1. Портлатиб пайванлаш усули. Пайвандлашни амалга ошириш йўллари



Download 64 Kb.
bet3/3
Sana30.03.2022
Hajmi64 Kb.
#518918
1   2   3
Bog'liq
foydali fayllar uz portlatib-payvandlash-va-bunday-birikmaning-xususiyatlari-ultra-tovushli-payvandlash-uni-texnologiyasi-va-uskunalari

Плазмали пайвандлаш

Ер шароитида хар қандай моддани учта ҳолатга (қаттиқ, суюқ, газ) ўтказиш мумкин. Моддани ўта юқори температурагача қиздирилса, у плазма ҳолатига ўтади. Моддани 3000-5000 К температурагача қиздирилса, унинг атоми хоссалари ўзгариб янги жараён ҳосил қилади.


Маълумки, модда атомлари ядроси атрофида айланувчи ташқи электронлар, ядрога анча бўш тортилиб туради. Атомлар тўқнашиши натижасида ташқи электронлар бошқа атомларига ўтиб кетади, натижада атомлар мусбат зарядланган зарядларига айланади, яъни ионлашиш ходисаси содир бўлади.
Плазма – 10000 К ва ундан юқори температурадаги модданинг бир ҳолати ҳисобланади ва уни паст температурали плазма дейилади. Юқори температурали плазма учун температура 1010К ва ундан юқори бўлади.
Лаборатория шароитида, паст температурали плазмани, газларда хар хил электр зарядлардан: чақмоқ разрядидан, электр ёйидан, ёриғлик лампалари разрядидан олиш мумкин. Пайвандлаш ва қирқиш учун ёйсимон плазма оқимини олиш қурилмасининг схемаси 1-а,б расмларда келтирилган. Плазма оқимини олиш учун, унда махсус горелка ёки плазматрон қўлланилади. Плазма оқимини тўғри таъсир эттириб пайвандлашда, пайвандланаётган махсулот пайванд занжирига уланади. Плазма оқимини уринма йўналишда таъсир эттириб пайвандлашда, махсулот занжирига уланмайди. Бу схема бўйича пайвандлашдан ташқари бошқа турдаги ишлов беришни хам амалга ошириш мумкин. Масалан: кесиш, кавшарлаш, термик ишлов бериш. Бунда металл ва қотишмалар билан бирга, металлмасларга, керамика ва шишаларга хам ишлов бериш мумкин.
Плазма оқимини тўғри таъсир эттириб пайвандлаш усули (1-а расм) қўйидагича ишлайди: плазматронга плазма ҳосил қилувчи 3 – газ оқими юборилади. 2 – вольфрамли электрод ва 4 – сопло орасидаги ёрдамчи ёйни ёқилади (ўзгарувчан токли юқори частотали генератор ёрдамида). Ёрдамчи ёйнинг токини 7 қаршилик ёрдамида ростлаш мумкин.
Асосий ишчи ёйни 2 – электрод ва 6 – махсулот орасида ҳосил қилинади. Ёйнинг сиқилган устунини сопло ва газ оқимини хайдаш орқали ҳосил қилинади. Плазма ҳосил қилувчи газ сифатида аргон, гелий, азон, водород ва бу газлар аралашмаси қўлланилади. Махсулотни қирқиш учун, оддий шароитда ва сувда – ҳаво ва сув бўғи қўлланилади.
Хозирги вақтда янги технологиялар ишлаб чиқарилмоқда. Шулардан бири микроплазмали пайвандлаш технологиясидир. Унинг схемаси 2-расмда келтирилган. Вольфрамли учи ўткир 1 – электрод (0,8-2мм диаметрда), уни диаметрига мос келувчи, сув билан совутиладиган 2 – сопло ичига ўрнатилган. Электрод соплога чиқиш диаметри масофасида аниқ қилиб ўрнатилади. Электрод ва сопло орасидаги плазма ҳосил қилувчи газ юборилади. Ёрдамчи 6 – манбаи ёрдамида сопло ва электрод орасида доим ёниб турувчи кичик амперли ёй ҳосил қилинади. Плазма ҳосил қилувчи газни хайдаш орқали, сопло тешигида плазма оқими чиқарилади.
4 – махсулотга 1-2мм масофада горелкани олиб келиниб, 5 – асосий ток манбаи ёрдамида ишчи ёйи ҳосил қилинади.
Эриган ва қиздирилган металлни ҳимоялаш, плазма устуни устиворлигини ортириш учун, кичик диаметрли зазор бўйича, сув билан совитилувчи сопло ва 3 – керамик мундштук орасидан ҳимояловчи газ берилади. Микроплазмали пайвандлаш, тўғри қутбли доимий ток ёйида (узлуксиз ёки импульсли режимда ёнувчи) амалга оширилади.
Плазма оқими концентрациясига ва иссиқлик оқимини актив тарқатишга эга бўлиб, уни кенг оралиқда ростлаш мумкин. Плазматрон ёйи асосан доимий ток манбаидан ток олади. Ёйни осцилятор ёрдамида пайдо қилинади. Плазма ҳосил қилувчи ёйни таъминлаш учун 20-120В ва ундан юқори бўлган ишчи кучланишли ток манбаи керак бўлади.
Плазма оқими хамма металл ва қотишмаларни (қалинлиги 0,1-60мм гача) пайвандлайди. У ёрдамида туташувчи бурчакли, таврли бирикмалар олиш мумкин (3-расм). у ёрдамида қалинлиги 0,1-2мм бўлган деталларни хам бириктириш мумкин.
Ёйли плазма оқимида пайвандлашнинг асосий режими қўйидагилар: ишчи ёйининг ток кучи ва кучланиш; плазма ҳосил қилувчи ва ҳимоя газларининг таркиби, сарфи ва тезлиги; соплодан махсулот юзасигача бўлган масофа; пайвандлаш тезлиги.
Керакли режимни танлаб олишда пайвандланаётган материал турига ва қалинлигига, бирикма конструкциясига, плазматроннинг техник кўрсаткичлари ва конструкциясига, шу каби бошқа кўрсаткичларга эътибор берилади.
Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish