Портлатиб пайвандлаш ва бундай бирикманинг хусусиятлари. Ультра товушли пайвандлаш, уни технологияси ва ускуналари. Плазмали пайвандлаш, технологик хусусиятлари ва бириктириш тури
Режа:
1. Портлатиб пайванлаш усули.
2. Пайвандлашни амалга ошириш йўллари.
3. Ультратовушли пайвандлаш усули.
4. Ультратовушли пайвандлаш жихозлари.
5. Плазмали пайвандлаш.
6. Плазмали пайвандлаш усуллари.
Портлатиб пайвандлаш. Пайванд бирикмаларнинг хусусиятлари
Портлаш ҳаракат ҳаво тулқини зарбасига асосланган. Бир атмосфера босими амплитудали тулқиндаги ҳаво тезлиги 170 мҒс. 100 атмосфера босимли тулқин ҳавони 8 маротаба ортиб сиқиб, 3кмҒс тезликда тарқалади. Сиқилган тулқин яқинида ҳосил бўлиб, ундан зарба тулқини келиб чиқади.
Зарба тулқини газлардан ташқари қаттиқ жисмни хам сиқиш мумкин. Оддий шароитда водород ёки металл газини кислород билан аралашмаси 10-20мҒс тезликда ёнади. Лекин кучли учқун чиқиши ёки портлашидан эса бошқа ходиса – детонация ҳосил бўлади, яъни ёниш тезлиги 2000мҒс га яқин бўлади.
Қаттиқ портловчи моддаларни детонацияси эса, ундан хам юқори бўлиб, газга нисбатан кўпроқ бузишга олиб келади. Энг кўп зичланган тринитротолуол (тротил) нинг 1,5 гҒсм3 ни детонацияси 7-8кмҒс бўлади. Ундан ҳосил бўлган босим 200-300 минг кгсҒсм2, моддани ҳаракат тезлиги детанация тезлиги ¾ га тенг бўлади. Шунинг учун портлаш ходисадан пайвандлашда фойдаланиш мумкин экан. 1,2 – рамада иккита пластинкани портлатиб пайвандлаш кўрсатилган. 5 – асосга (1-расм) бир 4 – пластика қўзғалмас қилиб ўрнатилади. Иккинчи 3 – пластинкани биринчисининг юзасида h баланликка ўрнатилади.
Портловчи заряд – 2ни 3 пластинка устига H – қалинликда жойлаштирилади. Пайвандлашга тайёргарлик тугагандан сўнг портловчи моддани 1 – электродетонатори ёрдамида портлатилади. 3 – пластинка юзаси бўйлаб ҳосил қилинган зарба тулқини юқори босим ва техникага эга бўлиб, уни vн тезликда иккинчи пластикага уради. Юқори тезлик ва босимга эга бўлган детонация тўлқини 3 – пластинканинг бир томонини (2-расм) 4 – пластикага vн тезликда ёпиштиради. Пайвандлаш жараёнида ирғитилаётган пластинка икки маротаба эгилади: биринчи зона – бундан портлаш моддаси vн тезликда юқориги пластинкани туғри қисмини қўзғалмас қисмига уради, эгилган қисм эса портлаш тўлқини тезлигида эгилади, бу вақтда портловчи моддани бир қисми портламаган бўлади. Шунинг учун қўзғалмас ва юқориги пластина орасида, портлашни фарқи ҳисобига бурчак ҳосил бўлиб ёпиша бошлайди. Зарба бўлган жойда 20-150 минг кгсҒсм2 босим ҳосил бўлади.
Портлатиб пайвандлашни яхши томонлари борлиги учун кенгроқ қўланилмоқда: қисқа вақт ичида (10-5-10-6с) керакли майдонни бириктириш мумкин: бир ёки хар хил турдаги материалларни пайвандлаш мумкин (металлар, биметаллар, толали ва компазит материаллар, порошокдан монолит металл олиш).
Пайвандлаш жараёнини ҳавода, сувда ва вакуумда амалга оширилади. Портлатиб пайвандлаш ёрдамида углеродли конструкцион пўлатлар, легирланган пўлатлар, мис алюминий ва уларнинг қотишмалари, титан котишмалари, ниобий, ванадий, цирконий, палладий ва бошқалар яхши пайвандланади. Асосан сув остидаги трубопроводларни улашда кенг қўлланилади (3, 4-расм). юқори сифатли пайвандлаш бирикмасини олиш учун, бирикма чегарасида дефект қатлами ҳосил бўлмаслигини таъминлаш учун, пайвандлашнинг технологик кўрсаткичларига қатий амал қилинади: берилган оралиқни портловчи модданинг зичлиги ва баландлиги, портлаш тезлиги. Пайвандлашнинг оптимал режасини аниқлаш учун, берилган оралиқни ўзгартириб ирғитиш тезлигини ўзгартирилади ва бир нечта портлатиб текширилади. Олинганчокни механик хоссаларини аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |