Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Қаранг: Ахборог. // «Мухбир» ж.1975. № 3. Б.32-33; Вакуров В.Н., Коҳтев Н.Н.,Солганик Г.Я. Стилистика газетннх жанров. - М.,1978



Download 264,06 Kb.
bet3/28
Sana05.07.2022
Hajmi264,06 Kb.
#741413
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov

^ Қаранг: Ахборог. // «Мухбир» ж.1975. № 3. Б.32-33; Вакуров В.Н., Коҳтев Н.Н.,Солганик Г.Я. Стилистика газетннх жанров. - М.,1978.
"Қишдов - синов" каби) билан ажралиб туради. Хабарда сарлавҳа” сифатида сўз ва сўз бирикмасидан кўплаб фойдаланилган. Ўз ўрни билан ихчам бир таркибли гап, сўроқ гап, содда йиғиқ ва ёйиқ гаплар ҳам сарлавҳа вазифасида учрайди. М.: Кўмакдошлар (ПДХ,., 12.05.83), Меҳнаткашлар ҳузурида
(ЎАС., 10.08.90), Делегация Тошкентга қайтиб келди (ҚҲ.,21.12.91). Фразеологизм, мақол, қўшма гап-сарлавҳалар кам учрайди.
Хабарда нейтрал маъно ифодаловчи сўзлардап кснг фойдаланилган. Синонимларнинг эмоционал-экспрессив бўёққа эга бўлганлари жуда кам ишлатилган. Кейинги йилларда айрим хабарлардагина услубий бўёқли сўзлардан фойдаланилмоқца. Хабарлар даврга ҳамоҳанг, тезкор жанр ҳисобланганлиги учун ҳам луғавий вариант, дублетлардан фойдаланишдаги ранг-баранглик аниқ кўринади. М., 50-йиллар газеталарида ремонт, хроника, график, цравление каби русча-байналмилал терминлар дублетларисиз ишлатилган бўлса, 80-йилларнинг охиригача ва ундан сўнг доклад (доклад- маъруза), ремонт (ремонт-таъмирлаш), ветеран (ветеран-фахрий), район (район-ноҳия, туман). каби терминлар қўлланила бошлади. Хабарда парламент, биржа, маркетинг, менеджер, фирма, шибалармон, ташриф, вазир кабилар қўлланилишида фаоллик сезилмоқда.
Тилнинг ахборот бериш вазифасини юзага чиқаришда синтактик бирлик асосий ўринни эгаллайди. Хабарда фактга асосланганлик, объективлик, дарак (ахборот бериш) асосий мезон ҳисобланади ва шунга мос синтактик бирликлар ишлатил'ади. М.: маросим бўлди, қарор қабул қилинди, хабарни маьлум қилди (ЎО., 12.02.92), нутқ сўзлади, маъруза қилди, сўзга чиқди (ҚҲ., 15.02.91), м\ваффақ бўлди (ПДҲ.,1.10.83). Хабар андоза бирикма ва гаплар энг кўп ишлатиладиган жанрдир. Айрим хабарларда бир хилликдан кочиш мақсадида, ўз эмоционал-экспрессив қимматини қисман йўқотган миришкор- лар. аҳдига вафодор, ноз-неъмат ижодкорлари // бунёдкорлари, "оқ олтин" ижодкорлари, дала юлдузлари, "қаҳрабо дон" каби сўз ва метафорик ибораиардан фойдаланишга эътибор кучайиб бормокда.
Асосан дарак гаплар ишлатилган, сўроқ, буйруқ, уидов гаилар деярли қўлланилмаган. Жумлалар эга ва кесим мослигига қатъий амал қилинганлиги билан ажралиб туради, уларда инверсиядап фойдаланиш деярли учрамайди. Ифода усулида феълнинг аниқ нисбати ишлатилган, баъзан мажҳул нисбат. орқали йассив конструкцияларда фикр баён этилган. Хабарларда диалогик нутқцан деярли фойдаланилмаган.
РЕПОРТАЖ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Репортаж маълум бир вақтда содир бўлган воқеа ҳақицдаги ҳикоядир. Репортаж, аввало, бошқа жанрлардап турли ҳаракатлар, воқеа деғалларининг кўплиги билан фарқ қилади. Рсгюртаж фактлар брқали суҳбатлашишдир. Журналист содир бўлган воқса ҳақида ҳикоя қилганда, гўс газетхон ёки журналхон худди ўзи кўргандек тасаввурга эга бўлиши керак. Репортаж, аввало, газетхонга маълум бўлмаган биронта янгиЛик ҳақида мукаммал ҳикоя қилишдан иборат18. Регюртажда бошқа ахборот жанрлари сингари ҳаққонийлик, фактларга асосланиш, тезкорлик, таъсйрчанлйк каби омиллар жуда муҳимдир. Янгилик унинг асоси
ҳисобланади. Репортажда оддий баёнчиликдан кўра образли ифода устун туради. Бу эса жўрналистдан маҳорат талаб этади. Репортажниш ўзига хослиги унинг тили ва услубида ҳам кўринади. м
Репортаж рукнлари улар мавзусининг ранг-баранглигидан здалояат бердги. М.: Қадриятларимиз (ҚҲ., 18.04.91), Воқеа содир бўлган жойданрепортаж (УО.,30.04.92), Мардлар қўриқлайди - Ватанни (ХС.,6.12.96). Сарлавҳа сифатида тантанаворликни акс эттирадиган, мавзу ва мазмун аниқ ифодаланган сўз бирикмаси, гаплар танланган. М.: Дўстликни улуглаган мутафаккир (ВГ., 1.11.89), Озод диёрнинг жўшқин навосч (3., 24.03. 92), Юлдузларни кўзлаган даҳо (ЎО., 25.10.98). Туман газеталаридаги рспоргажлар сарлавҳаси мавзу жиҳатдан горлиги, тантанаворлик акс этмаганлиги билан фарқ қилади. М.: Шижоаткорлар (ТГ.,30.09.84), "Зангори кема"лар наьраси! (ТГ.,23.09.84).
Репортажда (айниқса, воқеа тасвирида) эмоционал-экспрессив бўёқли сўзлар кўп учрайди. М.: анъана, расм-русм, покланиш, айём, рўитолик (3.,7.04.92), урф-одат, шодиёна, кўпкари, соврин (ҚҲ., 28.11.91), нигоҳ, мўъжиза, қиёфа, мушоҳида, мураббий, фидокор (ВГ., 17.05.89). Синопимлар- нинг кучли услубий бўёққа эга бўлганларидан унумли фойдаланиш репортаж тилига хос. Синонимларнинг такрор ва жуфт ҳолда қўлланиши эмоционал- экспрессив бўёқни кучайтириш, тантанавор руҳни ифодалашга хизмат қилган. М.: хислат-фазилат. бог-бўстон, меҳр-муҳаббат, аҳл-заковат (3., 24.03.92), расм-русм, урф-одат, нарх-наво (ҚҲ., 28.11.91). Ибора, мақолларнинг турли шаклларда рснортаж жанрида ишлатилиши ҳам характерлидир. Маълумк», бу тил бирликлари экспрессивликни гаъминлашда катта имкониязларга эга'4. М.: мушкулликлар осон кўчади, ножўяликларга изн бермаслик (ВГ.,30.12.89), қолоқликни қай тариқа ювиб, хчрмонга бар.ака киритиб (ТТ.,28.10.84)
Репортажда феъл замонларидан фойдалан-иш ўзига хос тарзда. Аксарият репортажларда ҳозирги-келаси замон феъли ўтган замон феъли маъноси учун қўлланилади'10. Образли, ихчам сўз бирикмаларининг кўпроқ қўлланиши ренортаж жанри учун харақтерлидир. М.: кўсаги кўзни
қамаштирадиган гўза туплари, пешонамиздан оққан тер доначалари (С.ҳақ.,5.06.56), мўъжизакор қудрат, ерга муҳаббат туйгуси (РГ., 19.10.89).
Туман газеталаридаги репоргажларда метафорик иборалар кўплаб қўлланилган29. Уларнинг аксарияти ўз экспрессивлигини қисман йўқотган. М.: дала гвардиячилари (ТГ., 19.06.84), "оқ олтин" ижодкорлари (,ТГ.,28.10. 84), "зангори кема" наъраси, "зангори кема" капитанлари (ТГ.,23,09.84). Репортаж жонли мулоқотларга бой жанрдир. Унда диалогик нутқцан,.кўчирма гаплардан унумли фойдаланилади.
ҲИСОБОТ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Ҳисобот газета, радио ва телевидениеда энг кўп тарқалгаи ахборот турдаридан бири. Унда ижгимоий- сиёсий воқеа, йиғилиш, кенгаш, учрашув ва бошқа шу каби воқеалар ёритилади. Ҳисобот хабардан фарқ қилиб, унда шу воқеанинг муҳим тафсилотлари акс эттирилади, воқеа қачон бошланганлиги, у қандай кечганлиги, нима билан тугаганлиги, қандай хулоса чиқарилганлиги кўрсати- лади. Ксйинги йилларда ҳисоботга эътибор ошдИ, журналистлар ҳисоботнинг барча турларидаи унумли фойдаланган ҳолда, унинг тили ва услубига алоҳида диққат қилмокдалар. Аслида ҳисобот ахбброг жанрлари орасида энг тезкор ҳамда умумлашма характердаги жанрлиги билан эътиборни тортади.
Ҳисобот рукнида уларда қандай тадбир ёки мажлис ҳақида фикр юритилаётганяиги аниқ билинади. М.: Ўзвёкистон Республикаси Олий

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish