А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Тажриба методи ў
з навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий 
метод психологик-педагогик масалаларни хал қилишда қўлланади. Бу методнинг илмий асосларини 
1910 йилда А. Ф. Лазурский таърифлаган. Табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш 
жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг 
психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги 
муаммоларини ҳал қилиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда 
синалувчилар (боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ишчилар, деҳқонлар, ходимлар ва хоказолар) нинг 
ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига 
мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш кундалик меҳнат тарзи 
доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. 
Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (гоҳо гуруҳ ва жамоа) шаклида 
синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-йўриклар, тавсиялар, кўрсатма ва 
иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Ҳозир инсон психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган 
асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари (дисплейлар), қурилмалар, мослама ва жихозлар 
мавжуд. Улар одамдаги психологик жараёнлар, ҳолатлар, функциялар, вужудга келаётган янги 
сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланади. Кўпинча детекторлар, электрон ва радио 
ўлчагичлар, секундомер, рефлексометр, хронорефлексометр, люксметр, аномалоскоп, тахистоскоп, 
аудиометр, эстезиометр, электромиограмма электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади. 
Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва 
тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик 
ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофёр, оператор, 
электрончилар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (халокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин 
кўтарилиши) нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, 
ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий, асабий зўриқиш, 
жиддийлик, танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади. 
Тажриба – аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи) ва текшириш қисмларига бўлинади. 
Тажрибанинг аниқловчи қисмида психик хусусият, жараён ёки ҳолат ўйин, меҳнат, ўқиш каби 
фаолиятларда тадқиқ қилинади. Тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти 
аниқланади, лекин текширувчи синалувчига субъектив таъсир ўтказмайди. Шу паллада сина-лувчига 
ҳатто, йўлловчи саволлар билан ҳам ёрдам бермаслик тажрибанинг принципи ҳисобланади. 
Таркиб топтирувчи тажрибада синалувчиларда бирор фазилатни, шакллантириш, шунингдек, 
уларга мақсадга мувофиқ муайян малакани йўл-йўриқ ва усулни ўргатиш режалаштирилади. 
Тажриба якка, гуруҳ ва жамоа тарзида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун тажриба материалининг 
ҳажми, кулами, қанча вақтга мўлжалланганлиги, нималар ўргатилиши, синалувчиларни психологик 
жиҳатдан тайёрлаш олдиндан белгилаб қўйилиши шарт. 
Текшириш тажрибасида таркиб топтирувчи босқичда шакллантирилган усул, восита, йўл-йўриқ, 
кўникма, малака ва шахс фазилатларининг даражасини, барқарорлигини аниқлаш, таъсирчанлигига 
ишонч ҳосил қилиш учун моҳияти ҳар хил мустақил топшириқлар берилади. Текшириш тажрибаси орқали 
таркиб топтирувчи экспериментнинг самараси ўлчанади. Мазкур тажрибада ҳам текширувчи 
синалувчига мутлақо ёрдам бериши мумкин эмас, акс холда тадқиқот ўтказиш принципи бузилади. 
Аниқловчи, таркиб топтирувчи ва текширувчи тажрибаларда йиғилган маълумотлар, миқдор-
статистик методлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилади, шунингдек, миқдор таҳлили ўтказишга 
тайёргарлик кўрилади. Статистик методлар ёрдамида инсоннинг билиш жараёнлари билан унинг 


12 
индивидуал-типологик хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги ва таъсири (коппелякцияси) билиш 
жараёнларининг ҳис-туйғу билан бошқарилиши, ақл-заковат омилларини таҳлил қилиш амалга 
оширилади. Сўнгра миқдорнинг ҳамда қўлланилган методиканинг ишончлилик, аниқлилик даражаси 
аниқланади. Унгача ҳам математик статистиканинг содда методларидан фойдаланиб айрим 
ҳисоблашлар, масалан, ўртача арифметик қиймат, миқдорларни тартибга солиш ва медианани 
ҳисоблаш, квадрат четга оғишини топиш ва бошқалар амалга оширилади. 
Ҳозир инженер психологлар математиклар билан ҳамкорликда инсон психикасининг моделини 
яратиш устида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, шунингдек, медиклар, физиологлар, 
кибернетиклар психикани программалаштиришни ниҳоясига етказмоқдалар. Ишлаб чиқаришдаги 
«сунъий интеллектлар», роботлар, ЭҲМлар ана шу изланишларнинг дастлабки самараси 
ҳисобланади. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish