А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

 
Режа: 
1. Жахон психологлари асарларида ёш даврлари муаммоси. 
2. Ёш даврларини табақалаш назариялари: 
а) биогенетик назария; б) социогенетик назария; 
в) психогенетик назария; г) персонологик назария; 
д) когнитивистик назария; е) психоаналитик назария; 
ё) рус психологиясида даврлаштириш. 
3. Таьлим – тарбия ва психик ўсиш нисбатлари. 
4. Болалар психикасини ўсишида актив фаолиятнинг роли. 
 
1. Жахон психологлари асарларида ёш даврлари муаммоси 
Ўтган алломаларимиз ёш даврларига оид муаммоларни муайян йўналишда ўрганмаган 
бўлсалар ҳам, уларнинг асарларида мазкур ҳолатларнннг акс этиши, намоён бўлиши, ривожланишн 
ва ўзгаришлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилган. Булар тўрт хил манбаларда учрайди. 
Уларнинг бири – халқ ижодиёти: ривоятлар, мақоллар, маталлар ва масаллар; иккинчиси – махсус 
ижодкор кишилар (ҳатто, ҳукмдорлар) муайян шахсга бағишлаб ёзган ўғит-насиҳат ва ҳикоятлар; 
учинчиси – қомусий, Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий-назарий қарашлари; тўртинчиси – турли 
даврларда ижод қилган шоир ва ёзувчилар ижодининг маҳсуллари, яъни бадиий асарлардир. 
Абу Наср Форобийнинг инсон ва унинг психикаси ҳақидаги ахлоқий-фалсафий мушоҳадалари 
«Идеал шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Масалалар моҳияти», «Фалсафий саволлар ва уларга 
жавоблар», «Жисм ва акциденцияларнинг шаклларига қараб бўлиниши», «Шархлардан», «ҳикмат 
маънолари», «Ақл маънолари тўғрисида» каби қатор асарларида баён этилган. Абу Райхон Беруний 
ўзининг «Ўтмиш ёдгорликлари» китобида инсон ҳаётига доир хилма-хил маълумотларни келтиради. 
Шу жумладан, олим кишиларнинг жисмоний тузилиши, умрларининг узун-қисқалиги тўғрисида 
билдирган мулохазалар диққатга сазовордир. Беруний одам узоқ вақт яшашининг сабабини 
биологик ва ирсий омиллар билан боғлайди. Бу жиҳатдан унинг «Хиндистон», «Минералогия» 
асарлари, Ибн Сино билан ёзишмалари алоҳида аҳамиятга эга. 
Ибн Синонинг 5 томлик «Тиб қонунлари» асарида организмнинг тузилиши, ундаги нервлар ва 
нерв йўллари, физиологик жараёнлар билан борлиқ психик жа-раёнлар ҳақида анча муҳим 
маълумотлар бор. Унинг «Одоб ҳақида» рисоласи ҳам инсон шахсини шакллантириш тўғрисидаги 
жиддий асардир. 
Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» асаридаги бош масалалардан бири комил инсонни 
тарбиялашдир. Адиб ўз асарида энг комил, жамиятнинг ўша даврдаги талабаларига жавоб бера 
оладиган инсонни қандай тасаввур қилган бўлса, шу асосда ўз принципларини бўён этади. 
А. Жомийнинг «Баҳористон», «Хирадномаи Искандарий», «Туҳфатул аҳрор», «Силсилатуз заҳоб» ва 
бошқа асарларида илм-маърифат, таълим-тарбия, касб-ҳунар, ўрганиш, яхши хислатлар ва одоблилик 
ҳақидаги фикрлар ифодаланган. 
Давоний ўзининг «Аҳлоқи Жалолий» номли асарида инсоний фазилатлари тўртта бўлади ва 
булар донолик, адолат, шижоат ва иффатдир. Шоир, айниқса донолик фазилатини чуқур таҳлил 
қилади. Унингча, инсон ўзининг ақлий қобилияти ва ақлий истеъдодини тарбиялаш учун зукко, 
зеҳнли, фаҳм-фаросатли бўлиши ва билимларни тез эгаллаши лозим. 


14 
А. Навоийнинг «Хазойинул маоний», «Маҳбубул қулуб» ва бошқа асарларида етук, баркамол 
инсоннинг аҳлоқи, маънавияти, одамларга муносабати, истеъдоди ва қобилияти тўғрисида қимматли 
мулоҳазалар юритилган. Ана шу психологик категориялар ижтимоий адолат қарор топиши учун 
муҳимаҳамиятга эга экани таъкидланган. Шунингдек, Навоий асарларида шахснинг камол топишида 
ота-онанинг роли, аёлларнинг иффатлилиги, инсонларнинг камтарлиги масалалари алоҳида ўрин 
эгаллайди. Навоий «Хамса»сининг ҳар бир достонида букилмас ирода, иродавий сифатлар, 
қатъиялилик, шижоат, инсонпарварлик туйғулари, ижодий ҳаёлот, инсоннинг мураккаб ички 
кечинмалари моҳирона ёритилган. 
Юқоридагилардан ташқари, Бобур, Фароғий, Мажлисий, Машраб, Гулханий, Нодира, 
Увайсий, Муқимий, Фурқат, Бедил, Завқий, Ҳамза, Авлоний ва бошқаларнинг ёшлар тарбиясига, 
ахлоқ-одоб, феъл-атвор, оилавий ҳаёт масалаларига, шахслараро муносабатларга доир қарашлари 
ҳам турли жанрлардаги асарларда равон ва ихчам баён қилиб берилган. 
«Туғма идеялар» деган назариянинг намоёндаси Декарт (1596-1650) эди.
Унинг фикрича, туғма идея интеллектда бошланғич холатда бўлади. Бу идеялар мойиллик 
сифатида «туғма» бўлиб, фақат кейинчалик тўла англангунча аста-секин тараққий этади. Кейинчалик 
бу назария фалсафа доирасидан чиқиб, буржуазия идеологлари томонидан кенг фойдалана бошланди. 
Италян антропологи ва криминалисти 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish