А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ўсмирларда хотиранинг ўсиши. 
Ўсмирлик ёшида хотира ху-сусиятлари сезиларли 
даражада ўзгаради. Кичик мактаб ёши-даги ўқувчиларда кўпроқ механик хотира, ўсмирлик ёшидаги 
ўқувчиларда эса мантиқий хотира асосий ўрин тутади. Матери-алларни умумийлаштириш ва 
системага солиш, нарса ва ҳоди-саларнинг моҳиятини билиш натижасида, ўсмир мантиқий эсда олиб 
қолиш ва мантиқий эсга туширишнинг афзаллигини тушу-ниб олади. Шеър, теорема ва ҳоказоларни 
ёдлаб олмоқ учун баъзида механик хотира ҳам керак, албатта. Лекин бу механик эсда олиб қолиш 
мантиқий боғланишлар билан бирга бўлади. Масалан, ўқувчи тарихий деталларни эслаб қолмоқчи 
бўлган-да, бу деталларнинг маъносини тушуниб, уларни маълум воқе-лик билан боғлайди. 
Географик номларни эслаб қолмоқчи бўл-ганида, ўқувчи шу мамлакатни ва у ерда яшайдиган 


59 
халқни биргаликда тасаввур қилади. Мактаб материални таққослаган ва системалаштирган ҳолда 
тушуниб логик эсда олиб қолишга ўргатади. 
Ўқувчилар учун текст, шеър, теорема ва бошқаларни анча муваффақиятли эсда қолдириш 
усулларини топиш ниҳоятда му-ҳимдир. Ўқувчи фақат ана шундай усулларни ўзлаштириб олган-дан 
кейингина, программа талаб қилган барча нарсани тез, муваффақиятли эсда қолдира олади. Агар 
ўқувчиларнинг бирортасида ҳали ҳам механик хотира устунлиги сақланиб қолган бўлса, бу 
мактабнинг айби бўлади. Бу педагогларнинг ўқувчиларни доимий равишда материалларни бир-бири 
билан таққослашга, предметларни ўзаро боғлашга ўргатмаганлигининг натижасидир. Шуни 
таъкидлаш керакки, математикага доир материалларни ўзлаштиришда ҳам, бошқа фанларни 
ўрганишда ҳам фан асосларини бир-бири билан боғлаш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўсмирларда хаёлнинг ўсиши. 
Ўсмирларда бошқа психик про-цессларга боғлиқ ҳолда хаёл 
ҳам ривожланади. Маълумки, хаёл икки кўринишда намоён бўлади: тасаввур хаёли ва ижодий 
хаёл. 
Тасаввур хаёли
ўсмирларда анча ривожланган ва таълим билан боғлиқ ҳолда содир бўлади. 
Бадиий асарларни ўқиш пайтида тасаввур хаёли катта роль ўйнайди. Ўсмирлар ёрқин, қизиқ 
воқеаларни акс эттирадиган саёҳатлар ҳақидаги ва саргузашт асарларни қизиқиш билан ўқийдилар. 
Ўсмирнинг кўз ўнгида ажойиб, зўр, шу билан бирга, эришиш мумкин бўлган олам пайдо бўлади. 
Ўсмирнинг барча иродасини ишга соладиган, жасорат ва ғайрат-матонат кўрсатадиган каҳрамон 
бўлгиси келади. Лекин буни қилиш ўсмирнинг қўлидан келмаганлиги сабабли, у бу 
қаҳрамонликларни ўз орзуларида қилиши мумкин. Ўсмир улғайиб бориши билан, унинг хаёли ҳам 
ўзгаради. Ўсмирнинг хаёли 7-синфдан, айниқса 8- синфдан бошлаб тобора реал ва анча танқидий 
бўлиб боради, Аммо, шу билан бир қаторда, романтикага берилиш йўқолиб кетмайди, лекин бу 
романтика тасодифлар билан эмас, балки ажойиб, шу билан бирга, бизнинг ижтимоий шароитимизда 
тўла амалга ошириш мумкин бўлган, янги борлиқ ҳақиқат билан боғланган бўлади. Фантастик олам 
борлиқ ҳақиқат олами бўлиб, мустаҳкамланиб бораверади. Ўсмирларда тасаввур хаёли билан бирга, 
ижодий хаёл тез ривожлана боради. Бу хаёл тури ўсмирлардаги қизиқишларда намоён бўлади. 
Ўсмирларнинг турли тўгаракларда, синфдан ташқари ишларда қатнашиши ижодий хаёлнинг 
ўсишига сабаб бўлади. Ўсмирлар келажакда «Ким бўлиш керак» деган муҳим масалани ҳал қилишга 
уринадилар, лекин уларнинг дастлабки қарорлари қатъий бўлмайди. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish