А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Иккинчи қонуният
– психика 
интеграциясидир
. Инсон психикаси ўз тараққиёти давомида 
тобора кўпроқ яхлитлик, бирлик, мустаҳкамлик ва доимийлик хусусиятларини касб эта боради. 
Н. Д. Левитовнинг кўрсатишича, кичкина бола психик жиҳатдан турли фрагментлар психик 
ҳолатларнинг кичик бир системага уюштирилганидан иборатдир. Психик ривожланиш психик 
ҳолатларнинг секин-аста ўсиб, шахс ҳислатларига айланишидан иборатдир. 
Учинчи қонуният –
пластиклик
ва 
компенсация имконияти
. И. П. Павлов фақатгина 
тегишли таъсир кўрсатилса, ҳамма нарсани яхши томонга ўзгартириш мумкинлигини таъкидлаб, 
нерв системасининг ниҳоятда пластиклигини кўрсатиб ўтган эди. Таълим ва тарбия шароитида 
боланинг, мактаб ўқувчисининг психикасини иақсадга мувофиқ ўзгартиришнинг бой имконияти 
нерв системасининг ана шу пластиклигига асосланади. Пластик компенсация учун ҳам йўл очиб 
беради: бир хил психик функция ривожланиши заиф ёки нуқсонли бўлса, бошқа функциялар 
жадаллик билан ривожланади. Масалан, хотира кучсиз бўлса, уни фаолиятнинг зўр уюшганлиги ва 
аниқлиги билан компенсация қилиш мумкин, кўришдаги нуқсонлар, қисман, эшитиш 
анализаторининг ўткир даражада ривожланиши билан компенсация қилинади. 
4. Болалар психик тараккиётида фаолликнинг роли 
Тарбия боланинг актив фаолиятини тўғри ташкил этиб, йўлга солиб турса, ундаги мавжуд 
сифатлар, фаолиятнинг ҳар хил турларида намоён бўлиб, ўсаётганини ҳисобга олиб турса, тарбия 
муваффақиятли бўлади. 
Бола психикаси ўйин, ўқиш, ўрганиш, меҳнат ва ижтимоий фаолият жараёнида ўсиб боради. 
Ўйин боғчага ва мактабгача тарбия ёшидаги болалар фаолиятининг етакчи туридир. Ўйин кўп 
асрлар давомида педагоглар, ёзувчилар, файласуфлар ва биологлар эътиборини жалб қилиб келди. 
Ўйинга психологлар ҳаммадан кўпроқ эътибор беришади. Болалар психикасининг ўсишида 
ўйиннинг роли ниҳоятда каттадир. 
Ўйин бола шахсининг ўсиб камолотга етишига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Ўйин ҳар 
бир ёш босқичида боланинг теварак-атрофдаги дунёни ва кишилар ўртасидаги муносабатларни 
билиб олишини ифодалайди. Болаларнинг моддий дунёга, кишиларга, ўзига муносабати 
ўзгараётгани ўйинда намоён бўлади. Болаларнинг эҳтиёжлари, истак ва қизиқишлари бевосита 
ўйинда ифодаланади. Ўйин болаларнинг ҳаёлпарастликлари сабабли нарсалар ва кишилар дунёсини 
улар учун маъқул томонга «ўзгартириш» имкониятини берадиган фаолиятдир. Педагогига нуқтаи 
назаридан оқилона йўлга қўйилган ўйин шахсини ҳар томонлама ўстиради: билиш, ирода ва ҳиссий 
процессларни, характер сифатларини тараққий эттиради ва соғлиқни мустаҳкамлайди. Болалар 
ўйинлари маънавий сифатларнинг мустаҳкамланиши учун ва одоб-аҳлоқ қоидаларини билиб олиш 
учун кенг имкониятлар беради. 
Ўйиннинг хилма-хил кечинмаларга бой бўлиши унинг психологик моҳиятини ташкил этади. 
Шу билан бирга, болалар ўйинга қанча кўп берилиб кетса, ҳислари ўшанча самимий ва теран бўлади. 
Болаларнинг эҳтиёжлари, истаклари ва мустақилликка интилишлари билан уларнинг реал кучлари 
ва имкониятлари ўртасидаги зиддиятлар ўйинда ечилади. 
Ўқиш-ўрганиш бир меъёрда аста-секин мураккаблашиб борувчи теккис фаолият эмас. Ўқиш-
ўрганишда ўқувчиларнинг ҳам, ўқитувчиларнинг ҳам кўпроқ куч сарф қилишини талаб этадиган 
даврлар ҳам бўлади. Биринчи, бешинчи, еттинчи ва тўққизинчи синфларда ўқиш шундай даврлардан 
ҳисобланади. Бу синфларда ўқиш болалардан ўз ҳулқ-атворини янги, мураккаблашиб борувчи 
шароитга мослаштиришни талаб қилади. Мактабгача тарбия ёшидаги боланинг ҳаётидаги ўйин 
давридан мунтазам ўқиш-ўрганиш даврига ўтиш қийин. Бешинчи синф ўқувчиларининг бир 
ўқитувчи билан ишлашдан кўп ўқитувчилар билан ишлашга ва кўп фанларни ўқиб-ўрганишга ўтиши 
қийин. Еттинчи синф ўқувчиларининг борган сари мураккаброқ фанларни ўрганишга мослашуви 


22 
қийин. Тўққизинчи синф йигит ва қизларининг болалик одатини ташлаб, фан асосларини жиддий ва 
мустақил эгаллашга ўтиши қийин. 
Ўқиш-ўрганишда болаларнинг майл ва қобилиятлари намоён бўлади ва мустаҳкамланади. 
Болалар ақлий жиҳатдан анча ўзгариб, уларнинг характер сифатлари ҳам аҳлоқий жиҳатдан 
ўзгаради. Лекин болалар шахсининг таркиб топишига ўйин ва ўқиш-ўрганш ҳар қанча таъсир 
этмасин, киши шахси меҳнатда тамомила таркиб топади. 
К. Д. Ушинский «Одамда жиддий меҳнатга қаттиқ ҳавас ўтини ёқиш керак деб ёзган эди у, 
одам бундай меҳнатсиз бахтли бўла олмайди. Меҳнат одамнинг туғма эҳтиёжидир…». 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish