А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


Мавзу: ЎСМИРЛАРДА БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХИССИЙ - ИРОДАВИЙ



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Мавзу: ЎСМИРЛАРДА БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХИССИЙ - ИРОДАВИЙ 
СИФАТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ 
Режа: 
1. Ўсмирларнинг идроки. 
2. Ўсмирларда хотиранинг ўсиши. 
3. Ўсмирларда хаёлнинг ўсиши. 
4. Ўсмирларда диққатнинг ўсиши. 
5. Ўсмирларда тафаккурнинг ўсиши. 
6. Ўсмирларнинг эмоционал хаёти. 
7. Ўсмирларда ироданинг ўсиши. 
Ўсмирнинг идроки. 
Ўсмирнинг идроки кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар идрокидан сифат 
жиҳатидан фарқ қилади. Ўсмир воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ташқи томонларинигина идрок 
қилиш эмас, балки нарса ва ҳодисаларни анча мураккаб анализ ва синтез қилиш қобилиятига ҳам эга 
бўлиб қолади. 
Ўсмир бу ишларни ҳали кўпинча ўзи мустақил бажара олмайди, албатта, аммо ўқитувчининг 
ёрдамида анча мураккаб ҳодисаларни идрок қила олади. Буни тобора мураккаблашаётган ўқиш 
фаолияти ҳам талаб қилади. Ўқиш процессида ўсмир лаборатория ишларини, мактабнинг ўқиш 
тажриба участкасида илмий текшириш ишларини олиб боради, меҳнат, табиат ва жа-мият ҳаётидаги 
ўзгаришларни кузатиб боради. 
Тажриба шуни кўрсатадики, ўсмирнинг идроки ва кузатиши баъзи ҳолларда ўзининг 
синчковлиги ва кўп қирралиги билан ажралиб турса, баъзи ҳолларда ўзининг юзакилиги ва тасоди-
фийлиги билан ажралиб туриши мумкин. Бу эса ўқувчининг ўзи идрок қилаётган нарсага турлича 
муносабатда бўлишининг натижасидир. Буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, ўсмирлик ёшидаги 
идрок ва кузатиш процесси ҳали шаклланиш босқичида бўлади. Кўргазмали материални идрок 
қилишда ўсмирларда фикрлаш процесси катта ўрин ола бошлайди, мантиқий идрок қилиш кичик 
мактаб ўқувчилари идрокидан фарқланади. 
Ўсмирнинг ўқиш фаолиятида кузатиш маълум мақсадга қаратилган ташкилий идрок 
сифатида катта ўрин эгаллай бошлайди, аммо ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг мустақил кузатиши 
ҳам ҳали унча етилмаган ва агар ўсмир олдиндан белгиланган мақсадга таянмаса, унинг кузатиши 
кўпинча атайин четдан уюштирилган характерга эга бўлиб қолади. Атайин уюштирилган кузатиш 
кўпинча ўқитувчи томонидан ташкил этилади ва у ўсмир фаолиятига қўшилади ва бу орқали ўсмир 
борлиқни актив равишда била бошлайди. Ўсмирлар нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишга, 
нарса ва ҳодисаларни таҳлил қилишга, уларни ўзаро таққослашга ҳаракат қиладилар. Муҳим ўхшаш 
томонларини, фарқларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Ўсмирларни нарсаларни аниқ кузата 
билишга ўргата бориш зарур, бу билан уларда яхши кузатувчанлик сифатларини тарбиялаш мумкин. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish