2-амалий иш Мавзу: Рискларни баҳолаш усуллари. Рад этиш дарахтининг таҳлили



Download 61,56 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi61,56 Kb.
#83114
Bog'liq
1 амалий иш Рискларни баҳолаш усуллари (2)


2-амалий иш
Мавзу: Рискларни баҳолаш усуллари. Рад этиш дарахтининг таҳлили
Ишдан мақсад: Мазкур ишда талаба рад этиш дарахти усулидан фойдаланган ҳолда рискларни баҳолашни ўрганади.
Қисқа шарҳ
Рад этиш дарахтининг таҳлили(FTA) – бу тадқиқ қилинаётган кутилмаган ҳодисаниннг пайдо бўлишига ёрдам берувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил этиш усулидир. Тадқиқ қилинаётган омиллар ажратиш(дедукция) ёрдамида аниқланиб, мантиқий тарзда қурилади ҳамда ушбу омиллар ва уларнинг охирги воқеа билан мантиқий алоқаси диограммада дарахт кўринишида акс эттирилади.
Рад этиш дарахтида кўрсатилган омиллар - компьютер ускуналари ишламай қолиши билан боғлиқ ҳодисалар, инсон хатолари ёки кутулмаган ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳодисалар бўлиши мумкин.
FTA мисоли 1-расмда кўрсатилган.
Қўллаш соҳаси
Агар бошланғич ҳодисалар эҳтимолининг қиймати маълум бўлса, оҳирги ҳодисани содир бўлиш эҳтимолини ҳисоблашда баҳолаш миқдорини, якуний ҳодисага олиб борилишини, рад этиш сабаблари ва йўлларини аниқлашда сифатли баҳолаш учун рад этиш дарахти усулидан фойдаланиш мумкин.
Мазкур усул рад этиш сабабларини аниқлаш учун тизимни лойиҳалаш босқичларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек лойиҳа вариантларини танлашда ҳам ишлатилади. Асосий рад этиш турлари ва охирги ҳодисага олиб бориш йўлларининг нисбий аҳамиятини аниқлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш босқичларида FTA усулидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек рад этиш дарахти тадқиқ қилинаётган мувофақиятсизликка олиб келувчи ҳодисалар комбинациясини таҳлил қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.

1-расм. FTA усулига мисол.


Кириш қисми
Сифатли таҳлил қилиш учун тизимни яхши билиш ва рад этиш сабабларини яхши тушуниш зарур. Шунингдек яна тизим қандай қилиб ишдан чиқиши мумкинлиги ҳақида билиши лозим. Рад этиш дарахтининг тизим деталларидан фойдаланиш ҳам самарали ҳисобланади.
Миқдорий таҳлилни амалга ошириш учун рад этиш дарахтида кўрсатилган барча асосий ҳодисаларни рад этиш эҳтимоллиги ёки интенцивлиги ҳақидаги маълумотлар керак бўлади.


Усулни бажариш жараёни
Рад этиш дарахтининг схемасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:
- таҳлил қилиниши керак бўлган ҳодисани аниқлаш. Бу рад этиш ёки рад этишлар кетмакетлиги бўлиши мумкин. Рад этилиш оқибатлари таҳлил қилингандан сўнг, рад этиш дарахтига оқибатларни рад этиш ва интенцивликни пасайтириш қисмини киритиш мумкин.
- охирги ҳодисага олиб келадиган сабаблар ва оқибатларни рад этилишини аниқлаш;
- аниқланган раддиялар ва сабабларни таҳлил қилиш, айнан нимага олиб келганлигини аниқлаш;
- кейинги таҳлил амалга оширилмагунча қуйи даражадаги тизимга ўтиш тизимни номақбул функцияналлаштирилиши кетма-кет аниқланаверилади. Техник тизимларда – бу компаненталарни рад этиш даражаси бўлиши мумкин. Таҳлил қилинувчи тизимнинг енг қуйи даражасидаги ҳодиса ва омиллар асосий ҳодисалар дейилади;
- Асосий ҳодиса эҳтимоллигини баҳолаш(агар қўлланилса) ва охирги ҳодиса оқибатларининг эҳтимоллигини ҳисоблаш. Миқдорий баҳолашнинг ишончлилигини таъминлаш учун ҳар бир элемент учун кириш маълумотларининг тўлиқлиги ва сифатиталаб қилинадиган ишончли натижаларни олиш учун етарли эканлигини кўрсатиш керак. Акс ҳолда, рад этиш дарахти эҳтимолликни таҳлил қилиш учун етарлича ишончли эмас, аммо сабаб-оқибат муносабатларини ўрганиш учун фойдали бўлиши мумкин.
Миқдорий баҳони аниқлашда рад этиш дарахти Буль алгебра ёрдамида соддалаштирилиши мумкин, бу эса такрорий раддия турларини ҳисобга олишга имкон беради.
Ушбу усул охирги ҳодиса эҳтимоллигини ҳисоблашдан ташқари, охирги ҳодисага олиб келадиган минимал қисм тўпламини аниқлаш ва уларни охирги ҳодисага таъсирини ҳисоблашга имкон беради.
Оддий ҳолатлардан ташқари, Илова дастурлар пакети одатда диаграмма тузишда ишлатилади. Бу рад этиш дарахтининг бир нечта такрорланган ҳодисалар бўлган жойда ва минимал кесишувларни ва вазиятни ҳисоблаш имконини беради. Дастурий таъминотдан фойдаланиш усулни тўғри ва кетма-кет бажарилишини ҳамда текшириш имкониятини кафолатлайди.
Олинадиган натижа
Рад этиш дарахти таҳлилининг натижаси қуйидагича:
- бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ ҳодиса содир бўлиши мумкин бўлган вазиятда охирги ҳодиса ва ўзаро таъсир қилувчи йўлларни визуал тасвирлаш;
- минимал кесишмалар тўплами(тизимнинг рад этиш йўлларини пайдо бўлиши) ва ҳар бир қисм учун тизимни рад этиш эҳтимоллигини баҳолаш;
- охирги ҳодиса эҳтимоллигини баҳолаш.
Ишни бажариш тартиби: Ушбу ишда талаба бўлиши мумкин бўлган иҳтиёрий хавфли ҳодисани рад этиш дарахтини қуради ва ҳодисалар эҳтимолликларини аниқлайди ҳамда берилган назорат саволларига жавоб ёзадилар.
Назорат саволлари
1. Рад этиш дарахтининг тахлили тушунчасига таъриф беринг.
2. Рад этиш дарахтида кўрсатилган омилларини тушунтиринг.
3. Ахборот хавфсизлиги тушунчасига таъриф беринг.
4. Ахборот ҳимояси деганда нимани тушунасиз?
5. Хавф-хатар сўзига таъриф беринг.
6. Ахборот хавфсизлигига бўладиган қандай таҳдидлар мавжуд?
7. Ҳужум деганда нимани тушунасиз?
8. Тармоқдан бўладиган қандай ҳужумларни биласиз?
Download 61,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish