Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари



Download 264,06 Kb.
bet5/28
Sana05.07.2022
Hajmi264,06 Kb.
#741413
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov

қиладиган (ТГ.Д8.01.84). 60-йиллар ҳисоботларида маълум даражада таҳлил мавжуд, Уларда ;.журналистиинг тилдан фойдапаниш маҳорати сезилади. Мд сўлак ақизиб томоша қилувчилар, ёв қувгандек жўнаб цолишади, темирни қшигида босиб, тогни талқон қилши (Қ.Ўзб.,7.01.62). Ҳисоботда, аеосан, қолип, андоза бирикмалар. ишлатилган. Улар бошқа жанрларда (айниқса, хабар, мақола, лавҳада) ҳам кўп қўлланилади. М.: ем-хашак жамгариш, озуқа жамгариш, маҳсулот олиш, шу куннгтг талаби, жиддий камчаликлар мавжуд (ТГ.,7.08.84), аҳвол анча мураккаб, амалий таклифлар, ўз муносабатларини билдирмадилар (РГ.,21.09.89). Ҳисоботда, асосан, содда гаплардан фойдала- нилган. Гап қурилишининг пассив конструкциясидан фойдаланиш ҳам кўпроқ кўринади. М.: эътибор берилмаётир, қайд қилинди, чоралари кўрилаяпти (ҚҲ.,24.04.90), муҳокама қилинди, таклиф этилди (ПДҲ., 23.07.85). Асосан, дарак гаплар, оз бўлса-да, сўроқ ва ундов гаплар ишлатилган.. . .
ИНТЕРВЬЮ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Интервью газеталардац гобора кенг ўрин олаётган ва кишилар билан жонли суҳбат олиб борадиган жанрлардан биридир4'. Интервью долзарб мавзуда ахборот берадиган, турли муаммоларни ўзида акс эттирадиган, жонли мулоқотга асосланган, ишончли, обрўли манбага - конкрет шахсга таянган ҳозиржавоб жанрдир. Интервьюга қўйиладиган асосий талаблардан бири унинг тили ва услубининг равон, ихчам, таъсирчан бўлишидир. Бунинг учун журнапист катта масъулият билан сндошиши, мавзуни пухта билиши, саволларни аниқ ва конкрет қўйгац ҳолда. суҳбатни йўналтириши лозим. Журналист ҳар бир соҳа вакилиницг услубини сакдай олмаса, барчани бир хил гапиртирса, унда интервью. оддий .ахборот ёки мақоладан фарқ қилмай қолади30. Интервью рукнлари доимийлиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради: Интервью (ТГ., 18.05.84), , ,Визиинг интервью (ВГ.,20.02.88), Бизнинг суҳбат (П.,20.02.90), Бизнинг мусоҳаба (ВГ.,23.12.89). Сўнгги йиллар интервьюларининг рукнлари мазмун жиҳатидан анча ёрқинлик касб этмоқца. М.: Дилдан мулоқот (С.,7.03.97), . 'Гашни- нотаниш одамлар (ЎО„ 17.04.97), Таниш чеҳралар (3.,23.04.9.7). .
Интервью сарлавҳалари, асосан, ган (дарак, сўроқ, баъзан эллиптик қўшма гаплар)дан тузилган бўлиб, чуқур фалсафийлиги билан мдхериал таъсирчанлигини оширган. М.: Эътиқод йўқ жойда мустақиллик бўлмайди (ХС.,24.04.92), Қўшиқларга кўмилсин дунё (ВП,20.06.89), Аёли хор элцинг бахти кулмайди (3.,3.03.92.), Фалак сирига монанд синоат (ВП, 2.0.8.89,). Ибора, мақол ва сўроқ гапларнинг сарлавҳа вазифасида қўлданидш ,,бу жанрнинг ўзига хослигидан далолат беради. М.: Кувццт эшиклари..ҳамшца очиқ (ЎО.3.01.92.), Интилган имкон топар (ЎО., 17.01.92.), Талаба бўлши осонми? (РП, 13.09.89.). Иитервьюда содца гап, баъзан қўшма гаплар ,ҳам сарлавҳа вазифасида ишлатилган. Уларнинг айримлари бошқа жанрларда (м., мақола, корреспондснция) кўлланилаДиган сарлавҳалардан , фарк килмайдц. М.: Мавсум хатони кечирмайди (ВГЎ 13.02.88.), Касалликдан устун келамиз (ВГ.,20.02.88), Иштиёқ бўлса... (ВИ, 18:05.84). Сўз бирикмаси ҳам сарлавҳа сифатида ишлатилган ҳолатлар баъзан учрайди. М.: Тузоқдаги ташмачилар (II,5.03.92), Безак сеҳри (ЎАС„ 18.08.89), Сирдарёлик тадбиркоршр ,(ўО., 4.02.92). Интервью сарлавҳаларй ахборот жанрининг бошқа турлариг.д
қараганда таъсирчанликни юзага келтириш имкониятлари катталиги билан ажралиб туради. М.: Дардингизга дармон бўлайлик, азизлар! Мазкур сарлавҳа қуйидаги изоҳ билан берилган: Самарқанд шаҳридаги 5-тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими Ғаффоров билан мулоқот (3.,23.04.97).
Интервью давлат арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, хорижлик ишбилармонлар, дипломатлар, ишлаб чикариш илғорлари билан журналист мулоқоти бўлгани учун ҳам шу соҳаларга оид терминлар фаол ишлатилган. Ундаги сўз ва терминлар бошқа жанрлардагидан деярли фарқ қштмайди. Интервью ахборот жанри бўлса-да, унда мақола, лавҳага хос хусусиятлар ҳам мужассамлашган. Чунки ингервью учун мавзу бўлган соҳа кишилари тўғрисида, турли муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида мақола, лавҳа, корреспонденция жанрларида ҳам қизиқарли ҳикоя қилиш мумкин. Интервьюнинг ўзига хос томонлари терминлардан фойдаланишда эмас, балки ибора, образли ифода, мақолларни унумли қўллашда кўрипади. Уларда суҳбаг қаҳрамони кимлигига қараб (ижтимоий-сиёсий мавзудаги суҳбатларда камроқ) ўринли ўхшатиш ва эпитетлар учрайди. М.: гтит қолипдан кўчди, бандаликни бажо келтирди, она қалби кўтаролмади, қингир иш қирқ йилда ҳам бшшнар, яхши ният, ёрти мол, кўролмаслик касалига дучор бўлганлар (ЎО.,8.01.92).
Интервьюга оид ўзига хослик, аввало, сўроқ гапларни қўллашда кўрйнади. Аксарият интервьюларда журналистнинг 3-5 тадан 30 тага яқйн йўналтирувчи гаплари ишлатилган. Уларнинг асосий қисмини сўроқ гаплар ташкил этади. Баъзи интервьюларда журналист мулоҳазаси сўроқ гапда ифодалашан бўлса, айримларида маълум дарак гаплардан сўнг Шундай эмасми? (Қ.ҳақ, 15.02.91), Бу муаммоларни бартараф этиш йўллари-чи? (РГ., 13.09.89), Шу тўгрими? (ВГ.,20.02.88) кабилар ишлатилган. Эллиптик сўроқ ва дарак гапларнинг журналист мулоҳазасида қўлланиши ҳам интервью учун характерлидир. М.: - Ҳозчр-чи? - Устозингиз ҳақида... - Ахир ҳозир шоирлар кўп... (РГ.,30.08.89), Тилакларингиз?.. (ЎО.,6.03.92), Б\ тақлидми ёки... (3.,8.04.97).
Журналист саволи - йўналгирувчи фикри баъзан дарак гап шаклида берилади ва у суҳбатдош фикрлари билан уйғунлик касб этади. Қаҳрамонлар нутқи равон, ихчам жумлалари билан ажралиб туради. Ижтимоий-сиёсий мавзудаги интервьюларда қўшма гаплар (боғланган, боғловчисиз, эргаш гапли қўшма гаплар) кўпроқ қўлланилган бўлса, бошқа мавзудаги материалларда (қадриятлар, санъат, адабиёт, маданият, ишбилармонлик каби) ихчам, ўқилиши енгил содда гапларнинг ишлатилиши устун туради.
Иккинчи қисм “Таҳлилий жанрларнинг тили ва услуби» деб номланган. Таҳлилий (аналитик) жанрларда таҳлилийлик, умумлаштириш, хулосалаш, конкретлик, ҳаққонийлик, тезкорлик, ихчамлик, таъсирчанлик каби мезонларга мос тил воситаларидан фойдаланилади.
КОРРЕСГЮНДЕНЦИЯ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Корреспонденция информацион хабардан фарқ қилиб, гаҳлилни ўз ичига олади. Унинг муаллифи шунчаки фактларни келтириб, воқсаларни баён этмасдан, балки одатда буларни таҳлил қилади, шарҳлайди, уларга баҳо беради. Корреспонденция умумлаштиришни, хулосани ўз ичига олади, хабарда эса деярли бу учрамайди. У публицистиканинг анча кенг жанри бўлган очерк ва мақоладан фарқ қилиб, «ҳаёт парчаси»ни акс эттиради, унда факт ёки бир қанча фактлар тахлил қилинади. Мақолада тадқиқот якунлари баён қилиб берилса, корреспонденцияда жараённинг ўзи кўрсатилади. Корреспонденцияда факт марказий ўринни эгаллайди, мазмуннинг негизини гашкил этади31.
Корреспонденцияда доимий рукнлар мавжуд. М.: Тажрибакорлар

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish