситаси 
деб қадимдан ҳисоблаб келган. Халқ ўзида кучлиликни, чидамлиликни, 
ирода ва ботирликни, ахлоқий софликни мужжассамлаштирган курашчи 
полвонларни жуда ҳурмат қилган ва ҳозирда ҳам ҳурмат қилади. 
Ўзбек элида ривожланган бир анъана бўлган экан. Унга биноан, 
деҳқонлар экин-тикинларини, чорва учун ем-хашакларини ғамлаб олгандан 
кейин қиш фаслидан то баҳор бошлангунига қадар чўлларга, тоғ-адирларга 
чиқиб, чодирлар тикиб кураш тушганлар. Чавандозлар улоқ чопган. Бундай 
тўйларда асосан давра кураши бўлиб, уларда ёш болалардан тортиб, отахон 
полвонлар эртадан кечгача курашганлар. Ҳалойиқ мириқиб, завқ-шавқ билан 
дам олганлар, ҳордиқ чиқарганлар. Оталар ўзининг 4-5 ёшли болаларини 
қўшнисининг ёки қариндош уруғларининг уйларига етақлаб келган ва давра 
қуришиб, гилам ёки кийгизнинг устида кураштирганлар, кимнинг боласи 
зўрлигини аниқлаганлар. Бундай воқеалар ўзбек халқининг ҳаётида кенг 
тарқалган урф-одатлардан ҳисобланган. Давра суҳбатларининг асосий 
мавзуси кўпчилик ҳолатларда полвонлар тўғрисида бўлган. Айниқса, 


56 
курашли тўйлар ва тўйлар мавзусидан кейин полвонларнинг кураши, энг 
кучли полвонлар тўғрисидаги қизғин суҳбатлар, ҳар хил баҳслар авжига 
чиққан. Даврага чиққан ҳар полвоннинг курашини халқ йиғинларида,давра 
суҳбатларида астойдил муҳокама қилганлар. Бу муҳокамалар тўйлардан 
кейин ҳам бир неча ойлаб, йиллаб давом этган.
Полвонликда инсон учун зарур бўлган куч, чаққонлик, эпчиллик, 
эгилувчанлик, чидамлилик каби жисмоний сифатлар билан бирга иродавий, 
руҳий, ўз кучи ва имкониятларига ишонч, жанговарлик фазилатлари мавжуд 
бўлади. Ана шу фазилатлар полвонни ғолибликка чорлайди. Халқимизда 
“Полвонлик-баркамоллик” мақоли бекорга тўқилмаган. Полвонларнинг ўзаро 
беллашувларидаги ҳаракат фаолиятларини кузатувларимиз, таҳлил ва 
хулосаларимиз юқорида қайд этилган фикрларимиз исботидир.


57 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish