ҳузурида (3., 13.02.92), Чорвачилик: ечимини купшётган муаммолар (ВГ., 21.04.90), Деҳқончшшк: истиқбол уфқлари (3., 12.03.92). Кейинги йиллар газеталарида мазмунли, ихчам рукнлар пайдо бўла бошладй. Улар бошқа жанрларда деярли учрамайди. М.: Мустақил деҳқон эрки (ЎО.,7.01.92), Кўчмас мулк - кетмас давлат (ЎО.,10.04.97). Танқидий корреспонденциялар учун ҳам ўзига хос рукнлар танланган. М.: Прокурор фош этади (3., 14.02.92), Ижтимоий соҳа: муаммо аниқ, ечими-чи? (3., 14.02.92), Мухбиримиз бонг уради (ТГ„21.07.84) .
Сарлавҳаларнинг қуйидаги турлари ишлатилган: 1. Караткич ва
сифатловчи-сифатланмиш бирикмалар: Чўлцуварлар қувончи (ТГ.,30.11.84), Шоҳи Зинда жшюлари (3.,23.10.98), Маразнинг қилмиши (П.,2.03.92). 2. Ибора ва. маколлар: Туёгидан ўт чақнатиб (ТГ., 1.05.84), Кичик корхонанинг қингир шилари. (ҚҲ.,9.01.92), Қаловини топса... (ВГ., 14.04.87). 3. Сўроқ, унлов гап ва бошка образли гаплар: Чўпонлар нима дейди? (ИС.,27.12.85), Суръатни сусайтириш уят! (РГ.,26.03.87), "Дема, гимназияким, бир гулистон" (3.,10.10.92), "Ёмон кўздан асрасин" (ЎО.,14.01.92). 4. Бир таркибли ва икки таркибли ихчам гаплар: Мен бир сутсогарман (Т.,24.11.92), Яхши шиламаганни кечиролмайди (ЎО.,27.02.92), Беллашувни қизитайлик (ТГ.,13.11.84). 5. Эллиптик кўшма гаплар: Ерни эьзозласанг... (К.Ҳ., 14.12.85), Муаммолар ечимини топса... (ГҲ.,22. 12.90), Қийин, лекин уддаласа бўлади (ВГ.,22.05.84), Гап эгасини топганда... (ТГ., 19.05.84). 6. Айрим сўз. сўз бирикмаси. гап-сарлавхалар кўшимча изох билан берилган: Емирилиш ёки Бххоро ноёб меъморчилик обидалари қандай таъмирланаётганлиги хусусида (РГ., 10.01.90).
Корреспонденциянинг тили ахборот бериш характери жиҳатидан хабар жанрига мос хусусиятларни ўзида акс эттирса, мавзуни ёритиш, қисман таҳлил жиҳатидан мақола жанрига яқин туради. Уларда асосан газега қолип ма андозаларига айланган, нейтрал маъноли сўз бирикмалари ишлатилади. М.: ривожи паст, авжи суст, пешона тери, қисқа муддатда, қатор ораларида ишлов, ҳар гектар ердан, жорий йилда (ВГ.,22.05.84). Андоза бирикмалар билан образли ифодалар уйғунлигини ҳам кўриш мумкин. М.: чўл дурдонаси, гайрат-шижоати баланд, деҳқон жасоратига тасанно, • енгил-ёлпи 'иш қилдириб (ВГ.,31.08.89), аждодлар ақл-заковати (3.,23.10.98). Булар асосан корреспонденция муқаддимасида қўлланилган.
Ибора ва мақоллардан жуда оз фойдаланилган. М..: Ер сийлаганни сийлайди, Қозон ҳам мой, чўмич ҳам мой, Яхши ният, Ярим давлат (3.,13.03.92), Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади (ВГ., 14.04.87). Туман газеталарида қўлланилган метафора, образли ифодаларнинг аксарияги ўз экспрессив-услубий қимматини қисман пасайтирган. М.: марду майдонлар, бригада миригикорлари (ТГ.,27.05.83), "оқ чашма" соҳибалари (ТТ., 12.07.84), бободеҳқон, дала заҳматкашлари (ВГ.,31.05.86), "оқ чашма" соҳиблари (ТГ.,20.06.84). 70-80-йиллар газеталаридаги корреспонденцияларнинг аксария- ти кенгроқ хабарга ўхшайди. Бу жанр имкониятларидан унумли фойдаланиш,
тилнинг образлр( воситаларини ўринли, қўллашга кейинги йилларда эътибор берилмоқда. М.: к,ўли очиқ кишилар, одамлар •■ қимирлаб қолишди
(ХС.,30.07.91), қутлуг из, қутлуг ният, меҳмондўст эл (3.,4 3.02.92).
Танқидий корреспонденциялар тили образли пфода. ' ибора ва мақолларга бойлиги, сўроқ гапларнинг кўплаб қўлланиши билан диққатни гортади. М.: «Кичик корхонанинг қинғир ишлари» номли магериалда 40 та гап қўлланилган бўлиб, шундан 19 та ибора', 2 га ундов гап, 9 та сўроқ гап ишлатилган. М.: хамирдан қил сугиргандек, боиш осмонда эди, хаёлини каламушдек кемирарди, қилни қирқ ёрадиган (ҚҲ.,9.01.92),
Давр руҳига мос терминларнинг ишлагилиши ҳам сўнгги йиллар учун характерлидир. М.: ишбилармон, қишлоқ инфраструктураси (С.,2.04.97), корпорация, акционеррик жамияти, муассис (Т. ,'8:0.3.97) , '.‘-халқаро, кемпинг, фирма (3.,2.04.97). . Кейинги йилларда шева д.эяементларини ишлатишга эътибор ортиб бормоқда. М.: Қишлоқда ҳамсоямиз билан суҳбатлашиб ўтириб, ер ағдараётган ўғлини «Ҳей, сен нега дарсга бормай юрибсан, ё ўқишни йиғиштирдингми?» дея койиган киши бўлдим (ХС.,04.03.04).
МАҚОЛА ЖАНРИИИНГ ТИЛИ. Мақола (илмий мақола бундан мустасно) таҳлилий жанрнинг ўзагини ташкил этади ва у мавзу таҳлил қилинган, образли ахборот манбаидир32. Муаммоларни қўйиш, ишлаб чиқиш, илгари сурилаётган қоидаларни таҳлил қилиш ва далиллар бйлан ҳар томонлама асослаш мақола жанри учун харақтерли хусусиятдир; '■ Унда бир нечта факглар келтирилган бўлишига қарамасдан, мақоланинг асосини, магзини далил, исбот, тақлил, умумлаштириш ташкил этади. Объективлик, умумлаштириш мақола учун асосийгмезонлардандир.
Мақола рукни,, .асосагқ■; иҳчам бўлиб,' аксарияти доимийлиги биЯ’ан ажралиб туради. М.: Нуқтаи. назар (ҚҲ..5Л2.91), Мунозара (ЎАС., 26.05.89), Одобнома (ЎО., 13.02.92; ЎО.,30.01.92), Муносабат (П.,1 1.01.92), Қадрият- ларимиз (ЎС>„ 18.04.92), Маънавий қадриятларимиз (ВГ.,27.09. 89). Муаммоли мақолаларга қўйилаётган доимий рукнлар ҳам кўп. М.: Муҳокама учун мавзу (УАС., 5.01,90), Жамият, инсон, ахлоқ (ВГ.,6.06.89), Адаб, одбб ва одам (УАС.,9.05.86). Танқидий мақолаларда айрим шу хил доимий рўкнлар учрайди. М.: Инсон ва қонун (3., 11.02.92; ВГ.,1.08.89), Маънавият
Do'stlaringiz bilan baham: |