3Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта
махсус таълим Вазирлиги
Наманган давлат университети
Педагогика
ва психология кафедраси
А. РАХМОНОВ, Ё. ЖУМАНАЗАРОВ, С.АКБАРОВ
ЁШ ДАВРЛАРИ ПСИХОЛОГИЯСИ
(муаммоли маьрузалар матни)
Н А М А Н Г А Н – 2011
2
Ушбу муаммоли маьрузалар тўплами «Ёш психологияси ва педагогик психология» фанининг
барча мавзуларини ўзида мужассамлаштиради.
Психологлар, педагоглар, педагог-психологлар ва талабалар учун мўлжалланган ушбу тўплам
ёш психологиясининг барча мавзуларини моҳиятини очиб бериш билан бирга талабалар билимини
текшириш
учун тест саволлари, фойдаланиш учун адабиётлар тартиби берилган.
Тузувчилар:
А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С.Акбаров
Тақризчи:
З. Курбонова
3
Мавзу:
ЁШ ДАВРЛАРИ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ТАДҚИҚОТ
МЕТОДЛАРИ
Режа:
1. Ёш даврлари психологияси фанининг вазифалари ва аҳамияти.
2. Ёш даврлари психологияси фанининг принциплари.
3. Ёш психологиясининг илмий-тадқиқот методлари.
Ёш даврлари психологиясиг нимани ўрганади ?
Ёш даврлари психологияси фани турли ёшдаги одамларнинг (болалар, ўқувчилар,
катталар, эркаклар, аёлларнинг (онтогенезда) туғилганидан умрининг охиригача) психик ривожланиш
жараёнини, шахснинг шаклланиши хамда ўзаро муносабати қонуниятларини ўрганади. Ёш
даврлари психологияси инсонда турли психик жараёнлар (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл ва
хоказолар) ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, унинг ҳар-хил фаолиятини (ўйин, ўқиш,
мехнат кабилар), эр ва аёлнинг
жинсий тафовутларини, шунингдек, инсон шахсининг таркиб
топишини илмий жиҳатдан тадқиқ қилади.
Инсон рухиятининг ривожланиш даврларини аниқлаш, шу соҳадаги
маълумотларни
тўплаш хам мазкур психологиянинг мавзу баҳсига киради. Боланинг туғилишидан вояга етгунича
ҳар
томонлама ривожланиши, жамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси бўлгунича улғайиши ва шахсининг
таркиб
топиши муаммоларини, буларнинг психологик механизмларини аниқлаш ва шархлаш ёш
даврлари психологияси соҳасининг муҳим жиҳатидир.
Инсон зотининг турли жиҳатларини ўрганиш билан болалар анатомияси ва физиологияси, олий
нерв фаолияти физиологияси, гигиена, педагогика, этнография каби фанлар шуғуллангани каби
боланинг камол топишидаги қонуниятларни, унинг психикасини, онгининг ўсишини
белгиловчи
ижтимоий омиллар ҳамда психологик механизмларни, умуман, инсон зотининг туғилганидан
вояга
етгунича психик ривожланишини психология фанлари системасининг алоҳида соҳаси – болалар
психологияси фани ўргатади ва тадқик қилади.
Боланинг психик ривожланишини кузатган психологлар (Л. С. Виготский, П. П. Блонский,
А. Валлон, Ж.Пиаже ва бошқалар) нинг аниқлашича, мазкур ривожланишнинг ўзига хос
хусусиятларга эга бўлган (сензитив – қулай) даврлари мавжуд бўлиб, улар боланинг ўзи яшаб
турган муҳитда (боғча, оилада) тутган ўрни, билиш жараёнлари, ўзига хос хусусиятлари, ҳолатлари,
шахси ва онгининг ривожланиши даражаси билан боғлик бўлади.
Умумий психология психика ва унинг зоҳир бўлиши, ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги
фан бўлса,