А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

4. Акселерация назариялари 
Ўсмирлик инсон шахсининг камол топишида алоҳида ўрин эгаллайди. У инсон камолотининг 
муҳим босқичи ҳисобланади. Ўсмирлик даврида ғоят катта аҳамиятга эга бўлган психологик 
ўзгаришлар рўй беради, боланинг муайян, ижтимоий турмуш шароитида кейинги камол топиши 
учун зарур таълим-тарбия таъсирида барқарор, мустаҳкам из қолдирувчи ижобий хислатлар намоён 
бўлади. 
Ўсмир камолотга эришган сайин унинг психик дунёсида янги фазилатлар ва сифатлар пайдо 
бўла бошлайди, психjикасида кескин қайта қуриш содир бўлади. Ўзгаришлар унинг олдига янги 
талаблар қўяди, бу эса ўз навбатида кўпроқ ҳуқуқ ва эрк берилишини, энг аввало мустақил қарорга 
келиш ва ўз хулқ-атворини мақбул деб ҳисоблаб амалга оширишни тақозо қилади. Психик 
такомиллашиш, камолотга интилиш, нисбий барқарорлик ўсмирлик даврининг энг муҳим 
хусусиятлари ҳисобланади. 
Гелиоген назарияси. 
Ушбу назария 1936 йилда чет эл олимлари томонидан яратилган бўлиб, 
унинг асосий моҳияти акселерация ҳодисаси қуёш нурининг бевосита таъсири билан вужудга 
келади, деган ғоядан иборатдир. Бу ғоя тарафдорларининг фикрича, болалар кўп вақт офтобда 
бўлиши натижасида уларнинг ўсишида тезлашиш, яъни акселерация рўй беради, чунки қуёш нури 
организмни зарур элементлар, моддалар, озиқалар билан таъминлайди. Аммо ҳозирги даврда 
акселерация ҳодисаси жанубий (қуёш нурлари сероб) мамлакатларда ҳам, шимолий жўғрофий 
кенгликка жойлашган мамлакатларда ҳам бир текис рўй бермоқда. Иккинчи томондан, шаҳар 
муҳитидаги қизлар ва ўғил болалар қишлоқ болаларига қараганда тезроқ вояга етиши кўрилмоқда, 
ваҳоланки, қишлоқ одамлари қуёш нурида кўпроқ тобланадилар. Демак, ҳозирги даврда гелиоген 
назарияси зиддиятларга сабаб бўлмоқда. Умуман офтобда тобланишни акселерация жараёнининг 
муҳим жиҳатларидан бири дейиш нотўғридир. 
Гетерозия назарияси. 
Ўн тўққизинчи аср охири йигир-манчи аср бошларидан буён 
ижтимоий ҳаётда турмушда кескин ўзгаришлар содир бўлгани инсонлар ўртасидаги ижтимоий, 
диний, миллий, ирқий тафовутларнинг камайишига олиб келди. Турли миллат вакилларининг 
аралаш никоҳга кира бошлагани бунга ёрқин мисолдир. Диний эътиқодлар, ирқий фарқлар, этник ва 
миллий хусусиятлар характер, анъаналар, урф-одатлар, маросимлар, расм-русум ва ҳоказолар 
аралаш никоҳга ҳеч қандай тўсиқ бўла олмади. Ҳаёт тарзи ҳар хил мамлакатлари халқларига хос 
хусусиятлар ҳам аралаш никоҳни тўхтата олмади. Аралаш никоҳга кириш тобора кенгаймоқда. 
Мазкур назарияга мувофиқ психик дунёдаги қайта қуришлар наслий белгилар кескин 
ўзгаришига сабаб бўлди, натижада фарзандларнинг ўсишида кучайиш, жадаллашиш, акселерация 
ҳодисаси вужудга келди. Бироқ мазкур муаммони илмий жиҳатдан атрофлича асослаб бериш учун 


57 
юқорида таъкидланган омиллар етарли эмас. Шунга қарамай, гетерозия назарияси биологик ўсишда 
жадаллашиш жараёнини вужудга келтиришда алоҳида аҳамият касб этади. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish