A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet37/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

3


.Мacлaҳат бериш амалиётида болани психологик текширув


Индивидуал психологик маслаҳат бериш психолог амалий фаолиятининг энг маъсулиятли турларидан
биридир. Маслаҳатчининг фикри, психик тараққиёти бўйича ҳар бир баҳоси боланинг кейинги тараққиётига,
ўқитувчиларнинг, ота-оналарнинг болага нисбатан муносабатига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг
учун индивидуал психологик маслаҳат бериш бола тараққиётини бошидан диққат билан таҳлил қилишни, ҳар
хил манбаалардан олинган маълумотларга асосланади. Маълумот манбааси сифатида ота-оналар билан
суҳбат, ўқитувчилар билан, боланинг ўзи билан суҳбат, болани уйда, мактабда ва бошқа ҳолларда кузатиш,
психологик тажриба орқали кузатув, ота-оналар билан танишиш, тиббий ҳужжатлар билан танишиш ва
бошқалардан фойдаланиш мумкин.


Кўпинчалик муаллифлар аниқ ҳодисани ўрганишда қуйидаги кетма-кетликни афзал кўришади:


1


) ота-оналар билан дастлабки суҳбатда олинган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда врачлардан,
педагоглардан олинган маълумотларни ҳам эътиборга олиш;
) болани илгариги ривожланиш босқичлари, соғлиги, оиладаги муносабат ҳақида маълумот олиш
учун ота-оналар билан суҳбат;


2


3
4
5


) бошқа муассасалардан маълумот йиғиш;
) соғлиги хақида маълумот (текширув вақтида);
) болани мактабда, уйда, бошқа ҳолларда кузатиш. Текширувга муҳим қўшимча сифатида бола


фаолиятини (расмларини, дафтарларини, қизиқадиган нарсаларини) таҳлил қилиш ҳам киради. Психолог-
маслаҳатчи ана шу олинган маълумотлар асосида бола ривожланишининг умумий даражасига баҳо бериш,
бола қийинчиликларининг моҳиятини тавсифлаши, ана шу қийинчиликларни келтириб чиқарадиган
омилларни аниқлаш ва психологик тузатиш дастурларини ишлаб чиқиши керак.
Маслаҳат бериш амалиётида жуда кўп методлар мавжуд: кузатиш ва тест методлари. Психолог олдида
турган биринчи вазифа бола билан яхши муносабат ва ўзаро тушунишни ўрнатишдан иборат.
Ҳар бир инсон ҳаёти давомида доимо бошқалар билан мулоқотга киришади. Бу ҳаётий зарурият
ҳисобланади. Мулоқотда бўлмаган шахс аста-секин психологик патологияга дучор бўлади. Ҳаётидаги
мақсадини йўқота бошлайди. Демак, мулоқот ҳам худди нафас олишдек зарур ва ҳаётий омилдир. Кўп
ҳолларда мулоқотнинг асл негизида нима туради деган саволга жавоб беришимизда, ахборот алмашинувини
кўзда тутамиз. Суҳбатни мақсадли равишда олиб борсангиз ижобий натижа беради.
Объектни ўрганиш ва баҳо бериш – бунга биз суҳбатдошимизнинг юз мимикаси, хатти-ҳаракатларига
қараб унинг умумий эмоционал ҳолатини баҳолаймиз, бизни ижобий ёки салбий тан олишини аниқлаймиз.
Ҳамкорлик даражасига эришиш – ҳамкорликка асосан объектнинг сизга ва сиз кўтараётган масалага
қизиқишини уйғотиш йўли билан эришилади. Амалий муаммони муҳокама этиш – бу ҳолатда биз
кўтарилаётган муаммога объектнинг муносабатини белгилаб оламиз.


Маълумотга эга бўлиш – объектниг суҳбат чоғидаги хатти - ҳаракатларига, овозининг темпи, баланд-
пастлигига чуқур эътибор бера туриб, унинг асл фикри муносабатини аниқлаш.


Самарали суҳбат қилишнинг муҳим жиҳати бу мослашувдир. Ҳар қандай инсоннинг фикр юритиш, ҳис-
туйғулари ва ҳаракатлари ўзаро боғланган бўлади. Миямиздаги ҳар қандай пайтда бўлаётган фикр маълум бир
эмоционал турткига, мушаклардаги ўзига хос ўзгаришларга, яъни жисмоний ҳаракатларга олиб келади.
Жисмоний ҳаракатлар маълум бир эмоционал ўзгаришларга ва фикр пайдо бўлишга сабаб бўлади.
Суҳбатдошни ҳис қилиш уни хоҳиш истакларига, фикрларини тушуниш учун энг аввало биз унинг хатти-
ҳаракатларига, мимикасига мослашишимиз керак. Педагог психолог, врач, ҳуқуқшунос ва исталган
бошқаларнинг проффесионал маҳорати ўз овози унинг тебраниш оҳангини бошқара олиш қобилиятига боғлиқ
бўлади. Овоз ҳам суҳбатдошингизни онгига киришга имкон берувчи муҳим воситадир. Овознинг эшитилиши
тананинг ҳолатига боғлиқ ва оёқ мушаклари, товонлар жойлашиши бунда муҳим рол ўйнайди.


-
-
-


Овоз жалб қилиши, ишонтириши, мадҳ этиши, ухлатиши мумкин.
Овоз одамни узоқлаштириши, зўриқтириши, тўхтатиши ва фалаж қилиб қўйиши мумкин.
Ўз нутқингизда артистлик ва сунъийликдан қочиб, самимий бўлишга ҳаракат қилинг.


Ҳар куни овозингизни тебранувчан, тинч, ишончли, илиқ, ғамхўр, маъноли бўлиши учун машқ қилинг.
Овозингизда мавжуд ишончсизлик, қўполлик, қўрқоқлик, қалтираш, нафрат ва қасос оҳангидан сақланинг.
Шахслараро мулоқотда савол бериш катта ўрин тутади. Шу билан суҳбатдошлар бир- бирларини чу қурроқ
англайдилар. Савол бераётган шахс савол ёрдамида керакли маълумотни аниқлаштиради. Савол бериш


суҳбатнинг асосий қисми ҳисобланади. Савол бериш ҳам санъатдир, уни машаққатли санъат сирларини


ўргангандек ўрганиш, билиш талаб этилади. Олдимизда онгимизга, хулқ-атворимизга таъсир этувчи бир неча
йўналишлар мавжуд бўлиб, уларнинг бир тури суҳбат давомида мутахассислардан махсус усулларни
қўллашни талаб этса, иккинчиси махсус техник воситалар ва дори-дармонларни қўллашни тақазо этади.
Махсус усуллар қуйидагилар:


-
-
-
-


ишонтириш
кўндириш
гипноз


нлп.


Услублар шахс психологиясини яхши билган ҳолда унга таъсир этишни кўзда тутади. Одамга таъсир
этишнинг негизида асосан шахсларда мавжуд йигирмата психокомплекслар одамда етакчи рол ўйнайдиган 3та
инстинктдан келиб чиқади. Улар қуйидагилар:


-
-
-


Ўз-ўзини ва зотини сақлаш;
авлодни давом эттириш;
тажавузкорлик(агрессия).


Психокомплекслар юқорида санаб ўтилган 3та инстинктдан келиб чиқиб, ҳар биримизнинг турмуш


тарзимизни, хулқ-атворимизни, хатти-ҳаракатларимизни, кўз илғамас тўрдай ўраб чирмаб туради. Инсонга
таъсир этмоқчи бўлган мутахассис худди мусиқачи чолғу асбобининг керакли пардаларини босиб, ўзи истаган
товушни чиқаргани каби, шахсни бошқариши мумкин.


Психокомплекслар миқдори кўп бўлиб, психологлар асосий деб белгилаганлари қуйидагилардир:


-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-


Қўрқув комплекси
Бахтлилик комплекси
Қизиқиш комплекси
Ватанпарварлик комплекси
Ўзини бошқалардан устун қўйиш комплекси
Ҳасад комлекси
Меҳр-шавқат комлекси
Айбдорлик комплекси


Рашк комплекси
Миллатчилик комплекси
Бўйсуниш комплекси ва ҳоказо.


Психологик маслаҳат чоғида тест методини ўтказиш қоидаларини қараб чиқамиз. Психодиагностика


бу масалага катта аҳамият беради, чунки текширилувчи ҳаракатларининг натижаси тестни ўтказиш
қоидаларига тўлиқ амал қилишга боғлиқ. Кўпгина методлар ёрдамида текширувнинг бир неча мажбурий
қоидалари ишлаб чиқилган.


1


. Қўлланмани, унга ажратилган вақтни ўзгартириш мумкин эмас. Барча текширувчиларга


топшириқлар бир хилда кўрсатилиши, хатто қўлланма ҳам бир оҳангда айтишни талаб қилади. Саволларни
бир неча марта қайтармаслик керак.


2


. Тестни бажараётган вақтида болага ўргатиш, танқид қилиш, хатто мақташ ҳам мумкин эмас. Танқид


болани чалғитади ва ранжитади, кўпинча боланинг топшириққа бўлган қизиқишни пасайтиради. Танбеҳ,
боланинг кейинги тестларига бўлган муносабатини кучли ўзгартириши мумкин, боланинг диққати, қизиқиши,
йўқолади. Боланинг жавоблари қандай бўлишидан қатьий назар бир хилда қўллаб-қувватлаш керак. Болани
жавоблари учун эмас, интилиши учун мақташ мумкин. Шундай қилишга интилиш керакки, бола қилган
хатолари ҳақида тасаввурга эга бўлмасин. Агар бола жавоблари баҳосини айтишни талаб килса, текширув
сўнгида айтишга ваъда бериш керак.


3


. Текширувни бола ўзини яхши ҳис қилаётганда, чарчаш белгилари бўлмаганда, қайсарлик
кўринишлари ва ортиқча хаяжонланиш бўлмаганда ўтказиш керак.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish