А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ўсмирларда диққатнинг ўсиши. 
Бешинчи синф ўқувчисининг диққати кескин равишда 
ёмонлашиб кетади. У етарли даражада диққатли бўла олмай қолади, ўзининг орфографик 
хатоларини пайқамайдиган, баъзан эса диктант ва иншоларда бутун бошли сўзларни ташлаб 
кетадиган бўлиб қолади. Ўқитувчининг дар-сида яхши қулоқ солмайдиган, баъзан ўқитувчининг 
ҳалигина айтган фикрларини сўзлаб бера олмайдиган, уйда дарс тайёрла-ганида муҳим қисмларни 
пайқамай қолдириб кетадиган, уйда ҳам, мактабда ҳам берилган ишларни етарли даражада бажар-
майдиган бўлиб қолади. Бола қандайдир ўз фикр ва кечинмаларига берилиб кетади, бу эса болага 
бошқа муҳим нарсаларга назар солишга йўл қўймайди. Буларга яна бўйнинг тез ўсиши, жинсий 
етилиш ва ўйчанлик билан боғлиқ бўлган анча кучли янги кечинмалар ҳам қўшилиб кетади. Болада 
ўзининг жамоадаги ўрнини тасдиқлаш зарурияти туғилиши ва янги характердаги кечинмаларнинг 
келиб чиқиши муносабати билан уларда янги вазифалар пайдо бўлади. Шу билан бирга, 
саргузаштлик ва романтикага қизиқиш юзага келади. Шу сабабли ўсмирнинг диққати кўпинча 
бирданига ҳамма нарсани қамраб ололмайди, натижада диққат объектларидан бирортасига тўхталиб, 
ўсмир ўз диққатини бошқа объектларга тўплаб, қарата олмайди ёки уларни бутунлай назардан 
чиқариб қўяди. Шунинг учун ўсмирларнинг, айниқса кичик ёшдаги ўсмирларнинг диққатини бир 
вақтнинг ўзида тўплаган таъсиротлар билан банд қилиб қўймаслик лозим. Бу, демак, ўсмир ўзининг 
диққатини бутунлай тақсимлай олмайди, деган сўз эмас, албатта. Ўсмирларнинг муваффақиятли 
ўқиши улар диққатининг яхши ташкил қилинишига боғлиқдир. Диққат актив фаолиятда 
тарбияланади. Ўқиш қизиқарли, мазмунли ташкил қилинса, дарсга ўсмирлар актив жалб қилинса, 
улар ўз диққатларини дарс мазмунига қарата оладилар. 
Ўқитиш процессида ўсмирларда ихтиёрий диққат тобора ўсиб боради. Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, ўсмирларнинг диққати барқарор бўлиб, бу диққатни бирор нарса устида 35–40 
минутгача сақлаб турар эканлар, бунга улар иродавий зўр бериш орқали эриша оладилар. Лекин 
диққатнинг турғунлиги иш шароитига, ўсмирнинг ишга муносабатига, ўзини тутишига боғлиқдир. 
Ихтиёрий ва турғун диққат ҳамма вақт муайян мақсад бўлишини назарда тутади. Баъзи ўсмирлар ўз 
диққат-ларини тақсимлай оладилар, бу яхши хусусият, албатта. 


60 
Ўқувчилар диққатини яхши ташкил этиш учун ўқиш процессини шундай уюштириш зарурки, 
бунда ўқувчи диққатини бошқа нарсага жалб этолмасин, бунга вақти ҳам қолмасин. Дарсда 
қизиқарли машғулот, иш турини тез ўзгартириб туриш, ўқувчининг актив фаолияти ўсмирлар 
диққатини яхши ташкил қилиш имкониятини беради. Диққатни энг асосий ва энг муҳим объектга 
қаратиш фақат ирода ёрдамидагина бўлади. Лекин ўсмирнинг тафаккури ўсиб бораверади. Ўсмир 
умумийлаштиришга ўрганади. Ҳодисаларнинг умумий қонуниятларини билишга интилади. Бу унинг 
диққатини 7-8 синфларда тегишлича ўзгартиради. Ўз диққатини ташкил қила оладиган бўлиб 
қолади. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish