Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари



Download 264,06 Kb.
bet9/28
Sana05.07.2022
Hajmi264,06 Kb.
#741413
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov

Емирилиш. "Ёш гвардия" драма театрининг "Қора камар" спёктакли ҳақида (ЎАС.,8.01.88), Тарих ва замонавийлик М.Шайхзоднинг "Мирзо Улуғбек" трагедияси Ҳамза номли академик драма театрида (Қ.Ўзб.,23.01.62).
Тақризда унинг қайси соҳа ёки китоб, спектакль, кино, журналларга багишланганлигига қараб, тилдан турлича фбйдаланилган. Бу, албатта, муаллифнинг асарга муносабати, маҳорати ва бошқалар билан боғлиқцир. М., илмий асар таҳлилига бағишланган тақризда асардан кўплаб иқтибослар келтирилган ва тақриз муаллиф эътирозларй, асарнинг қатор камчиликларинм санаш билан ажралиб туради. Тақризда муаллиф қарашларига мос равишда тил бирликларидан фойдаланилган. Ундаги феъл, ибораларнинг ишлатилиши эътиборни тортади. М.: багишланган, қўлга олади, ўраб-чирмаб такрорлаган, қиёслашга уринади, асосида фикр юритилади, шу асосда ши кўради, яхши самара бермайди, фикримизнинг далили бўла олади, тўгри келмайди, нуқсонга йўл қўяди, принципиаллик кўрсатмаганлар (ЎАС.,8.04. 88). Қайд этиш керакки, асосий фикрни . ифодалаш, кўпинча, феъл орқали юзага чиқади. Шунинг учун ҳам тақризларга хос андоза, қолип асосан феълли бирикмалардан иборат. Унинг яна бир характерли хусусияти кириш сў; ва бирикмаларнинг қўлланишидир. М.: бизнингча, шуни ҳам таъкидлаш зарўрки (ЎАС, 8.04.88).
Спектакллар ҳақидаги тақризларнинг ёзилиш услуби, таҳлил характери деярли бир хил. Уларнинг аксариятида саҳна асари ғояси, мазмунидан келиб чиққан ҳолда қаҳрамонларнинг характери тавсифлаб берилган. Асар қаҳрамонларини саҳнада талқин этган актёрлар маҳорати кам тилга олинган. Натижада тақризлар бадиий асар ҳақида унинг гоявии-бадийй таҳлилига багишлаб ёзилган илмий-оммабоп мақолага ўхшаб қолган.
Тақриз, аввало, давр руҳини акс эттириб, кеййнги йилларда луғавий бирликларни қўллашдаги ранг-барангликни аниқ намоён қилади. М.: муштарий, рўзнома, жарида, олам ойнаси, таназзул, жумуурият, жилд, журнал, котиб, ойнома. фирқа, фазогирлик, инқироз, инқилоб (ЎГ.,28.02.91). Тақризда баъзан окказионализмлар ҳам учрайди. М.: ..( 100 дан зиёд адиб, олим, журналист, мақоланавис ва таржимон қалам тебратиб келаёгир (ЎГ.,28.02.91), Илк жилд "Навоийнома" шддасўзи билан очилади... (ЎГ.,28.02.91). Тақризда ёритилаётган соҳй ҳисобга олинган ҳолда образли ўхшатиш, метафора, иборалар ишлатиЛадй. М.) понани пона билан уриб чиқарадилар, ҳаёт тўлгогида тугилган тургўнлик тилсимидан халос этса (ЎГ.,28.02.91). Умуман, гақриз тили мақола, хабар, репортаж каби жанрларникидан деярли фарқ қилмайди.
ШАРҲ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Шарҳ жамият ҳаётидаги ёки халқаро турмушдаги воқеа-ҳодисларга муаллиф муносабатини ўзида ифода этади. Маълум воқеа-ҳодиса ҳақида тезкорлик билан берилган хабар шархда кенгроқ таҳлил этилади, маълум хулосалар чиқарилади.
Шархда айрим ҳолларда доимий рукн қўйилган. М.: Маълумотга шарҳ (ИС.,27.12.85), Факт ва шарҳ (ЎГ\, 12.09.89), Воқеалар. Хабарлар. Шарҳлар (С.,24.09.89), ; . Сиёсий шарҳловчи нигоҳи (ЎО., 17.04.97). 70-80-йиллар матбуотида турли қарорлар, қишлоқ хўжапиги, саноат 'соҳасидаги режаларнинг бажарилишига оид маълумотларга шарҳ кўп учрайди. Уларнинг рукни бошқа жанрларникидан деярли фарқ қилмайди. М.: Иккинчи ой якунлари (ТГ.,7.03.84), Дастлабки ой якунлари (ТГ.67.02.84), Йиллик планлар сарҳисоб қилинганда (ТГ.,7.1.84). Кейинги йилларда мазмунли рукнлар ишлатилмоқда. М.: Қонун - донолик ифодаси (ХС.,69.02.94), Табиат ва инсон (3.,9.04.92), Қарор ва шарҳ (ХС.,31.01.97; ХС.,26.03.97), Фармон ва шарҳ (ХС,,13.03.97). Шарҳ сарлавҳаси мақола, ҳисобот, корреспонденция каби жанрларникидан деярли фарқ қилмайди, лекин ўз мазмуни, ихчамлиги, фикрни умумлашган ҳолда ифодалаши билан диққатни тортади. Уларнинг шарҳ сарлавҳаси эканлиги, кўпинча, рукндан маълум бўлади. М.: Ўзбешстон кафолат беради (ЎАС.,25.09.92), Адолат тантанасига хизмат қилади (ХС.,9.02. 94), Дунёга танилаётган юрт (ЎАС.,5.02.93). Кейинги йиллардаги шарҳ жанри сарлавҳаси мазмунлилиги билан ажра.либ туради. М.: Деҳқон меҳнати эьзозга лойиқ (ХС.,26.02.97), Энди деҳқоннинг нони яримта бўлмайди(ХС„ 1,3.03.97).
Шарҳнинг тил хусусиятлари ҳисобот тилига жуда яқин туради. Буни уларнинг. сарлавҳасида ҳам, луғавий ва грамматик воситалардан фойдаланишда ҳам кўриш мумкин. Шарҳнинг тили давр нуқтаи назаридан ҳам қисман бир-биридан фарқ қилади. М.: 70-80-йиллар газеталаридаги шарҳларнинг луғавий хусусиятлари шу давр ҳисоботларининг тилига жуда ўхшашдир. Кейинги йиллар газеталаридаги шарҳларнинг луғавий хусусият- лари алоҳида ажралиб туради ва ҳисоботларнинг тилидан фарқ қилади. Шарҳда, хусусан, қарор, қоиунларнинг шарҳида расмийсиш қоғозлари услуби асосан тўла сақлангагг ҳолда фикрлар баёгг этилган ва шу услубга хос термин, сўз бирикмаси, гап қурилишидан фойдалаггилган. Жумлалар аниклиги, конкретаиги билан ажралиб туради. Шархда қарор ёки қонунлар тилига мос ҳолда сўз бирикмалари ва феъггнинг буйруқ-истак майлигги ҳосил қилувчи - син шакггидан ҳамда аниқ нисбатдан фойдаланилган. М.: ман қилинади. жарима белгиланган (3.,9.04. 92), таклиф қилинди, эътибор жалб қилинди, кучайтириш кўзда тутилсин, масъулияти оширилсин, тавсия этилди (ТГ„ 15.05.84).
Турли факт, маълумог, воқеа-ҳодисалар шарҳи эса улардан қисман фарқ қилади. Бу хил материалларда метафора ва иборалардан ўрни билан фойдаланилган. М.: гап-сўз ҳам бўлгани йўқ (С.,25.04.92), яйиюв баҳодирлари (ТГ.,8.03.84), совуқдан эсанкираб қолишиб (ИС.,27.12.85), тургунлик даври- нинг шармандали кўриниши (УГ., 12.08.89). Факт ва воқеалар шарҳида нейтрал маъно ифодаловчи сўзлар иштирокида тузилган* ихчам, .равон жумладар аеосий ўринни эгаллайди. Аксарияг ҳолларда содда гаплар қўлланилгагг. Шарҳггинг хабар, ҳисобог жанрларига ўхшаш томонлари ёки аниқроғи факт, воқеа-ҳодисаларнинг бирмунча кенг, атрофлича таҳлил этилиши, умумлаштириш ва хулоса:гар чиқариш каби фарқли томонларини ёритиш учун матн билан боғлиқ ҳолда кузатиш олиб бориш яхши самара бериши мумкин. Диссертацияда шу усулда бир нечта шарҳлар изоҳланган.
ОБЗОР ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Матбуот обзори муҳим аҳамиятга эга. Обзорниггг яна бир тури хатлар обзоридир. Газетхон хатларигги конкрет мавзу бўйича ёки умумлашгирган ҳолда тахдил этишга газеталарда кёнг ўрин берилади. Обзорлар тах/гил объекги бўлгашгиги, маълум газета ижодкорлари фаолиятига баҳо бериши,. газетхон хатлари, шеърларига муносабат баён этилганлиги билагг них,оятда пухта, дадилларга бой, юқоришарияли, таъсирчан бўлиши лозим. Обз.орда бу.мезоггларга, асосаи, эътибор берилгагг.
Обзор рукндан униш' матбуот ёки хат, шеърлар обзори эканлигини билиш м\мкин. М.: Баъзи рўзномаларда босилаётган айрим мақолалар ҳақида (УО., 17.02.92), Қуйи матбуот обзори (ТГ.,13.03.84; ТГ.,9.05.84), Хатларга обзор (ВГ.,27.06.87; ХҲ.,28.12.90; ТГ.,9.05.89). Газетхон мактуб- лари обзори материалларида ранг-баранг рукн ва сарлавҳалар учрайди. М.:. Газетхонларнинг хатларини ўқиб (ВГ.,11.08.89), Муштарийлар мактубларини ўқиб (ҚҲ., 16,03.91), Деуқонки дона сочар... (ҚҲ., 16.03.91), "Биз сиздан шифо топдик" (ПДҲ.,9.05.83).
Обзорда ишлатилган луғавий воситалар давр руҳини акс эттирганлиги учун ҳам ҳисобот, хабар, мақола каби жанрлардан деярли фарқ қилмайди. Айниқса, матбуот обзорида нейтрал сўзлар ва ижтимоий-сиёсий терминлар кўп ишлатилган, баъзан эмоционал-экспрессив бўёкли сўзлар ҳам учрайди. М.: идеологик, оммавий-сиёсий, таргибот, ташвиқот, нлан-топшириқ,

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish