БЕШ ТАШАББУС ЁШЛАР КАМОЛОТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ
Ялгашева Нодира Файзимуротовна
ўқув тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари.
16-мактаб Жиззах ш., Ўзбекистон.
Норматова Озода Абдурасуловна
ўқитувчи, 16-мактаб Жиззах ш., Ўзбекистон.
Бадалова Севара Имомқуловна
ўқитувчи, 16-мактаб Жиззах ш., Ўзбекистон.
FIVE INITIATIVES FOUNDATION OF YOUTH PERFECTION
Yalgasheva Nodira Fayzimurotovna
deputy director for Academic Affairs.
School 16, Jizzakh, Uzbekistan.
Normatova Ozoda Abdurasulovna
teacher, school 16, Jizzakh, Uzbekistan.
Badalova Sevara Imomqulovna
teacher, school 16, Jizzakh, Uzbekistan.
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг маънавий ва жисмоний етук бўлиб камол топиши учун қабул қилинган бешта муҳим ташаббус ҳақидаги мулоҳазалар келтирилган.
Annotation:
This article reviews five important initiatives taken in the Republic of Uzbekistan for the spiritual and physical development of young people.
Калит сўзлар: давлатб жамият, ёшлар, кадрлар, йўналиш, юксалтириш.
Keywords: state society, youth, personnel, direction, promotion.
Ҳар бир давлат ва жамиятнинг барқарор тараққиётини таъминлашда асосий пойдевор - инсон омили, унинг интеллектуал салоҳияти билан узвий боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан, мамлакат аҳолисининг кўп қисми замонавий билим ва кўникмаларга эга ёшлардан иборат эканлигини инобатга олган ҳолда, мазкур қатлам ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва кузатилаётган долзарб масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш кун тартибидаги муҳим вазифадир.
Ўтган даврда, бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ёшлар интилиш ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга оид, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтириш бўйича мустаҳкам тизим ишлаб чиқилди.
Жамият тараққиётида, юрт, миллат тақдирида ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамоллиги, интеллектуал салоҳияти муҳим ўрин тутади. Зеро, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”.
Ана шундай ҳозирда ва келажакда бўладиган ўзгаришларга тайёр турадиган ёшларни вояга етказиш ҳукуматимиз олдидаги муҳим мақсадлардан биридир.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, амалий ишлар йўлга қўйилди, муайян натижаларга эришилди. Шундай бўлса ҳам, бу борада бажариладиган ишлар ҳамиша кенг кўламли бўлиб, ўз долзарблигини сақлаб қолаверади. Шу нуқтайи назардан, Президентимиз раҳбарлигида 2019-йил 19-мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди ва соҳаларга тааллуқли 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Булар қуйидагилар:
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр, ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш бўйича.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалалари бўйича.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича.
Тўртинчи ташаббус аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари бўйича.
Мазкур ташаббуслар ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказиш ишларини қамраб олган бўлиб, тегишли соҳалар иштирокида амалга ошириб борилади. Тегишли давлат органларига ҳар бир ташаббуснинг мақсади аниқ белгиланиб, ижро этувчи соҳаларга тегишли вазифалар юклатилди. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва вилоятдаги масъул ташкилотларга тўртинчи ташаббус — аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича фаол иштирокчига айланиш вазифаси белгиланди. Мазкур ташкилотлар томонидан қуйидаги йўналишларда амалий ишлар олиб бориш йўлга қўйилмоқда:
1) тегишли ташкилотлар масъуллиги ва ҳамкорлигида маълум муддатда мазмун ва моҳият нуқтайи назаридан миллий руҳимиз, шонли тарихимиз ва ватанпарварлик туйғулари сингдирилган тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар, руҳида тадбирлар тайёрлаш ;
2) Халқ таълими вазирлиги масъуллигида Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда анъанавий тарзда бир йилда икки маротаба, 1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ва 2-сентабр — Билимлар кунида мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида аксиялар ташкил қилиш;
3) Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ташкилот сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Журналистлар уюшмаси билан биргаликда, бир йилда бир марта — 9-феврал — буюк аждодимиз Алишер Навоийнинг таваллуд кунида эълон қилинадиган “Бу йилда ўқилиши зарур бўлган 100 та китоб” рўйхатини тузиб чиқиш, ушбу китобларнинг йил давомида теле ва радиоефирларда ўқиб борилиши, эл таниган зиёлилар орқали барча турдаги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ташвиқотини ташкил қилиш;
4) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллигида Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда жаҳон ва ўзбек адабиёти, тарихимиз ва қадриятларимиз билан боғлиқ сара асарлар, шунингдек, ислом дини тарихи, ислом динининг асл мазмун-моҳияти ва юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар ҳақида ҳикоя қилувчи ихчамлаштирилган матнларни чоп этиш ва аудиокитоблар тайёрлашни таъминлаш;
5) Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ташкилот сифатида Ёшлар иттифоқи ва Маданият вазирлиги билан биргаликда ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда китобхонликка кенг жалб этишга қаратилган таъсирчан, тизимли, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Бугунги кунда мазкур вазифалар ижроси юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлодни тарбиялаш ишларига бундай аниқ ва мақсадли ёндашув, тизимли ва тартибли қатъий муносабат барча соҳа вакилларини, шунингдек, кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшларни янада сергаклантириб, дахлдорлик ҳисси ва масъуллигини оширмоқда. Ёшларни юксак ахлоқ ва интизомли қилиб тарбиялаш, уларнинг сифатли таълим олиши ва ватанпарварлик руҳида вояга етиши мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётининг калити ҳисобланади. Бу ижтимоий барқарорлик ва муваффақият асосидир.
Ғоялар бирлиги асосида мақсадга йўналган, жипслашган ёшларни тарбиялаш – бизнинг асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Олий ҳамда эзгу мақсадлар сари бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳаракат қилиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш орқали юқори натижаларга эришиш, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли —Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.
2. Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз асослари. Т.: «Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти» нашриёти, 2006 йил.
3. Мустақиллик: Изоҳли илмий – оммабоп луғат. –Т.: «Шарқ», 2006 йил.
4. А.Расулов ва бошқалар. “Маънавий юксалиш йўлида” Т.: “Маънавият” 2008 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |