A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet40/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Ота-оналар гуруҳлари.


Ота-оналар билан иш олиб боришнинг индивидуал шакллари билан бирга гуруҳий шакли ота-она


гуруҳларига раҳбарлик қилиш ҳам фойдали ҳисобланади. Боланинг ота-онаси шахслараро мулоқотда
қийналишини тан олганлари ҳолда, улар бундай гуруҳлар таркибига киритилиши тавсия этилади.
Ота-оналар гуруҳларига раҳбарлик қилиш, бола тараққиётининг асосий далилларини, уларга мос
равишда муносабатларнинг ўзгаришини ота-оналар тушунмаганликларида ота-оналар ва болалар ўртасидаги
муносабатларни яхшилашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ота-оналар гуруҳларига раҳбарлик қилиш
хусусий муаммолар бўйича маслаҳат бериш шаклида ва махсус ота-оналар тренинглари шаклида амалга
оширилиши мумкин. Зарурият туғилганда, ота-оналар ўзларининг психологик муаммоларини ҳал қилиши
учун психотерапевтик гуруҳлардаги машғулотларга тавсия этиш мумкин, бундай машғулотлар оммавий
маслаҳат бериш доирасида кенг тарқалган. Алоҳида масалалар бўйича маслаҳат бериш гуруҳ аьзолари учун,
умумий бўлган, мунозарали муҳокама қилиш асосида ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни
яхшилашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Ота-оналар тренинглари бола хулқ-атворидаги яширин маънони тушуниш асосида уларнинг ҳиссиёти
ва кечинмаларига ота-оналарнинг сезгирлигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ота-оналар ва
болалар ўртасидаги ёмон муносабатларнинг сабаби болаликда ўзлаштирган тарбиянинг хато иллатлари
(стереотиплари) бўлиши мумкин.
Ота-оналар гуруҳларида машғулотлар ўтказиш ҳар хил турда бўлса, бу ишни ташкил этишнинг қатор
умумий қоидаларини кўрсатиш мумкин. Америкалик олим С.Славсон 3 асосий қисмни ўз ичига оладиган
гуруҳнинг дастлабки қоидаси тушунчасини киритади:


1
2
3


) мунозара предмети - болалар ва улар билан ота-оналарнинг ўзаро ҳаракат усуллари;
) гуруҳнинг ҳамма аъзолари мунозарада эркин иштирок этиш хуқуқига эгадир;
) мунозарани олиб борувчи гуруҳнинг ҳамма аъзолари томонидан мажбурий қабул қилинадиган ягона


обрўли киши эмас.
Юқорида санаб ўтилган қоидаларга асосланиб, мижоз-марказлашган даъволаш принципи асосида


тузилган ота-оналарга маслаҳат бериш, бола муаммосида марказлашган принципидан узоқлашади. Maслаҳат
бериш жараёнининг маркази фақат болагагина қаратилмасдан, балки бола муаммосидан, ота-оналар ва
болалар ўртасидаги муносабат муаммосига, ота-оналар муаммоларига ўзгариб туради, шу билан бирга ота-
оналарнинг ўзларини даъволашни амалга оширади. Маслаҳатчи бола хулқ-атворининг хусусиятларини ота-
оналарга очиб беради ва муаммони ҳал қилишнинг икки қарама-қарши усулини баён килади. У ёки бу усулни
танлаш ота-оналар ҳукмига ҳавола қилинади.
Маслаҳатчининг, oтa-оналар гуруҳлари олиб борувчисининг асосий ўрни шундан, иборатки,
муаммони қўйиш, мунозарани ривожлантириш ва уни ҳал қилиш учун гуруҳ аъзолари изидан ҳамма нарсани
ойнага ўхшаб акс эттириши, такрорлаши ва танлаб бериши зарур. Бошқача сўзлар билан айтганда,
маслаҳатчининг роли, қўйилган муаммоли вазиятларни ҳал қилиш жараёнида ота-оналарни тўғри йўлга
солишни ташкил этишдан иборат. Ота-оналарда бола тарбияси бўйича чуқур билимга эгаликни
шакллантиришнинг психологик шароити бўлиб, болалар алоқаларини тушуниш ва эмпатик мулоқот
усулларини ўзлаштириш зарурлигини ота-оналар англаши ҳисобланади.
Америкалик психолог Х.Джайноттнинг фикрича, тенг алоқа мулоқотнинг 3 асосий қоидасига
асосланади. Биринчидан, ота-оналар барча вазиятларда боладаги ижобий ўзгаришни маъқуллашга
интилишлари керак, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни камситмаслик, болада ижобий “Мен” сиймосини қўллаб-
қуватлашдан иборат. Иккинчидан, бола билан унинг қилган иши, бу ишнинг оқибати, вазият ҳақида
гаплашиш мумкин, боланинг характери, шахси ҳақида гапирмаслик керак, унинг шахсини салбий баҳолашдан
қочиш керак.
Катталарнинг болалар ҳақида фикри, боланинг келажакдаги тақдирига ташхис қўйишга, уни олдиндан
айтиб беришга қаратилмаслиги керак. Мақташ ва танбеҳ бериш ҳам шу қоидага асосан тузилиши керак: тайёр
баҳолаш ўрнига қилинган ҳаракатлар ва улар натижасини кенг ёритиб бериш керак, хулоса чиқариш ва баҳо
беришни боланинг ўзига қўйиб бериш керак. Учинчидан, алоқа жараёнида катталар таклиф киритувчи
ташаббускор бўлишлари керак. Бундай ҳаракат усули тўғридан-тўғри кўрсатиб берилмаслиги керак, балки
муаммоли вазиятни ҳал қилиш имкониятларни бола олдига шундай қўйиш керакки, боланинг ўзи энг
тўғрироқ усулни танлашни мустақил амалга оширсин.


Ота-оналар, ўқитувчилар ва тарбиячилар томонидан бу қоидаларни кундалик ҳаётда кетма-кет амалга
оширилиши даволаш қоидаларини тарбия амалиётига киритишдан бошқа нарса эмас. Психодинамик нуқтаи
назардан ота-она гуруҳларига раҳбарлик қилишнинг мақсади, ота-оналарни бу қоидалардан амалда
фойдаланиш малакаси билан қуроллантиришдан иборатдир. Бошқача сўзлар билан айтганда, ота-она
гуруҳларининг маҳсули ота-оналарнинг болага даволаш муносабатида бўлишларини ўргатишдан иборат.
Ҳозирги вақтда чет элда ота-оналар тренинг гуруҳлари болага маслаҳат бериш амалиётида маҳсулдор
иш шакли сифатида жуда оммавий тус олган. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, болага қаратилган бир бутун
тузатиш тадбирлари системасидан ажратилган ҳолда ота-оналар тренинглари маслаҳат бериш жараёнида
тузатиш вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишнинг етарли шарти бўла олмайди.


Республикамизда ота-оналар гуруҳлари билан иш олиб боришнинг зарурлиги, боланинг психик


тараққиёти учун боланинг катталар билан мулоқоти ҳал килувчи рол ўйнаши билан асосланади ва тузатиш
ишларини ўтказишнинг таркибий қисми ҳисобланади. Айниқса, бу муаммо оилавий психотерапия
йўналишида тузатиш ишларининг энг тўғри шакли сифатида жадал ишлаб чиқарилмоқда.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish