63
ўсмирларнинг ғазабини келтиради ва улар катталарни қаттиқ қоралайдилар. Ҳақиқатни яхши
кўрадилар. (VII синф ўқувчиси шундай дейди: «Бизнинг Маъсуда оямиз фақат адолатлилик
тўғрисида гапиради-ю, аммо синфда ўзининг ёқимтойлари бор». Бир ўқувчи
хотира дафтарида
шундай деб ёзади: «Ойим менга ҳадеб софлик тўғрисида гапиради-ю, ўзи эса дадамлардан пул
яширади». )
Аммо катта бўлаётган одамнинг энг кучли эҳтиёжларидан бири, эҳтимол ўз
шахсининг
оилада, мактабда, ўртоқлари ва катталар ўртасида муҳимлигини тасдиқлашдан иборат бўлса керак.
Ўз «шахси», обрўсига эга бўлиш эҳтиёжи катталарнинг васийлигидан чиқиб, ишда ва юриш-
туришда мустақиллик кўр-сатишга интилишни вужудга келтиради. Ўсмир доимий равишда ўзининг
катта бўлганлигини таъкидлайди, ўз
фикрларини айтади, кўпинча катталарнинг фикрига
қўшилмайди. Баъзан улар ўзларининг ноҳақлигини билиб турсалар ҳам, бари бир ён бермайдилар.
Нега шундай? Ҳа, бу шунчаки ўзларини кўр-сатиш, ўзини катталарга қарши қўйиш, ўзининг
«мен»лигини кўрсатиш ва ўзининг энди кичкина эмаслигини исбот қилишдир, холос. Ўз шахсини
тасдиқлаш ва онгнинг ўсиши билан ўсмир ўз-ўзини англай бошлайди. Ўсмир «мен кимман» ва «мен
нимага қобилман» деган саволлар устида ўйлай бошлайди, ўз
характери, хислатлари, ирода
сифатлари ва ақлий қобилиятлари устида ўйлаб кўришга ҳаракат қилади.
Аммо ўз-ўзини анализ қилишнинг ўсиши бу ёшда ҳали заиф бўлади. Болалар кўпинча ўз
имкониятларини ошириб юборадилар. Улар хоҳласам денгизчи ҳам, учувчи ҳам бўлишим мумкин
деб ўйлайдилар. Катталар бундай мақсадга фақат ўзига ишо-ниш орқали эриша оладилар. Ўсмир кўп
нарсани хоҳлайди, шу сабабли ўз кучини спортда синаб кўради, фотография билан шуғулланади,
моделлаштиради, конструкция қилади, хуллас, ўзини ҳар томонга отиб, кўп
ишлар билан
шуғулланиб кўради. Ирода кучи ва қобилиятнинг етишмаслиги ўсмирни умидсизликка олиб келади.
Ўсмир катталар таъсирини тез сезадиган бўлади. Катталарнинг ўсмирларга бўлган
муносабатларида бевосита ва билвосита таъсир этиш турини кўриш мумкин. Бевосита таъсир этиш:
кўрсатма бериш, тушунтириш, талаб этиш, ман этиш ва жазолашдан иборатдир. Ўсмирлар билан
ишлаш тажрибаси шуни кўрсатадики, таъсир этишнинг бундай формаси, гарчи кенг тарқалган бўлса
ҳам, кам натижа беради. Мактаб ва яхши оила тарбиясидаги илғор тажрибалар шуни кўрсатадики,
ўсмирга таъсир этишнинг бевосита формаси анча яхши натижа беради. Бу форма ўсмир фаолиятини
активлик ва мустақиллик асосида уюштиришдан иборат бўлиб, ўсмирга ўз мустақиллигини кўрсата
олиш ва ўз қобилиятини аниқлаш учун катта имконият яратади. Бунда ўсмир катталарнинг буйруқ
бериши билангина чегараланиб қолмай, балки ғамхўр ва меҳрибон маслаҳатчи ҳам эканлигини
сезади.
Ўсмирларда ўзини тасдиқлаш ва ўзини билиш эҳтиёжларидан ташқари, билим олишга бўлган
эҳтиёжлар янада ўсиб боради. Ўсмирлар айрим нарсаларни билишгагина интилиб қолмай, шу билан
бирга, у нарсалар ўртасидаги муносабатлар ва теварак-атрофдаги олам қонуниятларини билишга ҳам
интиладилар.
Ўсмирларда эҳтиёжлар билан бирга турли хилдаги қизиқишлар ҳам ривожланади. Уларнинг
дунёни билишга оид қизиқишлари жуда хилма-хил бўлиши мумкин. Ўғил болалар
одатда техникага
кўпрок қизиқадилар, конструкторлаштириш билан шуғулланишга ҳаракат қиладилар, ҳар хил
механизмларни чувиш ва йиғиш, ҳар хил машиналарда ишлашни яхши кўрадилар. Қизлар кўпроқ
музика ва театр, бичиш-тикиш билан қизиқадилар. Ўғил болалар ҳам, қизлар ҳам асар ўқишни
ёқтиришади. Ўсмирни саргузаштлик ва фантастик адабиётлар айниқса қизиқтиради.
Ўсмирлар спортни севадилар. Спортга оид қизиқиш амалий характерга эгадир. Каттароқ
ёшдаги ўсмирларнинг қизиқишла-рида асосий ўринни касбга бўлган қизиқишлар эгаллайди. Ким
бўлиб етишиш, қаерда ишлаш масаласи кўпчилик болаларни ташвишга солади. Ўсмирлик ёшида
қизиқиш кўпинча турғун ва доимий характерга эга бўлади. Турғун қизиқишларнинг таркиб топиши
ўсмирларда ажойиб хислат пайдо қилади: ўсмирлар янги кашфиётлар, техника билан кенг миқёсда
қизиқадилар, ҳар хил ўқиш тўгаракларига қатнай бошлайдилар, илмий-оммабоп адабиётларни
ўқишга ва ҳоказоларга қизиқадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: