Боланинг ривожланиш тарихи.
Боланинг ўсиш тарихи унинг психик тараққиётига баҳо беришда муҳим маълумот манбаи бўлиб
ҳисобланади. Бола ривожланиш тарихини тузиш схемаси билан танишиб чиқамиз.
1
. Бола фамилияси, исми, оиласи ҳақида асосий маълумотлар. Туғилган йили. Оиладаги барча кишилар
ёши, маълумоти, шуғулланадиган иши. Бола туғилганидан бошлаб оила таркибидаги ўзгариш.
2
3
. Боланинг туғилгунча ва туғилгандан кейинги ривожланиш шароитлари ҳақида умумий маълумот.
. Текширилаётган вақтдаги боланинг соғлиги ва бошидан кечирган касалликлари. Шикастланиш ва
операциялар бўлганлиги, сурункали ва тез-тез касалланиши. Касалхонага ётганлиги. Психоневролог ёки
бошқа мутахассисларда ҳисобда туриши. Туғилгандан бошлаб ухлаш ва овқатланиш хусусиятлари.
4
. Туғилгандан бошлаб қаерда, ким томонидан тарбия қилинган, 2 ёшгача ким қараган. Болани ясли,
болалар боғчаси ва бошқа муасасаларга жойлаштириш. Боланинг болалар муассасаларига мослашиши. Бола
ўсган шароитида тўсатдан ўзгариш бўлганлиги (масалан, кўчишлар), ота-она билан тез-тез ёки узок вақт бирга
бўлмаслик. Бунинг болага таъсири?
5
. Боланинг уч ёшгача ривожланиши, қачондан бошлаб бола ўтира, тура ва юра бошлади. Нутқнинг
ривожланиши. Мустақилликка ўрганиш. Бола хулқида қандай қийинчиликлар кузатилган. Севимли
машғулоти ва ўйинлари.
6
. Боланинг боғча ёшидаги ривожланиши. Қандай ўйинларни ким билан ўйнашни ёқтиради. Чизишни
ёқтирадими, неча ёшдан бошлаб, нимани? Эртак эшитишни, шеър ёдлашни, телевизор кўришни ёқтирадими?
Ўқишни биладими? Қачон, қандай қилиб, кимнинг ёрдамида ўқишни ўрганган? Жисмоний ривожланиши?
Қайси қўли етакчи ролни ўйнайди? Уйда бажарадиган вазифалар борми? Боланинг катталар билан биргаликда
фаолият усуллари бажариладими? Тенгдошларига муносабати. Оила аъзолари билан муносабати. Одатдаги
жанжаллар, уларнинг тезлиги. Катталар томонидан рағбатлантириш ва танбеҳ бериши. Характер
хусусиятлари. Махсус секция, тўгаракларга қатнашадими? Бўш вақтини қандай ўтказади?
7
. Боланинг кичик мактаб ёшидаги ривожланиши. Мактаб ҳаётига осонлик билан мослашадими? Куни
узайтирилган гуруҳга катнашадими? Мактаби, синфи ўзгарганми, қандай сабабга кўра? Ўзлаштириши.
Севимли ва ёқимсиз предметлари. Уй вазифаларини бажариши. Синфдошлари билан муносабат. Мактабнинг
жамоат ишларида қатнашиши. Мактабдан ташқари машғулотларнинг мавжудлиги, мустақиллик даражаси.
Уйда бажарадиган ишлари. Боланинг бўш вақтида ўқийдиган, телевизор кўрадиган ва ўйнайдиган жойи,
одатдаги жанжаллар.
8
. Ота-оналар фикрича, бола ҳаёти тарихида яна нимани айтиб ўтиш муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |