А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

шарҳлаш ва генетик методларидан
иборатдир. 
Генетик метод билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ 
йўсинда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади – синалувчида вужудга 
келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба 
натижасига суяниб таъриф ҳамда тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва 
хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, пайтларга 
қўшимча шартлар бериш имконияти туғилади. 
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита 
боғлиқлигининг илдизи аниқланади. Танлаш методи билан тадқиқот объектига кирган шахс 
психикасидаги барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро 
боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон нутқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, 
тафаккур жараёнларининг бир пайтда биргаликда тўқнашиши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар 
бир билиш жараёнининг улуши ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг 
ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади. 
Лекин тажрибада тўпланган маълумотларни шарҳлаш учун юқоридаги методларнинг ўзи 
етарли эмас. Узилишларга йўл қўймаслик учун йиғилган материаллар махсус босқичларга ажратиб 
шарҳланади. Тадқиқотнинг биринчи – тайёрлов босқичида кашф қилинадиган психологик қонун 



тўғрисидаги тахмин, фараз тахлил қилинади. Тадқиқотнинг иккинчи босқичида -тажриба ўтказиш 
принципи, шароити, объектив ва субъектив омиллар бўйича мулоҳаза юритилади. Учинчи босқичда 
эса олинган натижаларни қайта ишланади ва бу ҳам ўз навбатида тўрт поғонага бўлинади: а)
материални бирламчи таҳлил қилиш: алоҳида олинган ёки топилган омил, _ аломат, кўрсаткич, 
хусусият шарҳланади; б) таҳлил қилинган материал билан тадқиқот гипотезаси алоҳида шарҳланади; 
в) иккиламчи тахлил; барқарор, устун далиллар ажратилади; г) иккиламчи синтез: психологик 
қонуният, топилган далил омил ва тадқиқот гипотезасини бирлаштириб махсус хулоса чиқарилади. 
Тўртинчи босқич – шарҳлашда ҳар бир факт, аломат, кўрсаткич, хосса психологик жиҳатдан 
сўз-мантиқ орқали тахлил қилинади. Барча илмий-амалий мулоҳазалар исботланади, ҳеч бир шубҳага, 
эътирозларга ўрин қолмайди. Ана шу босқичда тадқиқот якунланади, зарур ҳулосалар чиқарилади, 
амалий тавсиялар берилади, ўрганилиши зарур муаммонинг аҳамияти ва истиқболи уқтирилади. 
Энди тажрибада энг кўп қўлланадиган эмпирик методлар ҳақида кенгроқ маълумот берамиз. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish