3. Ёш даврлари психологияси фанининг илмий тад
қ
и
қ
от методлари
Умуман психологияда инсон психикасини тадқиқ қилиш методларининг турли таснифи
мавжуд. Шулар тўғрисида умумий психология курсида кенг маълумотлар берилган. Ёш даври ва
дифференциал психология фани ҳам психологиянинг бошқа соҳалари сингари ўзига хос
илмий-
тадқикот
методларига
эга. Қуйида атоқли психолог Б. Г. Ананьев тавсия қилган классификацияга
асосланиб, мазкур методларнинг хусусиятларини ёритишга ҳаракат қилинган.
Б. Г. Ананьев психикани ўрганиш
методларини тўрт
гуруҳга ажратиб, уларни ташкилий,
эмпирик (амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки статистик, натижаларни шарҳлаш методлари
деб номлаган. Бу гуруҳлар ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир нечта тоифа ҳамда турларга
бўлинади. Қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда қиёсий
тавсифи берилди.
Тадқиқот методларининг биринчи
– ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз),
комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал
психология (катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш),
медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш) спорт
психологияси (спортчиларнинг холати, ўқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби
фанларда унумли фойдаланилади.
Ёш даври психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш
жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти,
ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда
қўлланади. Психологлардан Л. С. Виготский, П. П. Блонский, А. А. Смирнов, Б. Г. Ананьев,
Д. Б. Эльконин, П. Я. Гальперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик,
гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш)
шу методдан фойдаланиб амалга оширилган. Кейинги йилларда халқ таълими системаси ва ишлаб
чиқаришда «инсон омили» муаммосининг кўтарилиши, вақт тақчиллиги, ишчанлик имконияти, пси-
хологик мослик масалаларининг алоҳида аҳамият касб этиши мазкур методни кенг қўллашни тақазо
этмоқда. Бундан ташқари, тажрибада олинган маълумотларнинг ишончлилигини оширишда ҳам
қиёслаш методи қўлланади. Айниса, синалувчилардаги ўзгаришларни ажратиб олиб қараш,
тадқиқотнинг босқичларини алоҳида-алоҳида таҳлил қилиш, масалан, тажрибанинг биринчи босқичи
турли ёшдаги ва жинсдаги одамларга қандай таъсир этганини аниқлаш ва ҳоказолар бу методга
диққат-эътибор ортиб бораётганидан далолатдир.
Ёш даври психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд (узлуксиз) методи
ҳам кўлланади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто,
ўн йиллаб текширилишидир. Лонгитюд методидан психологлардан немис В. Штерн, француз
Р. Заззо, рус психологлари Н. А. Менчинская, А. Н. Гвоздев, Н. С. Лейтис, В. С. Мухина ва
бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Ҳусан, Фотима-3уҳра) ёки аралаш жинсли
(Хасан-3уҳра, Фотима-Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг «она
кундалиги» (Н. А. Менчинская, В. С. Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни
(кичик гуруҳни) кузатиш унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш динамикасини,
хулқ-атворидаги иллатларни (хатти-ҳаракат) ва уларнинг олдини олиш тадбирларини, мураккаб
психологик муносабатлари, ички боғланиш қонунияти, механизми тўғрисида мукаммал, ишончли,
барқарор маълумотлар тўплаш имконини яратади.
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини, объектив шарт-
шароитлар ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсирини ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг
ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғусининг ўзгариши, кишилар ўртасидаги индивидуал
фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти системаси ва ҳоказолар) бўйича маълумотлар
олиш лонгитюд методи билан амалра ошади.
Ҳозирги фан ва техника тараққиёти психологик текширишларнинг илмийлигини янада
ошириш учун (субъектив омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс дастур асосида
бошқа фанлар (медицина, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, статистика,
философия, логика ва ҳоказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб боришни тақозо этмокда.
Амалий йўсиндаги илмий-тадқиқот ана шу кўп қиррали (комплекс) ёндашишни талаб қилади.
8
Психология соҳаларида (психофизиология, космос, медицина психологияси, инженерлик ёки авиация
психологиясида тадқиқот объектига системали ёндашиш принципи амалга оширилмоқда. Комплекс
метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки
уларга ҳар хил ён-дашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик
жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий,
мантилий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг
биологик омилларини ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантилий жиҳатларини ёритишга
хизмат қилади.
Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий ахамиятга молик
бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ёрдам беради.
Илмий тадқиқот
Do'stlaringiz bilan baham: |