кўтариб юрганинг тошмиди? Нега саккизта фарзанднинг устига келдинг? Ахир, уАарнинг бошида онаси тирик эканлигини бчлардинг-ку! (ВГ.,6.06.89). Мақола жанрида диалогик нутқ, кўчирма гапларнинг ишлатилиши муаммони тақлил этиш, қақиқий аҳволни кўрсатишда жонли, таъсирчан тил восигасидир. Ишлаб чиқариш ёки умуман гурмуш муаммолариии тасвирлаш, гаҳлил этиш, умумлаштириш ва хулосаларнинг ишонарли бўлишида диалогик иугқдан унумли фойдаланиш мақола жанрида бошқа жанрларга қараганда кўпроқ кўринади.
Мақола жанрининг имкониятлари, унда ахборот жанрлари ва бадиий- пўблицйстик жанрларнинг тил хусусиятдари уйғунлашиб кетганлиги бу хил материалларда газета андозаларидан камроқ фойдаланишга ва образли воситаларни унумли қўллашга йўл очади. Аксарият мақолш1арда тил воситаларидан моҳирона фой,цапаниш аниқ кўринади. Баъзи ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, қишлоқ хўжалик ва саноатга оид мақолаларда газета андоза бирикмаларидан кўпроқ фойдаланиш натижасида уларнинг таъсйрчанлигига қисман путур етган. М.: ...етакчилик қилаётган опшр чўпон- чўлиқлари ҳар бош эчкидан режадагига нисбатан икки-уч юз грамм кўп хом ашё етиштирдилар, ...совлиқлар парваришини кўнгилдагидек ташкил этиб, юз бош совлиқ ҳисобига юз биттадан... тайёрлашга муваффақ бўлдилар, ...чорвадорлар қишловни намунали ўтказши, эл-юрт дастурхонига жорий йилда ўтган йиллардагидан кўпроқ маҳсулот тортиқ этиш ташвиши билан ншамоқдалар (3.,9.01.92). Буларни осонлик билан бошқа соҳага ҳам тадбик этиш мумкин, чунки улар газета андозаларига киради. М.: охирги мисолни қиёслайлик:...пахтакорлар мавсумни намунали ўтказиш, эл-юрт хирмонига жорий йилда ўтган йиллардагидан кўпроқ пахта тортиқ этиш ташвшии билан лшамоқдалар ва б. Кейинги йилларда мақолада андозалардан камроқ фойдаланиш, журналистларнинг изланишлари ва маҳоратлари сезилиб туради. Танқидий мақолаларминг тил хусусиятлари ҳам алоҳида диққатни тортади. Бу ҳолатлар ишда кенг таҳлил қилинган.
ГАҚРИЗ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Тақриз газета жанрлари орасида ўз ўрнига эга. Унда у ёки бу асарнинг мазмун-мундарижаси таҳлил этилиб, тегишли баҳо берилган.Тақризнинг тили ва услуби бошқа жанрларга нисбатан алоҳида ажралиб турмайди. Лекин тақриз қилинаётган асар ҳақида, ютуқ ва камчиликлари қай даражада кўрсатилишидан қатъий назар, тилнинг нейтрал воситаларидан ташқари эмоционал-экспрессив бўёқди сўзлардан ҳам фойдаланилган. Албатта, тақриз муаллиф ёки муаллифларнинг шахсий фикри ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унда муаллиф "мен"и ва асардан олинган иқтибослар уйғунлашган ҳолда фикр билдирилади. Илмий ёки бадиий асар, спектакль, тслекўрсатув ёки журналларга ёзилган тақризлар баёни, тил воситаларидан фойдаланилиши жиҳатидан фарқ қилади.
Тақризларнинг аксариятида рукн вазифасини Тақриз сўзи бажарган. М.: Тақриз (УАС.,8;04.88), Танқид ва тақриз (Қ.Ўзб.,6.01.62, 21.01.62). Айрим тақризларда унинг қайри соҳага .оидлиги (м., Театр (ЎАС.,8.01.88), Китоб ҳақида сўз (3.,23.04.9.7), қандай материал эканлиги (м., Ойнаи жаҳонда (ЎО.,21. 01.92) акс этган. Баъзи тақризлар учун ҳам диққаттортар рукн танланган. М.: Илк тажриба (ЎГ.,25.03.87). Тақриз сарлавҳгшаринипг
аксарияти мақола жанри сарлавҳаларига жуда ўхшайди. Шунинг учун ҳам рукн ёки сарлавҳа ости изоҳининг бўлиши муҳим аҳамиятга эга. М.:
Do'stlaringiz bilan baham: |