Абсатторов Аширбек Абдуқаххорович. Доцент. Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган спорт устози. Халқаро тоифасидаги хакам. 30 дан ортиқ ўқув-
методик адабиётлар муаллифи.
Шогирдларидан Т. Дурдиев дзюдо бўйича Европа ва спартакиада
совриндори. А. Пирматов, У. Исмоилов, Л. Қобулов, Ш. Муродов в. б лар
Республика, Марказий Осиё, Осиё, Жахон ва халқаро турнирлар ғолиби ва
совриндорлари хисобланишади.
45
Шогирди Давлат Чориев 3 карра жахон чемпиони. Осийё ва Марказий
Осиё чемпиони. Бир неча бор Халкаро турнирлар ғолиби.
Омон Тоймуратов. Доцент. Кураш турлари бўйича спорт устаси.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози. Кураш бўйича бир нечта ўқув
услубий қўлламалар муаллифи.
Шогирдлари Жахон чемпиони , Осиё чемпиони, Халкаро турнирлар
ғолиби ва саврундорлари Тоштемир Мухаммадиев, Мухаммаддуст Тошев,
Эрали Махмарасулов, Давлат Чориев, Шерали Жўраев, Хикмат Куртов,
Олим Равшанов, Шохида Назарова, Мухайё Сатторова, Ўғилой Нуралиевалар
устознинг шогирдлари хисобланишади.Бундан ташқари бир қанча юқори
натижаларга эришган спортчи мураббийларга устозлик қилган.
Юртимиз шухрати, хусусан курашнинг жахонда мос спорт тури
эканлигини исботлаб берган олим хамдир.
Олимжон Тошович Хайитов 1963 йил Бухоро вилояти Олот туманида
туғулган. Халқаро тоифадаги спорт устаси, Халқаро тоифадаги хакам, 2003
йилда Фахрийлар ўртасида жахон чемпиони. Халқ таълим аълочиси.
2000-2012 йиллар Ўзбекистон Терма жамоаси бош мураббийи. 2002-
2012 йилларда Кураш бўйича Хакамлар хайати раиси. Ўзбекистон Терма
жамоасига бош мураббийлик қилган даврларида Кураш бўйича 15 та жахон
чемпиони, 12 та Осиё чемпиони ғолибларини тайёрлаган. 50 дан кўпроқ
Спорт устаси, 20 дан ортиқ Халқаро тоифасидаги спорт усталарини
тайёрлаган. Жанубий Корея, Франция давлатларида ўтқазилган Халқаро
фестивалларининг мутлоқ ғолиби.
Бундан ташқари Ветнам, Тайланд, Даминикан Республикаси,
Туркманистон давлатларида бир-неча йил бош мураббий лавозимларида
ишлаган.
Миллий қадриятимиз бўлган курашни тарғиб қилишда устоз фаолияти
давомида 40 га яқин Хорижий давлатлар Кураш федерацияларида курашни
ривожлантириш,
хакамлар
ва
мураббийларга,
терма
жамоаларни
шакиллантиришда Халқаро-семинарлар ўтқазиб келган. Жонкуяр устоз 40
дан ортиқ Халқаро тоифадаги хакамлар тайёрлаган.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти томонидан ташкил
қилинган III- босқичли спорт ўйинлари “Умид ниҳоллари”, “Баркамол
авлод”, “Универсияда” ўйинларининг кураш бўйича мусобақаларини
узлуксиз 10 йил бош хаками бўлган. Кураш бўйича ўтқазилган
мусобақаларда 4 марта дунёнинг энг зўр хаками деб топилган. Ўзбекистон
Республикаси терма жамоасига бош мураббий лавозимида ишлаган даврида
дунёнинг 3 марта энг зўр мураббийи деб тан олинган.
46
2005 йилдан бери Ўзбекистонда ташкил қилинган “Паҳлавон
профессионол спорт клуби” бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Курашнинг жахон майдонида кенг қанот ёйишида таниқли мутахасислар,
мураббийлар, педагоглардан Пулсак Сатжатхамнукул, Эл Жун, Жаиме
Гасанова Мартинез, Володимер Мочугин, Гинтаутас Вилеита, Виторио
Гиорги, Собир Қурбонов, Ҳушвақт Кафиев, Алишер Тилаков, Мелис
Адизов, Ботир Фармонов, Панжи Тўраев, Серик Жусипбеков, Собир Пардаев,
Ризамат Солиев, Дилфуза Рахматоваларнинг хизматлари бенихоят каттадир.
Таълимни
ривожлантиришнинг
ҳозирги
босқичида
талабаларга
берилаётган таълим-тарбияни ва шу асосда ўқитувчиларимизнинг касбий
маҳоратларини такомиллаштириш ишларини миллий ва умуминсоний
қадриятлар асосида ташкил этишни тақозо этади. Бу ўз навбатида
талабаларда билим ва кўникмаларни такомиллаштириш билан биргаликда
Ватанпарварлик,
миллатпарварлик
қадриятларини
эъзозлаш
каби
туйғуларини ва ахлоқий сифатларини тарбиялашда ўз самараларини бериши
табиий. Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, спорт соғлом авлод,
соғлом келажак, деганидир. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом
миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. Жисмоний маданият дарслари,
кураш дарсларида фойдаланилган қадриятлар кўп қиррали илмий тадқиқот
ишларини олиб боришни талаб этади.
47
Do'stlaringiz bilan baham: |