A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet36/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Психолог ўқувчилар билан бевосита алоқада уларда вужудга келган муаммоларни ҳал
қиладилар. Бу тўғридан-тўғри маслаҳат бериш деб аталади. Баъзан ўқувчиларга ва ота-
оналарга ўқитувчиларнинг у ёки бу муаммолари бўйича маслаҳат беради, бу бавосита
маслаҳат беришдир, бунда маълум қоидаларга амал қилишга тўғри келади. Маслаҳат бериш
марказида ҳар доим психолог ва маслаҳат берилаётган шахснинг ўзаро таъсир жараёни, улар
орасида ишончли ўзаро муносабатни ўрнатиш ётади. Бунда психолог маслаҳат берувчи,
ўқитувчи, ота-она – маслаҳат берилувчи, ўқувчи мижоз ролида бўлади.


Маслаҳат бериш ишини қуйидагича схематик тасвирлаш мумкин.


Психолог


маслаҳат


Ўқитувчи


муаммолар
Ўқувчи


Сабабларни
аниқлаш


бола билан
ишлаш


Юқоридаги усулда иш олиб борганда психолог ва ўқитувчи ўз соҳасини яхши билувчи
мутахассислар сифатида намоён бўлади.


1


. Ўқувчи муаммолари бўйича уларнинг ҳамкорлиги билимларининг бирикувига имкон


беради ва муаммоларни ҳал қилиш учун кенг ижодий имкониятлар яратади. Маслаҳат
беришнинг асосий аҳамияти ана шунда.


2


. Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк
иқтидори кабиларни ўрганади, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига ёрдам кўрсатади.
. Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, коллеж ўқувчилари янги типдаги мактаб, олий ўқув юрти


3


талабаларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар хулқ-атвордаги
камчиликлар, интеллектуал тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишларни диагностика қилади.


4


. Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-


хиллигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал диагностикани амалга оширади. Нуқсонларнинг тиббий ва
дефектологик табиатини аниқлайди. Ассоциал хулқ-атвор сабабларини ва шаклларини белгилайди.
Гиёҳвандлик ва таксикоманлик, алкоголизм, ўғрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини
текширади, омилларни таҳлил қилади.


5


. Иқтидорли талабалар, ёш мутахассисларни танлашда иштирок қилиш, илмий психологик тавсиялар


ишлаб чиқиш ва унга асосланиб, уларга нафақалар белгилашда иштирок этади.


2


. Психологнинг психологик маслаҳатдаги вазифалари


Психолог таълим-тарбия иш режасини тузишда, тарбиявий тадбирлар ишлаб чиқишда, ўқув дастури ва
қўлланмасини яратишда фаол иштирок этиши, бош мақсад бўлган шахснинг интеллектуал қобилияти,
умуминсоний фазилати, билим олиш қўникмалари ва малакалари, мутахассислик фазилатларини
шакллантиришдек муқаддас ишга ўзинииг муносиб улушини қўшишдан иборат шарафли вазифани бажаради.
Янги типдаги мактабларга, ўрта махсус ва касб-ҳунар ҳамда олий ўқув юртларига ўқувчилар, талабалар
танлаш моҳияти, вазифаси, монандлиги, уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга
молик консультатив ишларни олиб бориши ёшларни саралаш, танлаш, ихтисосга яроқлилик ва лаёқатлилик
даражасини аниқлаш, танлов жараёнида маслаҳатчи сифатида қатнашиш ва бошқалардан иборат.
Амалиётчи психологнинг ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ҳаёти бўйича муаммоларига шахсий
тажрибаси бўлмай туриб, маслаҳат беришга ҳаққи борми?
Бу муаммо биринчи навбатда оилавий ҳаёт ва оилада болаларни тарбиялаш масалаларига тегишлидир. Бу
масалани муҳокама қилишда психологлар анчадан бери баҳслашадилар ва ҳали умумий қарорга келишмади.
Баъзилар бу савол хирург ҳақидаги: «бирор марта операция столига ётмасдан, операция қилишга ҳаққи
борми?» - деган саволга ўхшайди, дейишади. Маълумки, тиббиётда бундай савол туғилмайди. Шунинг учун,
психологларнинг биринчи гуруҳи, мутахассис, амалиётчи сифатида ҳар хил ёшдаги инсонлар билан турли
муаммолар бўйича ишлашни билиши керак, деб ҳисоблайдилар.


Психологнинг хусусий ҳаёти ва шахсий тажрибанинг мавжудлиги ёки йўқлиги катта аҳамиятга эга эмас:
муҳими бу касбий маҳорат (профессионализм).


Бошқа психологларнинг фикрича, амалиётчи психологнинг шахсий ҳаётий тажрибаси муҳим аҳамиятга
эга, ҳеч қандай энг юксак касбий маҳорат ва билимлар билан ҳам алмаштириш мумкин эмас. Уларнинг
фикрича, низолар ва уларни бошқариш усуллари ҳақида ўн соатлик маърузани эшитиш мумкин, лекин агар
сиз яқин кишингиз билан бўлган низони бошдан кечирмаган бўлсангиз, муносабатларни бузмасдан амалий
ҳал қила олмаган бўлсангиз, иш жойингизда низоларни бошқаришга киришманг. Бунда сизда фақат техника
ва фақат касбий маҳорат намоён бўлади, сизнинг ички дунёингиз, руҳингиз, сизнинг бошдан
кечирганларингиз, сизнинг дардингиз бўлмайди. Шундай қилиб, касбий ишда техника ёки шахсий тажриба
билан бошдан кечираётган ички дунё, руҳ - иккисидан бири бўлиши керак.


Нима учун «ва» сўзини эмас, ёки сўзини ишлатиш керак. Бизнингча, амалиётчи психологнинг касбий иши


-


бу касбий билимлар ва ҳаётий тажрибасидир. Бирини иккинчисидан ажратиш мумкин эмас. Психологик
касбда касбий билимлар ва шахсий тажрибасиз иш олиб бориш қийин.
Пианиночини кузатсак. У соатлаб техник восита ҳисобланмиш, қўл ва бармоқларни машқ қилади.


-


Лекин у чалаётганда «техник бармоқлари» тагида асар «мусиқавий ҳаёт» сифатида яшай бошлайди, ўзининг
мусиқий руҳиятига эга бўлади. Сиз доим техник ижрочи билан мумтоз ижрони ажрата оласиз.
Техника - фақат асос, ҳақиқий ижод етишиб чиқадиган ер, негиздир.


Ҳар қандай танишиш, суҳбат, мулоқот ҳаттоки кино, спектакл ва концерт асосий 3та: ишонтириш,
кўндириш, шунингдек таъсир этиш элементлари мавжуд. Бу элементлар ҳар биримизда дунёни
англашимиздан бошланган. Бола онгсиз равишда, ота-она ҳаракатларини, одатларини эслаб қолади, ўзида
кўникма ҳосил қилади. Бунда ҳам юқоридаги уч элемент катта роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам “Бола уйида
кўрганини қилади” деган ибора қўлланилади. Суҳбатда биз ижобийликни ҳам, салбийликни ҳам, атрофдан
қабул қиламиз, кўникма ҳосил қиламиз ва бу кўникмалар кейинчалик онг остида жойлашиб, бизнинг
дунёқарашимиз ҳулқ-атворимизни белгилайди. Шу сабаб ўз-ўзимиздан, уларни қўшиқларига бўйсуниб
қоламиз. Акс ҳолда ўзгалар билан низо юз беради. Шунинг учун суҳбатни олиб боришда биз қуйидаги
услубларни, уларнинг таъсирларини атрофлича ўрганишимиз лозим. Кўндириш шахсга таъсир этиш
услубларининг ичида юмшоқроғи ҳисобланади. Кўндиришнинг мақсади онгдаги кўникма тушунча, ғоя,
дунёқарашни аста ўзгартиришдир.


Бундай кўникмаларни ўзгартирар эканмиз:


-
-
-


шахсни ҳамкорликка тортамиз;
ўзимизга керакли кўрсаткични бажарамиз;
бизга керак бўлган фикр юритамиз ва ҳоказо.


Кўндириш биз оддий суҳбатда, юзма-юз суҳбатда, давра суҳбатда ёки мунозара даврада амалга


ошиши мукин. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар кимда мавжуд кўникмани зўравонлик, бошқа бирор усул билан
бузиб бўлмайди. Ҳар биримиздаги кўникмалар асосан, уч кўринишда белгиланади: нимадир ёқади, нимадир
ёқмайди ва нимадирга бепарвомиз. Кўндиришдан аввал сиз дастлаб, ўзингизни асосий аргументларингизни
аниқ билиб олишингиз лозим. Бундан ташқари ҳали амалга ошмаган суҳбатдошингизни тасаввур этиб,
далилларингизга у қандай қарама-қарши далилларни келтиришини ҳис қилинг.


Психологнинг маслаҳат бериш ишлари асосан шахс билан биргаликдаги келишуви асосида шаклланади.


Психолог мактабда, лицей, университетда ёки ташкилотда фаолият юритмасин шахс билан иш олиб боради.
Ишлаш жараёнида уларга маслаҳат ёки йўлланма беради.
Маслаҳатни мижозга беришдан аввал уни яхшилаб эшитади ва суҳбат олиб боради. Мижоз психолог
олдида муаммо билан келади психолог уни ҳар томонлама ўрганиб 3 кун давомида суҳбат олиб бориб,
мижозни ўрганиши лозим. Шунда кутилган натижага эришиши мумкин. Психолог маслаҳатни асосан ҳаётий
мисоллар билан, шахсларга боғлаб, образлар орқали мижозлар онгига сингдириши ва унинг танлаш ҳуқуқи
эркинлигини эслатиб ўзига қўйиб берилса, кутилган натижага эришиш мумкин.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish