7
– Мавзу: Психологик маслаҳат.
Режа:
1
2
. Маслаҳат мактабда психологик хизматнинг муҳим йўналиши.
. Психологнинг психологик маслаҳатдаги вазифалари.
3
4
. Мacлaҳат бериш амалиётида болани психологик текширув.
. Маслаҳат бериш жараёнида ота-оналар билан олиб бориладиган ишлар.
1
. Маслаҳат мактабда психологик хизматнинг муҳим йўналиши
Психологик хизмат фаолиятини болалар, ёш ва педагогик психология, психокоррекция,
психологик маслаҳат соҳасида умумий психологик ва махсус психологик билимлар олган
мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психологик хизматга жалб қилинган педагоглар
бу мутахассисликни олиш учун махсус қайта тайёргарликдан ўтишлари лозим.
Маслаҳат бериш – психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир. Лекин
психологик маслаҳат ўзи нималиги ҳақида ягона тушунча йўқ. Коллежлардаги ёки академик
лицейлардаги психолог иши бир-биридан тубдан фарқ қилади. Психолог аниқ ўқув
муассасасидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги муносабатнинг ижобий ва салбий
томонлари ривожланадиган ижтимоий муҳитнинг ичида бўлади. У ҳар бир ўқувчи ёки
ўқитувчининг ўзинигина эмас, шахслараро муносабатнинг мураккаб системасини ҳам кўради,
бошқа иш турлари билан биргаликда вазиятни ҳал қилади.
Психолог маслаҳат бериш ишларида қуйидаги ишларни олиб боради:
1
. Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга,
жумладан маъмурият, директор, ректор, мудир, ўқитувчилар, мураббийлар, ота-оналар, ижтимоий ва
жамоатчилик ташкилотлари ходимларига аниқ, яққол маслаҳатлар бериш.
2
. Таълим, тараққиёт, тарбия, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот
сирлари, тенгдошлар ва вояга етмаганлар муносабати, масалан, дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари
юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш.
3
. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда)
қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши
хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан
маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга
муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим.
4
. Ота оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши,
ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик
хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.
5
. Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей
талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга молик консультатив ишлар
олиб бориш: ёшларни саралаш, танлаш, касбга яроқлилик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида
маслаҳатчи сифатида иштирок этиш.
Маслаҳат бериш ишлари амалиётчи психологнинг асосий фаолият турларидан биридир.
Маслаҳат бериш ишлари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар учун олиб борилади. Маслаҳат
бериш ишлари индивидуал ва гуруҳий бўлиши мумкин. Амалиётчи психологлар иш
тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, ўқитувчилар кўпинча психологга қуйидаги
муаммолар бўйича мурожаат қиладилар: турли фанлар бўйича ўқувчиларнинг
ўзлаштиришдаги қийинчиликлари, болаларнинг ўқий олмаслиги ва истамаслиги, гуруҳда
низоли вазиятлар, шахсий педагогик таъсирнинг натижа бермаслиги, ҳар хил ёшдаги
болаларнинг тенгдошлари оила мулоқати ва болалар жамоасининг шаклланиши, касбий
малакаларини ошириш йўллари, ўқувчиларнинг қобилиятлари, лаёқатлари, қизиқишларини
аниқлаш ва ривожлантириш йўллари, ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини олиб
бориш.
Болалар психологияси соҳасида психологик маслаҳатлар бериш 60 йилдан кўпроқ вақт ичида чет
элда ривожланиб бормоқда. Бунга А.Биненннг ишлари асос бўлиб хизмат қилади. Унинг фаолияти соғлом,
педагогик қаровсиз болаларни тараққиётда нормадан оғишган болалардан ажратиш мақсадида ақлий
тараққиётни ўлчаш методларини ишлаб чиқишга бағишланган эди.
Ҳозирги вақтда маслаҳат бериш амалиёти бола тарбияси ва психик тараққиётини
мураккаблаштирадиган қатор нотўғри фикрларнинг кучайганлиги билан дуч келмокда. Улар орасида қатор
ижтимоий- иқтисодий омилларнинг қарама-қарши таъсир кўрсатиши сезиларли ўрин эгаллайди. Масалан, ота-
оналарнинг, айниқса, оналарнинг ишлаб чиқаришда бандлиги сезиларли ўзгаришларни вужудга келтирмоқда.
Бундан ташқари, кўпчилик болаларнинг болалар муассасаларида тарбияланиши ота-оналар психологиясида
маълум маънода ўз изини қолдиради. Ота-оналар ўзларининг функцияларини боғчаларга, кейинчалик
мактабларга ағдариб қўймоқдалар. Ота-оналарнинг ажралиши бола психикасига катта таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг фикрича, оиланинг бузилиши боланинг аҳволини қийинлаштириб қўядиган кучли
психологик омил бўлиб, унга кўникиш учун болага камида 2 йил керак. Тарбиявий хавфли гуруҳга ёлғиз
болали оилаларда тарбияланувчи болалар ҳам киради.
Хилма-хил психологик муаммолар манбалари ичида мактаб ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мисол учун
тиббиёт мезонларига қарaганда мактаб ёшидаги болаларниинг 15-20 фоизи қисқа муддатли ёки доимий
психотерапияга муҳтожлар. Мактабда кенг тарқалган пcихологик муаммолар жуда кўп: ички ўқув
мотивациясининг сустлиги, паст ўзлаштириш, ўқитувчилар ва тенгдошлари билан низоли муносабатлар, ўз-
ўзини паст баҳолаш, жамиятга қарама-қарши гуруҳларда иштирок этишга лаёқатлилик ва бошқалар.
Юқорида санаб кўрсатилган муаммоларнинг кўпчилигига шахс ривожланиш босқичларида
эҳтиёжларни ва чуқур қонуниятларни етарлича ҳисобга олмаслик, барча болаларга бир хил талаб қўйиш,
уларнинг индивидуал-психологик ва психофизиологик хусусиятларини эътиборга олмаслик сабаб бўлмокда.
Боланинг кўпгина ижобий хусусиятлари, масалан, шеъриятга, математикага, мусиқага ва бошқаларга нисбатан эрта кўринган лаёқатлилик
ёки умумий психик тараққиётининг жуда олдиндалиги кўпгина психологик ва педагогик муаммоларнинг манбаи бўлиши мумкин.
Амалиётчи психологга ўқувчилар ҳам катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатни яхшилаш
масалалари, ўз-ўзини тарбиялаш, касбий ва шахсий ўз-ўзини билиш, ақлий меҳнат ва хулқ-атвор маданияти ва
бошқа муаммолар бўйича мурожаат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |