53
Ўсмирлик даврида нафас олиш органлари жадал ривожланади. Ўпканинг тириклик сиғими
қуйидагича бўлади:Ўғил болаларда – 11ёшда 1900-2000 мл; 15 ёшда 2600-2700 мл.
Қизларда – 11 ёшда 1800-1900 мл; 15 ёшда 2500-2600 мл. Шунинг учун нафас олиш ҳар
дақиқада 2 марта камаяди. Ўғил болалар қорин билан, қизлар эса кўкрак билан нафас ола
бошлайдилар. Кўкрак қафаси, нафас олиш мускуллари тез ўса боради ва жинсий етилишни
кучайтиради.
Юқорида қайд қилинган юракқон томирлари системаси тараққиётининг хусусиятлари ва ички
секреция безлари фаолиятининг интенсив ишлай бошлаши (жумладан, қалқонсимон безлар
фаолиятининг) одатда ўсмирлар нерв системаси фаолиятини айрим ҳолларда тез ўтиб кетадиган
бузилишларга олиб келади. Ўсмирларда ортиқча қўзғалувчанлик, серзардалик, тутақиб кетиш ва
эффект типидаги жўшқин ҳамда кескин реакцияларда намоён бўладиган асабийликни кўзатиш
мумкин. Ўсмирнинг нерв системаси ҳали кучли ва узоқ вақт давом этадиган бир хилдаги
қўзғовчиларга ҳамма вақт ҳам бардош беришга қобил эмас. Бундай қўзғовчиларнинг таъсирида
ўсмирларнинг нерв системаси кўпинча тормозланиш ҳолатига ёки, аксинча, кучли қўзғолиш
ҳолатига ўтиб кетади. Таассуротларнинг ниҳоятда кўплиги, кучли асабий ҳаяжонланиш, ҳаяжонга
соладиган ҳодисани узоқ вақт кутиб қолиш ва шу кабилар ўсмирларга ана шундай таъсир қилиши
мумкин. Бир хил ўсмирлар бунинг таъсири остида тормозланиб қоладилар, улар шалпайиб бировга
аралашмайдиган, уйқусираган ва анқов бўлиб қоладилар; бошқа бир ўсмирлар тажанг, асабий бўлиб
қоладилар, улар интизомни буза бошлайдилар, баъзан ўзларига мутлақо муносиб бўлмаган (баъзан
эса умуман бемаъни) хатти-ҳаракатларни қиладилар. Бу эса ўқитувчини, тарбиячини қийин аҳволга
тушириб қўяди.
11-12 ёшдаги ўсмирнинг ички секреция безлари қайта қурилади. Гипофизнинг олд қисми
ишлаб чиқарадиган гормонлар гавданинг ўсишини таъминлайди. Гипофизнинг ўрта қисми кучайиши
сабабли пигментлар алмашиниши ўзгаради, натижада соч қорайиши, юзларнииг оқариши намоён
бўлади. Гипофиз билан бир қаторда қалқонсимон безнинг функцияси ҳам кучаяди. Қалқонсимон без
ишлаб чиқарадиган тироксин гормони организмда модда алмашинуви ва энергия сарфини кескин
орттиради. Марказий нерв системасида қўзғалувчанлик ўзгаради, натижада яққол ҳис-туйғулар
туғила бошлайди. Қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши қўзғалувчанлик, асабийлашиш ва
толиқишни келтириб чиқаради. Бош мия қобиғида тормозланиш жараёнининг сусайиши шиддатли
эмоционал кечинмаларни вужудга келтиради, хулқ-атворда парокандалик, ғайритабиийлик пайдо
бўлади. Қалқонсимон без функциясининг ўзгариши ва модда алмашинувининг бузилиши сабабли
ўсмирда семириш рўй бериши мумкин.
Мазкур ёш даврида жинсий безлар фаолияти кучаяди. Балоғатга етишнинг бирламчи ва
иккиламчи аломатлари ўса бошлайди: ўғил болаларда овоз ўзгаради, йўғонлашади, мўйлов ва соқол
пайдо бўлади, қизларда эса кўкрак безлари ривожланади ва ҳоказолар. Натижада бошқа жинсга
қизиқиш ортади, орзу, хоҳиш, нозик туйғу, соғинч, изтироб каби кечинмалар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: