Автор: Амонбонва фариза Ералиевна
НавДПИ Тарих факультети 2 курс талабаси
Лидер фаолиятида инновация ва маъсулият
Аннотация: Ушбу мақолада лидер қанақа бўлиши унинг зиммасида катта маъсулият мужассам эканлиги, жамоани қандай тартида бошқариш усуллари шаклланган.
Калит сўз: лидер, раҳбар. маъсулият, инновация, тартиб, қаттиққўллик, аъзо, ташкилот, жамоа, маслаҳат
............ “Лидерлар”жамоасининг мақсад ва ғоялари
бизнинг янгича қараш ва ёндашувларимизга ҳамоханг
Алишер Саъдуллаев
Мамлакатимизда амалга оширилаётган катта ўзгаришлар ҳаммамизни қувонтиради хаёжонга солади албатта. Илгари тасаввур қила олмаган кенг кўламдаги ўй-жойлар қурилиши ёшларнинг таълим олиши учун қаратилаётган қулай шароит ва имкониятлар Президентимиз томонидан берилаётган мотивация, интилишлар ташаббусларнинг қўллаб-қувватланиши биз ёшларни илхомлантиради. Мехнат жамоасидаги ҳар бир ходим гуруҳда ўзининг мавқейига эга. Бу мавқей расмий ёкий норасмий тарзда қўлга киритилган бўлиши мумкин. Мавқей ходимнинг мансаб поғанасидаги ўрни ва ўнинг лавозимидан келиб чиқувчи ваколатлари билан ифодаланади. Лидерлик инглизча (leader-етакчи, бошловчи сўзидан)-умумий бир ишни бажаришда бошқаларнинг ёрдами ва ҳаракатини бирлаштирувчи ижтимоий таъсир жарайони. Инновацион фаолият қайси соҳада бўлмасин, кашфиётлар эълон қилинган янгиликлар техника ва технология ютуқлари ва технологик жараёнларни янгилаш, маҳсулот билан таъминлаш ва бошқа йуналишлардаги барча янгиликларни тизимли равишда узлуксиз жорий етиб боришни таъминлаш жараёнидир.Бугунги кунда лидерлар фаолиятида инновация ҳам катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Лидерлик ҳам бу оон иш эмас чунки унинг зиммасида катта маъсулият бўлади. Лекин лидер бошқариш тартибида хушмуомаликка катта эътибор қаратиши керак. Шу мисолда битта хикояни хавола этмоқчиман. Ушбу воқеа бундан олти юз йил муқадам, яъни XV асрда бўлиб ўтган. Иккита катта кема Европадан Осиёга қараб йўлга чиқади. Икки кеманинг ҳам ўз капитанлари, яъни раҳбарлари бор эди. Аввал биринчи кема воқеасини хикоя қилсақ.
Биринчи кема капитани Жон жуда қаттиққўл эди. У ҳар доим кеманинг барча аъзоларини назорат қилар, ҳеч кимни бир сония ҳам ишсиз қолдирмасликка интилар эди. Унинг бошқарув фалсафаси -ходимлар ҳар доим ҳаракатда бўлиши хеч кимнинг бир сония ҳам бўш вақти бўлмаслиги, кема аъзолрида доим ундан чўчиб туриши керак,шунда натижа бўлади, деган фикрда эди. Ҳақиқатдан ҳам, бу ўз натижасини берарди-кемада қаттъий тартиб-интизом ҳукмрон, ҳаммаёқ ҳар доим топ-тоза , ҳар ким ўз ишини билиб қилар, жамоа кун-у-тун банд, 24 соат ҳаракатда эди.
Бироқ жамоа аъзоларининг ичида яширин қўрқув ҳукмрон эди. Ушбу кемада анъаналар устунлик қилар, хеч ким хеч қачон ўз ташаббуси билан янгилик қилишга ҳракат ҳам қилмас эди. Сабаби, ташаббус жазоланарди.
Кема сафарнинг 11 куни қаттиқ тўфонга дуч келди. Кечаси билан кема бортидаги барча матрослар тўфон билан курашди. Табиат инсон кучидан устунлик қилди ва кема сув тубига ғарқ бўлди. Кема аъзоларининг барчаси тирк қолди, сабаби тўфон шундоққина кичик бир оролча ёнида содир булганди. Шу оролча кема аъзоларининг жонига оро кирди ва уларнинг тирик қолишига сабаб бўлди. Тонгда 1кема капитани оролни айланиб чиқди ва жамоани йиғиб мажлис ўтказди. Унда кечаги тўфондан сунг бор йўғи 5 кунлк озиқ овқат захираси қолгани ва бу ердан тез кетиш тараддудини кўриш лозимлигини айтди. Инсонлар яшайдиган энг яқин катта оролга етиб боришлари учун вақтинчалик кема қуриш кераклиги ва бу ишни 3 кунда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Барчага иш бўлиб берди, ўзи уларни қаттиқ назоратга олишни бошлади. Икки кунлик тинимсиз меҳнатдан сўнг ҳамма чарчади ва капитанидан бироз дам олишга рухсат сўрашди. Бироқ тушунтириш ва уринишлар зое кетди. Капитан фақат олға деб бақирар, бир сония ҳам ҳеч кимга тиним берасди. Учунчи куни кечаси ҳамма чарчаган, холдан тойган холда зўр-базўр ишлар эди. Бир чол кеманинг энг нозик жойи бўлган пастки қисмини рандалаётганда кўзи кетиб қолди ва ёғочни қалинлигини керагидан ортиқ йўниб қўйди. Учунчи кун капитан таъкидалаганидек , кема ҳам тайёр бўлди.
Уни текширишга ғам вақти бўлмади барчага тез кемага чиқишга топшириқ берди. Капитан ўзининг қаттиққулигидан хурсанд эди, чунки у ўз натижасини берган эди, яъни 5 кунда тайёр бўлиши керак бўлган кемани 3 кунда тайёрлатган эди......
Ҳикоямизни иикинчи кема срагузаштлари билан давом эттирсак.
Демак иккинчи кема ҳам денгизга савдо-сотиқ учун йулга чиққан эди. У ҳақиқий лидер эди яъни, ҳар доим жамоаси учун қайғурадиган унинг учун шаххсий ютуқдан кўра жамоавий ютуқлар муҳим эди. Жамоасини қийин вазиятлардан ақл-заковати билан олиб чиқар ва сафдошлари у билан хар қандай қийинчиликлардан асло қўрқмасди, чунки уларнинг капитани ҳақиқий етакчи эди. Жамоа аъзолари бир-бирлари билан маданиятли, зиёли кишилардек муносабатда бўлишар кемада ҳар доим юқори кайфият , дўстона мухит, хурсандчилик авжида, ҳамма ўз ишини билиб қилган, тозалик ва тартиб ҳукмрон эди.2
Сафарнинг 9 куни қаттиқ шамол ва тўфон бошланди. Жамоа нечоғли ҳаракт қилмасин , фойдаси бўлмади-кичик оролга бориб урилди ва денгиз тубига ғрақ булди. Тогда барча кема аъзолари оролчада ётишарди. Ҳамманинг кўнглидан фақат бир ҳадик ўтарди: нима, энди шу оролчада улиб кетамизми?!
Капитан Аллан оролни кўздан кечириб чиқиб , бу ерда яшаш учун хеч қандай имконият йуқлигини тушунди. У ҳаммани йиғди ва баланд овозда мурожат қила бошлади :
“Ҳурматли кемамиз аъзолари. Биз-бир-биримизни кўп йиллардан бери таниймиз. Биз бир жамоа, бир тан-у бир жон бўлиб кетганмиз. Хаётимиз давомида жуда кўп қийинчиликларни кўрганмиз ва уларни биргаликда енгиб ўтганмиз. Бугун Худо бизни яна бир синовга дучор қилди. Бизнинг олдимзда иккита йул мавжуд.
Биринчиси, захирамиздаги 5 кунлик озиқ билан озиқланамиз. Олтинчи куни оч қоламиз. Саккизинчи куни очлик бизни хайвонга айлантиради. Тўққизинчи куни кучлилар кучсизларни ейишни бошлайди. Ўн биринчи куни кучлилар бир-бирини ейишни бошлайди. Ўн туртинчи куни эса энг кучлимиз ёлғизликда, азобда қийналиб ўлади. Келажакда фарзандларимз бизларни қидириб келишади ва тақдиримизни кўриб хайратланади ва бизнинг фарзандимиз бўлганидан минг марта афсусланади ҳамда биз тариҳда “вахшийлар” деган ном оламиз.
Иккинчи йўл эса..... Биз бор ақлимиз , салоҳиятимиз ва кучимизни бирлаштирамиз ва янги кема ясаймиз. Бу ерда катта дарахтлар мавжуд. Шундай кема ясаймизки, биздан сўнг фарзандларимзга , авлодларимзга мерос бўлиб қолсин. Ушбу кема келажак авлод учун бизнинг жамоамизнинг нақадар мустаҳкам бўлганини эслатиб турсин. Тасаввур қилинг, биз яна океанга қайтамиз, сув шовқини, юзингизга уриб турган шабадани ҳис қилинг. Марҳамат, келинглар келишиб икки йўлдан бирини танлайлик. Ҳамма ўз фикрини айтишга ҳақли”.3
Барча бир овоздан иккинчи йўлни, яъни янги кема ясашни танлашди ва ўзлари билиб-билиб , ишни бошлашди. Кема лидери Аллан хам енг шимириб барча қатори меҳнат қилар, керакли жойида жамоа билан маслаҳатлашар эди. Тўртинчи кун кема тайёр бўлди, уни сувга тушириб текширишди. Ушбу кема аввалги кемадан анча ишончли эди. Кема ўз манзили сари йўлга отланди. Энди яна биринчи кема, яъни қаттиққул рахбар ҳикоясига қайтамиз.Денгизга чиққанинг иккинчи куни кеманинг пастки қисмидан сув сизишни бошлади. Барча тушуниб етди -дам олишсиз, шошма-шошарлик билан ясалган кема сифатсиз эди. Учунчи куни кема денгиз тубига ғарқ бўлди.....
Иккинчиси-Аллан бошчилигидаги кема эса манзилга шамол тезлигида етиб борди. Ушбу мустаҳкам кема йиллар давомида хизмат қилди. Энг қизиғи , бу кема ҳозир ҳам Шотландияда сақланияпти. Ҳар йили Аллан каби ажойиб лидер ва унинг мустаҳкам жамоасининг шарофати билан яратилган кемани кўришга миллионлаб туристлар ташриф буюришди. Капитан Аллан айтганидек, бу кема неча асрлардан буён авлодларга хизмат қилмоқда.4
Ҳар бир раҳбар ўйлайдики, қаттиқўллик, доимо назоратда ушлаш натижа беради деб. Тўғри натижа беради, бироқ у ташкилотда янгилик, креативлик ва инновация бўлмайди. Лидер бор ташкилотда ҳар бир жамоа мақсадни билади. Унга етишиш учун бор кучи билан ҳизмат қилади. Унинг устидан ўн нафар назоратчи керак эмас, у қачон раҳбар хонасининг чироғи ўчишни ва кетишини ҳам кутиб ўтиради. Виждон унинг энг катта назоратчисидир. Агар сиз ташкилотингизда янгилик ва инновация бўлишини ҳоҳласангиз, унда қўл остидагиларингиз билан шундай муносабатда булингки улар ўзлари ташкилотнинг бир қисми эканини ҳис қилсин, ўз келажаги билан боғлай олсин. Ана шунда меҳнат жамоангизнинг муваффақиятли натижалари ўз самрасини беради. Лидер ва раҳбар биринчи навбатда жамоани ягона мақсад сари бирлаштира оладиган одам. Иккинчи ўринда ходимларини эшита оладиган шахс. Учунчи навбатда узоқни кўра олиши ҳам муҳим. Раҳбар бугун, эрта нима бўлишини , бугунги қарори эртанги кунга қандай таъсир ўтказишни индинига нима бўлишини, бир ой, уч йил, беш йилдан сўнг соҳада қандай ўзгариш юз беришини баҳолай билиши лозим. Тўртинчи жиҳат эса муомала. Охирги энг муҳим шартларидан бири-ҳалққа қулайлик яратиш, сифатли самарали хизмат кўрсата олиш.
Хуллас, рахбар мана шу беш ҳислатни ўзида мужассам эта олса буни сиз ҳам мен ҳам-барчамиз сезамиз.
Фойдаланилган адабиётлар
Отабек Хасанов. Лидерлар китоби 46-47 бет, 186-187 бет
http ://elib.buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |