Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари



Download 264,06 Kb.
bet1/28
Sana05.07.2022
Hajmi264,06 Kb.
#741413
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ


Кўлёзма ҳуцуцида УДК 811.512.133 (054)


АБДУСАИДОВ Абдували

ГАЗЕТА ЖАНРЛАРИНИНГ ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ


19.02.02 -ўзбек тили




Филологая фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ


Тошкент - 2005
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи филология фанлари доктори, профессор Э. БЕГМАТОВ
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор М. СОДИҚОВА
филология фанлари доктори С.МЎМИНОВ
филология фанлари доктори А.МАМАТОВ
Етакчи илмий муассаса - Андижон давлат университети
Ҳимоя 2005 йил ойининг (с> куни соат 14 _да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли докторлик илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўййча ихтисослаштирилган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўмииов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин (Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй).
Авторефера'1' 2005 йил 0^А-^-^-хХ-4етгнинг ^ куни тарқатилди.
Ихтисослаштирилган Кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди Н. МАҲКАМОВ
ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Тадкикот мавзуининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси
Мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб ' матбуотни тубдан ислоҳ қилиш1-а катта аҳамият бершшокда. Бунинг натижасида ўзбеқ матбуоти сон ва сифат жиҳатидан кундан-кунга ўсиб, дадил қадамлар ташламоқца. Оммавдй; ахборот воситалари (ОАВ) ранг-баранг ва таъсирчан фикрлар минбарига айланиб бормокда. Матбуотнинг жамиятдаги ўрни ва ролини янада ошириш, унинг изчил одимларини белгилаш, тараққиёт мезонларини кўрсатиш, ОАВ, фаолияти учун зарур қонунлар билан таъминлаш Ҳукуматимизнинг давлат; сиёсати даражасидаги вазифаларидан бири этиб белгиланди.
ОАВнинг исгйкдолнинг дастлабки йилларидаги ҳолати, , жа.мия гдагн ўрни, журналистларнйнг' мавқеи, : келгусидаги вазифалар Ирсгидент Ислоу ., Каримовнинг бир Қатор асарйари, Олий Мажлис сессияларидаги маърузалари, журналистлар билан учрашувларида аниқ белгилаб берилди1. Президенг ташаббуси бйлан ОАВ фаолиятини мувофикдаштирувчи қонунлар қабул қилинди2 ва ўзбек матбуотининг тараққиёти, журналистларнинг эркин фаолияти учун ҳуқуқий асослар яратнлди.
Газета тилини атрофлича ўрганиш адабий тил ҳусусиятларини, тадқиқ этиш билан чамбарчас боғликдир. Шунинг учун газета тили мадания^ининг лисоний муаммоларини ўрганишнинг аҳамияти ниҳоятда катта, , Г^аубуот материаллари ёзма манба сифаТида ўзбёк';*тйли ривожини ўрганиш ва. I баҳолаш, адабий тил имкониятларйни юзага чикариш, унинг, бойдигини, ' гўзаллигини намойиш қИЛйш, тилдан таргиёот, ташвиқот воситаси сифатида фойдаланиш, нутқ маданияти, саводхонликни оширишда қатта аҳамиятга эга. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, мазкур масаланинг ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгалишни назарда тутиб, газета тили муаммоларини махсус - ўрганишга эътибор берилди.
Бу соҳада ўтган асрнинг ўрталари ва кейинги йилларида муайян ишлар қилинди: илмий мақола, қўлланма, рисола ва илмий-оммабоп мақолалар ёзилди, баъзи монографик ишлар яратилди, номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди3. Кейинчалик тадқиқот олиб бориш маълум даражада сусайди.
Адабий тил услублари белгилаб олинган бўлса-да4, уларнинг ўзига хос ■гомонларини қиёсий ўрганиш, жанрлар бўйича тадқиқ этиш, услубларда кейинги йилларда юз бераётган ўзгаришлар, услубларда қўлланилган тил бирликларининг миқцорий нисбати ва бошқа кўгшаб масалалар ҳамон, , тилшунослар диққатини тортмокда. Демак, ўзбек тилшунослигида матбуот

тили буйича олиб борилган изланишларнинг ахамиятини ...асло_камситмагаи қолда йГтиш 1иумкиуқи,. ҳали муаммолар"бз эмас. Уларни тилшунослйкнинг бу1унги тараққиёти, ютуқдари билан боғлиқ ҳолда ва давр талаби билан қамоҳанг равишда янада чуқурроқ тақлил этиш лозим.
Узбек вақтли матбуоти жанрлари ва уларнинг тил хусусиятлари, газета тилида экспрессивликни ифода қилувчи воситалар, газета тилида адабий нормага риоя қилиш, бунинг нугқ маданияти учун аҳамияти, матбуот тили ривожида замонавий тенденцияларни ўрганиш, фикримизча, ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари қаторига киради. Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши, тилдан фойдаланишда эркинлик, объектив имкрниятлар- нинг туғилиши газеталарнинг тилида тобора образлилик, таъсирчанлик, равонлик, ихчамлик, конкретлик, ҳаққонийлик хусусиятларини шакплантир- моқда, дабдабали, баландпарвоз услубда ифодалаш сезиларли даражада камаймоқда. Бу ҳол газета тили лексикасининг ранг-баранглиги, бўёқдорлиги ва таъсирчанлигини оширмоқда, газета тили тобора бадиий услубга яқинлашиб бормокда. Ушбу ҳолатларни чуқурроқ таҳлил этиш, айниқса, газета тили маданиятини ошириш, ўзбек адабий тили тараққиётида матбуотнинг иштирокини ёритиш, матбуот тили маданияти ва саводхонликни юқори даражага кўтаришга оид тавсиялар бериш ҳозирги давр тилшунослиги ҳал қилиши лозим бўлган энг долзарб муаммолар каторига киради.
Ишнинг максади ва вазифалари. Ушбу ишнинг асосий мақсадини ўзбек матбуоги тилининг шаклланиш ва юксалиш боскичларини белгилаш, газета тилининг турли жанрлар бўйича муштарак ва фаркди хусусиятларини тадқиқ қилиш ҳамда матбуот тили маданиятини, саводхонлигини кузатйш бўйича тавсиялар бериш ташкил қилади.
Мана шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда диссертация олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • ўзбек магбуоти тилининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганиш;

  • матбуот тилининг услубий хусусиятларини текшириш ва ушбу кенжа услубнинг ўзбек тили вазифавий услубларида тутган . ўрни ва ролини бепгилаш;

  • «газета тили»нинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш ва ушбу ўзига хосликпи гаъминловчи лисоний воситаларни аниқлаш;

  • матбуотнинг жамиятдаги роли, ўзбек адабий тили тараққиётида ва унинг ривожини ўрганишда матбуот тилининг ўрни, ўзбек адабий тили ва нормаси, саводхонликни тарғиб этиш, юқори нутқ маданиятини таъминлашда газета тилининг ролини кўрсатиш;

  • газета жанрлари юзасидан кузатишлар олиб бориш ва ушбу жанрларни муайян талаблар асосида таснифлаш;

  • ҳар бир газета жанрларининг ўзига хос тил хусусиятлари, лисоний нормалари, ифода воситаларини ўрганиш, жанрлараро лисоний муштараклик ва ўзига хосликларни аниклаш;

  • газета тилининг экспрессив ва эмоционаллигини таъминловчи тил воситалари: луғавий, фразеологик воситалар, луғавий вариантлар, халқона иборалар, мақоллар, неологизм ва окказионал лексема қурилмаларнииг маъновий, услубий, бадиий вазифаларини тахдил қилиш;

  • матбуот тилининг терминологияга муносабати, мустақиллик даврида термин қўллашда юзага келган жараёнлар, бунда матбуот гилининг ролини ўрганиш ва уни тил маданияти нуқтаи назаридан баҳолаш;

гадета сарлавҳалари ва рукНларининг 'грамматик тўзйлйшини кузатиш ҳамда уларнинг матбуот тилидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсаТйШ;

  • матбуот тилини нутқий амалиёт ва адабий норма талаблари билан

боғлиқ ҳолатда ўрганиш; газета тилидаги имловий, луғавий, морфологик,
синтактик, пунктуацион ва услубий норма бузилишларини таҳлил қилиш, ушбу нуқсонларни бартараф этиш йўллариии кўрсатиш ҳамда конкрет амалий тавсиялар билдириш ва бошқалар.
Ишнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ўзбек матбуоти тилининг шаклланиш, ривожланиш, бойиш
босқичлари;

  • газета жанрлари, ҳар бир жанрнинг тил хусусиятлари, жанрлараро лисоний муштараклик ва ўзига хослик;

  • газетавий тил услуби, бу услуб тилининг вазифавий услублардаги ўрни ва роли;

газета тйлининг қоидавийлиги, таъсирчанлиги, эмоционал ва
экспрессивлиги, ушбу хусусиятларни юзага келтирувчи луғавий, морфологик, синтактик, услубий воситалар, уларнинг конкрет вазифалари;

  • матбуот тили маданияти, газета тилининг ўзбек адабий тили меъёрларига қанчалик жавоб бериши, бу соҳадаги асосий нуқеонлар, уларни бартараф этишнинг усуллари, йўллари; . : и: ■:

  • мустақиллик даври ўзбек матбуоги тилида юз берган : ижобий жараёнлар, янгиликлар, бунда Ўзбекистон; давлати матбуотга кўрсатаётган эътиборнинг аҳамияти ва бошқалар ушбу дисссркишя.та монографик тарзда биринчи марта тадқиқ қилинди.

Ишнинг илмий ва амалий ахамияти. ,:Тадқиқотнинг илмий хулосалари ўзбек тили вазифавий услубларини турли жанрларй бўйича атрофлича ўрганиш, газета гилини таҳлил этиш усулларини такомиллаштириш, ўзбек адабий тилининг таркибий қисми бўлмиш газета тилида юз бераёттан жараёнларни чуқур ёритиш, шунингдек, журнал, радио ва телевидение тили хусусиятларини ўрганишда назарий манба сифатида ёрдам беради.
Тадқиқотдаги назарий умумлашмалар, таҳлил усуллари услубият, таҳрир назарияси, матншунослик, журналистика соҳаси масалаларини янада чуқурроқ ўрганишда қўл келади. Ишнинг фактик материалларидан ўзбек тилининг изоҳли лугатларини тузиш, тўлдириш ҳамда неологизм ва окказионализмлар луғатини тузиш, ОАВ гили ва таҳрир назарияси ҳамда амалиётига оид дарслик, қўлланмалар яратиш, журналистлар, таҳририят ходимлари ва тарғиботчилар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланиш мўмкин.
Ишнинг назарий асоси ва кўлланилган илмий усуллар. Газета тили материалларини таҳлил қилиш, изоҳлашда семантик-стилистик, матн билан боғлиқ таҳлил, компонент таҳлил, тавсифий, қисман статистик таҳлйл усулларидан фойдаланиб иш кўрилди. Газета жанрларини текшириш баъзи ҳолларда тилшуносликнинг таҳлил чегарасидан чиқиши сабабли ишда адабиётшунослик, матншунослик ва журналистика соҳаларининг тадқиқот усулларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланилди.
Ишда ўзбек тидшунослиги, туркийшунослик, шунингдек, рус тилшунослигидД' газета ггилиг бўйича қилипгай тадкиқотларнинг назарий хулосалари ва таҳлил усулларига таянилди. "г = ;
Тадкикотнинг материали ва манбалари. Тадқиқотнинг таҳлил объектини XX асрнинғ иккинчи ярми Ва XXI асрниш бошларидаги ўзбек матбуоти тилининг лисоний материаллари ташкил қилади!
Ишнинг синалиши. Тадқиқотнинг асосий мазмуни 10 та монография ва рисола, 40 дан ортиқ илмий мақолада ўз ифодасини топган. Иш юзасидан СамДУ, СамДЧТИ, ЎзР ФА Самарқанд бўлимида ўтказилган республика ва халқаро конференциялар, ЎзР ФТДҚ ва Олий аттестация комиссияси ҳамкорликда ташкил этган «Ўзбекистон мустақиллиги - унинг фани ва технологияларини ривожлантириш кафолати» мавзуидаги бешинчи республика илмий конференциясида маърузалар қилинган.
. Тадкикотнинг хажми ва тузилиши. Тадқиқот кириш, тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхатини ўз ичига олади, компьютер ёзувида 291 бстдан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ
Кириш. Ўзбек газеталари тилини ўрганиш, асосан, ўтган асрнинг бошларида юзага келди. Газета тилй бўйича тадқиқотлар дастлаб рус гилшу- нбслигида амалга оширилди5. Баъзи маълумотларга кўра, рус тилшунослигида ўтган асрнинг 80-йилларига қадар газета тилига оид 300 дан ортиқ илмий иш чоп этилган6.
Тйлшуносликнинг ушбу долзарб муаммосини тадқиқ қилиш бўйича гуркийшуносликда қам маълум ишлар қилинган. Қозоқ гилшуносларидан
Н.Б.Карашева, Б.Абилхасимов, С.Исаев, А.Ахабаев7, озарбойжон тилшунос- ларидан Г.А Салманова, А.Оруджев, Т.З.Алисв, Қ.Исмоилова, Д.Ж.Мамедова,
А.Ф.Мириев8, Татар тилшуноси А.Г.Эшмуратовлар4 олиб боргаи монографик тадҚиқотлари бунга далил бўла олади.
Ўзбек матбуоти тилининг лисоний хусусиятларини ўрганишга бағишлан- ган дастлабки ншлар ўтган асрнинг 30-40-йилларида : ЮЗага кёлди.
В.В.Решетов5, А.К;Боровков;), кейинчалик М.Мирзаев6’, 'Ф.АбдўЛЛаев7, И.Расулевнинг8 ишларида' матбуот тили лексикасидаги ўз ва ўзЛашма луғавий қагламларнинг микдорий нисбати ҳамда ўзлашма сўзларга муносабат масмалари тадқиқ қилинди. Матбуот тили материаллари асосйда тузилган дастлабки «Ўзбекча-русча луғат» К.К.Юдахин қаламига мансўбдир9. Ҳозирга қадар ўзбек газеталари тилини ўрганишга оид бир қатор монбграфик тадқиқотлар олиб борилди. А.Абдуназаровнинг «Муштум» журналиниш' лексика ва фразеологияси10, Т.Курбоновнинг ўзбек публйцйстика услуби11, Б.Турдиалиевнинг матбуот тилининг морфологик хусусиятлари12, М.Рахмонов- нинг «Туркистон вилояти газети»нинг синтаксиси13, Ғ.Каримовнинг 20-30- йиллар ўзбек адабий тилининг ривожланиш хусусиятлари14, А.Абдусаидовнинг газета тили ва адабий норма муаммоларига15, И.А.Киссен16 ва С.Муҳамедов- нинг17 газета лексикасини статистик усулда ўрганишга бағишланган ишлари ушбунинг далиЛидир.
Газета тилига оид баъзи ўқув қўлланмалари яратидци, бир қатор рисолалар, мақолалар нашр этилди. Ушбу ишларнинг муаЛлифлари таниқли ўзбек тилшунослари, журналистика сохаси мутахассисларидир18. Кдйд этйлган" ишлар диссертацияда кенг гаҳлил қилинди.
Кўринадики, ўзбек тилшунослигида матбуот тилини ўрганиш бўйича бир қатор жидций. ишлар қилинган. Шунга қарамасдан, бу соҳанинг бир қатор долзарб муаммолари мустақиллик даврининг талаб ҳамда эҳтиёжлари- дан келиб чиққан ҳолда янада кенгроқ ва чуқурроқ таҳлилга муҳтождир. Айниқса, газета тилининг лисоний хусусиятларини конкрет жанрлар бўйича ўрганиш, газета тилининг адабий меъёрларга муносабагини, бу меъёрларнинг шаю1ланишида газета тилининг ўрни ва ролини тадқиқ қилиш, матбуот тили маданиятини янада юксалтиришнинг усул ва омилларини аникдаш мана шундай муаммолар жумласига киради.
ОАВ орасида матбуотнинг алоҳида ўрни бор. Бу, албатта, унинг қуйидагича кўп вазифалилигидан келиб чиқади: 1) информативлик (ахборот бериш); 2) тарғибот; 3) ташвиқот; 4) тарбиявийлик; 5) ташкилотчилик; 6) рскламалилик; 7) таъсирчанлик. Таъсирчанлик журналистнинг ижод жараёни билан бошиқ. Газетада таъсирчанликни таъминлашда унинг қуйидаги хусусиятлари назарда тутилади: 1) оммавийлик; 2) образлилик; 3)
экспрессивлик; 4) эмоционаллик; 5) аниқлик ва конкретлик; 6) ихчамлик; 7) мунозаралилик (Иловадаги 1-жадвалга қаранг).
Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон буюк келажак сари» китобида баён этилган фикрлар ОАВ фаолиятини ташкил этиш учун дастуруламал сифатида хизмат қилди ва матбуотга эътибор ниҳоятда ошди19. Истиқлол йилларида матбуот тили маданиятидаги ўзгаришларни қуйидагиларда кўриш мумкйн: 1. Газета жанрларига хос ва мос материаллар нашр этилишига эришилди. Мазмунли сарлавҳалар кўпайди. М.: Одамнинг жони - Ватан, Қишлогимнинг жайдари фалсафаси (ХС.,25.10.01), Дил қулфшш ечган учрашув (ЎО.,28.10.99). 2. Мақол, ибора, тасвирий
воситалардан фойдаланиш кучайди. М.: Хмқимизда гуруч курмаксиз

Download 264,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish