А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ломброзо (
1836-1909) буржуазияни оқлаб, қашшоқ 
ҳалқда жиноят қилишга мойиллик бор, яьни жиноятчи ота-онадан жиноятчи болалар туғилади деб 
даво қилади. Бу идеологлар мустамлакачилик, босқинчиликни оқлаб, мазлум ҳалқлар, айниқса қора 
танли ҳалқларни худонинг ўзи оқ танли кишиларга тобе қилиб яратган деб даво қиладилар. Немис-
фашистларнинг ирқчилик назарияси АҚШда ҳам илдиз отди. 
Психология лагерининг намоёндаси 
Д. Локк
эди (1632-1704). У «Тарбия ҳақидаги фикрлар» 
деган китобида янги туғилган болани тоза тахтага ўхшатади. Психика ҳаёт тажрибасига боғлиқдир,
ҳамма нарса ташқи муҳитга қарамдир. Локкнинг фикрича боланинг психик ўсиши бутунлай ҳаёт 
шароитига, муҳитга ва тарбия шароитига боғлиқдир. Тажрибага катта аҳамият берадиган бу назария 
бир томонлама бўлиб, ирсиятнинг ролини, қобилиятларнинг ўсишига асос бўладиган биологик 
факторларнинг ролини мутлоқо инкор қилади. 
Россияда психологик тадқиқот намуналари Шарқ ва /арб маданияти таъсирида инсон руҳияти 
билан боғлиқ қатор оғзаки ва ёзма, амалий ва илмий асарларда пайдо бўла бошлади. Дастлабки 
педагогик-психологик мазмундаги асарлар XVII-XVIII асрларда диний-аҳлоқий негизда ёзилган эди. 
XVIII асрдан бошлаб болалар психологияси бўйича муайян тартибга, йўналишга ва услубга эга бўлган 
илмий фикрлар вужудга келади. Рус тарихчиси В. Н. Татишчев (1686-1750) нинг «Фанлар ва билим 
юртларининг фойдаси тўғрисида суҳбат» китобида фанларнинг таснифи, билимларни эгаллаш 
зарурлиги, тилнинг хосияти, ёзувнинг аҳамияти, ёш даврларининг хусусияти нуқтаи назардан баён 
қилинган. Н. И. Новиков (1744-1818) башарият фаровонлигини кўзлаб ёшлар болалар ўртасида 
фойдали билимларни кенг ёйиш учун уларни ўзига хос йўсинда тарбиялаш кераклиги ғоясини илгари 
суради. Унинг асарларида инсоннинг камолоти учун тафаккур, хотира, аҳлоқ, ҳис-туйғу ва 
тақлидчанлик алоҳида аҳамият касб этади. 
Россияда илмий психологиянинг 
ривожланишига 
К. Д. Ушинский, Н. 
Ф. Каптеров, 
И. А. Сикорский, А. Ф. Лазурский каби олимлар катта ҳисса қўшдилар. Н. Ф. Каптеровнинг 
«Педагогик психология», И. А. Сикорскийнинг «Бола руҳи», А. П. Нечаевнинг «Ҳозирги замон 
экспериментал психологияси ва унинг мактаб таьлимига муносабати», А. Ф. Лазурскийнинг «Мактаб 
ўқувчисининг тавсифи» асарлари психологиянинг ривожланишига хизмат қилди. 
Россияда Г. И. Россолинонинг «Ёш психологияси ва неврологияси» лабароторияси ишга тушди. 
Ушбу асарларда инсоннинг ижтимоий мавжудотлиги тан олиниб, унга илмий материалистик нуқтаи 
назардан ёндашилсада, инсондаги психологик, физиологик ва биологик жихатлар, таркибий қисмлар 
табақаланмайди, ташқи мухитни бош омил деб тушунтирилади. 
Рус физиологиясининг отаси И. М. Сеченов психиканинг рефлектор хусусиятини кашф қилиб, 
билиш жараёни, инсон ҳис-туйғуси, ўзини-ўзи англашининг физиологик механизмини тушунтириши 
фан оламида кескин ўзгариш ясади. И. П. Павлов кашф этган қатор қонуниятлар, хоссалар, иккинчи 
сигналлар системаси экспериментал ишларни олиб боришга пухта замин ҳозирлади. 
Х1Х аср охири ХХ аср бошларида /арбий Европа ва АҚШ да ёш психологияси ва педагогик 
психология фанларида илмий тадқиқотларга асосланган қатор асарлар пайдо бўлди. Америкалик 
психолог У. Джемс «Ўқитувчилар билан психология тўғрисида суҳбат» (1902) асарида ёш даврининг 


15 
хусусиятлари ҳақидаги илмий ва амалий ахамиятга эга бўлган маьлумотларни чуқур тахлил қилди. 
К. Бюлер хоним (1879-1963) ўзининг илмий тадқиқотларида фаолиятининг ҳар хил ёш даврларидаги 
ролини, фаолият турларида фантазия, тафаккур, нутқ жараёнларининг ривожланишини, ақлий фаолият 
ҳамда унинг ривожланиш босқичлари (инстинкт, дрессура, интеллект) ни, шахснинг шаклланишида 
биологик ва ижтимоий омилларнинг аҳамиятини изчил ўрганди. 
XIX асрда биология тез ривожланди. Техника тараққий этиб, нозик ва аниқ асбоблар вужудга 
келди. Микроскопнинг такомиллаштирилиши ва ундан кенг фойдаланиш микроорганизмлар дунёсини 
ўрганиш имконини берди. Натижада эмбриология фани пайдо бўлди. Юксак даражадаги 
ҳайвонларнинг эмбрионлари бир-бирига ўхшашлигига, улар уруғланиш (оталаниш) пайтига қанча 
яқин бўлса, ўшанча тафовут қилишига олимлар эътибор қилишди. 
Э. Геккель ва Ф. Мюллер биологияда онтогенез – филогенезни қисқача такрорлайди деган 
«биогенетик қонунни» тарифлаб беришди. Бу қонуннинг маьноси шуки, индивиднинг тараққиёт 
тарихи авлодни тараққиёт тарихини қисқача ва тез такрорлайди. 
Мазкур соҳада тубдан фарқланувчи ғоялар, назариялар юзага келди. Масалан, америкалик 
психолог С. Холл (1844-1924) Геккелнинг эволюция қонуниятини психологияга бевосита кўчиради. 
Унинг фикрича, «ирсият» филогенезни онтогенезда такрорлайди, холос. Болалар хулқ-атворидаги ҳар 
бир факт инсоният тарихи билан боғланди ва тегишли таққослаш излаб топилди: 
а) болалар дарахтларга тирмашиб чиқар экан, демак ёввойилик даврини такрорлайди; 
б) болалар тупроқ ўйнаб унга чўп тиқар экан, деҳқончилик даврини такрорлайди; 
в) болалар камон ва ўқ ясар экан, ов ва урушлар даврини такрорлайди; 
г) болалар марка, этикетка йиғар экан савдо-сотиқ даврини такрорлайди. 
Аммо болалар ёввойилик даврини такрорлаганлиги учун эмас, балки хилма-хил ҳаракатларга 
эхтиёж сезганлиги ва мускул иши қувонч ҳисси бахш этганлиги, бола хулқ-атворининг 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун дарахтларга тирмашиб чиқади. Болалар «ибтидоий 
деҳқонлар» бўлгани учун эмас, балки қум, тупроқ, пластик материал бўлганлиги учун ўйнайдилар. 
Швейцариялик психолог Э. Клапаред (1873-1940) С. Холлдан фарқли ўлароқ, онтогенез ва 
филогенезда психик функциянинг ўсишини ўрганиш учун қуйидаги ҳолатларга эътибор беради: а) 
организм эҳтиёжини қондириш; б) рефлектор ҳаракат тўсиққа дуч келса, онгли ҳаракат вужудга 
келади; в) унга нисбатан эҳтиёж сезса, у ҳолда маълум фаолият турига йўналтирилади. Э. Клапаред 
«Бола психологияси ва экспериментал педагогика» китобида қизиқиш, мотив, эҳтиёжларнинг 
методологик асослари, болалар тафаккурининг хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари, уларда 
дастлабки умумлаштиришнинг синкретлиги (аралаш ҳолатдалиги), ўхшашлик ва фарқланишнинг бола 
онгида акс этиши тўғрисида мулоҳаза юритади. 
Француз психологи Э. Дюркгейм (1858-1917) ўсиш – кишиларнинг ҳис-туйғусини ўзлаштириш 
эканини, шу боисдан, идрок қилинган ташқи фикрлар ва эмоциялар боланинг руҳий фаолиятини 
ифодалашини, бола тажриба, анъана, урф-одатларни тақлид орқали эгаллашини, биологияда ирсият 
қанчалик аҳамиятли бўлса, тақлид ҳам жамиятда шундай ўрин тутишини уқтиради. Э. Дюркгеймнинг 
фикрича, бола тақлид қилиш қобилияти билан туғилади. 
Француз психологи П. Жане (1857-1947) психик ривожланишнинг биологик ва ижтимоий 
муносабатлар муаммоси билан шуғулланади. 
Унинг назариясига биноан инсон психикаси ижтимоий муносабатларга боғлиқ, зотан жамият ва 
табиат ўртасидаги турли алоқалар системасининг шаклланиши инсоннинг ўсишини белгилайди. У 
алоқа деб, хатти-ҳаракатини тушунади. Бу эса кишининг атроф муҳитга шахси муносабатидан бошқа 
нарса эмас, албатта. П. 
Жаненинг фикрича, энг қимматли, аҳамиятли, ижтимоий ҳаракат 
ҳамкорликдаги фаолиятда ўз ифодасини топади, шахслараро ташқи муносабатлар ривожланишнинг 
принципи ҳисобланади. П. Жане ўз тадқиқотларида психиканинг тўрт даражаси: а) мотор реакциясини 
ўсиши; б) перцептив ҳаракатнинг ўсиши; в) шахсий-ижтимоий ҳаракатнинг ўсиши (ўзининг 
ҳаракатини бошқа кишиларга мослаштириш) ; г) интелектуал содда хатти-ҳаракатнинг ўсиши (нутқ ва 
тафаккурнинг ривожланиши) мавжуд эканлигини асослаган. 
Швейцариялик психолог Ж. Пиаже (1896-1980) инсоннинг камол топишини бир неча даврларга 
ажратиб ўрганишни тавсия қилади: 
1. Бола – ташқи муҳит – маълумотларни қайта ишлаш. 
2. Тафаккур: а) ижтимоий давргача; б) ижтимоий давр. 


16 
3. Интеллект: а) сенсомотор – 2 ёшгача; б) операционал давргача – 2-7 (8) ; в) яққол операция 
даври – 7 (8) -11 (12) ёшгача; г) расман (формал) операция даври-11 (12) -15 ёшгача. 
АҚШлик психолог Дж. Брунер (1915) шахснинг таркиб топиши билан таълим ўртасида 
иккиёқлама алоқа мавжудлигини айтиб, инсоннинг камолот сари интилиши билим олиш 
самарадорлигини оширса, ўқитишнинг такомиллашуви унинг ижтимоийлашуви жараёнини 
тезлаштиради, деб уқтиради. 
Шу тариқа ёш психологияси фани қатор ривожланиш босқичларидан ўтиб, бугунги даражасига 
эришди. Унинг ривожланишига Ўрта Осиё алломалари, рус ва чет эллар психологлари муносиб 
ҳиссаларини қўшдилар. Юқорида айтилган назариялар, амалий ва илмий маълумотлар, тадқиқотчилар 
яратган методикалар ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish