5
кўришга замин тайёрлаш, қариялар пансионатларида уларнинг рухиятига мос муносабатда, одилона
мулоқотда бўлиш кераклиги ёш даври психологиясини ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Турли ёш ва ҳар хил жинсдаги инсонлар психикасининг ривожланиши, ўзгариши,
ватанимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг ахлоқий ва жисмоний камол топишига
ижобий таъсир қиладиган омиллар ҳамда шарт-шароитларни билиш ва улардан унумли
фойдаланиш ҳозир ниҳоятда зарур бўлиб қолди. Халқ таълими ходимлари, ишлаб чиқариш ва
илмий-тадқиқот муассасаларининг, қишлоқ хўжалик жамоаларининг, фан, адабиёт ва маданий-оқартув
ташкилотларинииг раҳбарлари инсоннинг ҳар томонлама камол топган, маълумотли, маҳоратли, ақл-
заковатли, ижодий изланишга мойил шахс етишиш жараёни қандай содир бўлишини, кексайишнинг
хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини билишга қизиқмоқдалар. Шундай экан, тарбия системасида ва
ишлаб чиқаришда психология бўйича билимсизлик ва чаласаводлиликни йўқотиш учун болалар
руҳиятидан қариялар маънавиятигача назарий ва амалий билимларни эгаллаш ҳозирги давримизнинг
муҳим талабидир.
Эндиликда инсоннинг акс эттириш фаолияти ривожланишининг қонуниятларини, одамнинг бош
мия ярим шарлари пўстидан ҳақиқий жисм образ (тимсол) сифатида акс этишини, нима сабабдан
мазкур образ уз-гаришини ва бу ўзгариш кишинияг руҳиятига таъсир қилишини тушунтириш учун
диалектик материализмнннг психика ташқи дунёни акс эттиради, деган таъ-рифининг ўзи етарли эмас.
Мазкур ҳодисанинг чуқурлигини – акс эттириш жараёнини генетик метод у билан ўрганиш орқалигина
асослаб бериш мумкин.
Маълумки, гўдаклик давридаги оддий сезишдан бошлаб, мантилий фикр юритишгача
ўтадйган давр нисбатан узундир. Эндигина туғилган чақалоқ хам дастлабки соатлардан бошлаб
сезги органлари ёрдамида атроф-муҳитни акс эттиришга киришади. Бироқ унинг тафаккури бир
неча ойлар ва хатто, йиллар давомида вужудга келади, нутқ билан тафаккурникг бирлиги мазкур
ривожланишни амалга оширади. Бундай ҳолат ўта мураккаб ҳиссий билишдан мантиқий
тафаккурга ўтиш жараёни босқичини тадқиқ этиш имконини беради.
Ҳозир психология фани индивидуал онг ўсишининг турли босқичларида амалиёт билан ҳиссий
билиш ўртасидаги, амалиёт ва мавҳум тафаккур орасидаги жуда мураккаб, ўзгарувчан ички
муносабатлар ҳамда механизмларни ифодалай олади. Инсон психикасининг вужудга келиши ва
ривожланишини, унинг турли қирраларини ўрганиш инсоннинг психик ўсиши, унинг сабаблари,
омиллари, шарт-шароитлари туғрисида маълумотлар тўплаш имконини бера олади.
Мазкур муаммога илмий ёндашиш инсоннинг ҳаёт шароитлари шахсий хусусиятлари,
қобилиятлари, сифатлари, қизиқиш кўлами, иродавий фазилатлари, муайян ҳис-туйғуларининг
мазмуни, тўлалиги ва ҳоказоларни ёритиш демакдир. Илмий ишлар олиб бораётган тадқиқотчи катта
ёшдаги одамлардан ҳаёт шароитининг тайёр маҳсулини ўрганади, лекин бу билан сина-лувчининг
психикаси қандай вужудга келгани, кечиши, акс эттириш хусусиятларини тушунтира олмайди. Ана
шу мураккаб жараённи билиш учун боланинг психикаси турмуш ҳодисалари ва шароитлари билан
боғлиқлигини аниқлаб олинмаса, тажриба ўтказувчи ўзи ўрганаётган назарий масалаларни
ишонарли даражада исбот қила олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: