8
-МАВЗУ: АМАЛИЙ ПСИХОЛОГ МУТАХАССИС ВА ШАХС СИФАТИДА
Режа.
1
2
3
.Ўзаро таъсир ва ҳамкорликка эҳтиёж.
. Психологнинг мактабга мослашиши.
. Мактаб психологиниг касбий психогигенаси.
1
.Ўзаро таъсир ва ҳамкорликка эҳтиёж
Психологик факультет талабалари ва ёш мактаб психологларига кўп муҳим
саволлар беришади, бу саволларга бир хил жавоб бериш мумкин эмас.
Психологияда индивидуал маслаҳат бериш ёки гуруҳий тренинглар ўтказиш
билан шуғулланиш яхшими?
-
-
Ота-оналар ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқатда юмшоқ бўлган яхшими
ёки қатъий турган яхшими?
-
Менга кўпроқ қайси психотехника тўғри келади: «гештальттерапиями,
психодраммами ёки тана терапиясими?
-
Қайси ёш даври билан шуғулланганим яхши: кичик мактаб ўқувчилари,
ўсмирлар, ўспиринлар?
-
-
Қайси муаммони танлаганим яхши?
Ўзим бир неча марта турмушга чиқиб, ҳозир ажрашиб, ёлғиз яшаётган бўлсам,
оилавий жуфтларга маслаҳат бера оламанми?
Ўзимнинг болаларим йўқ бўла туриб (бўлмаса ҳам керак), ота- оналарга
фарзандлар тарбияси бўйича маслаҳатлар бера оламанми?
Агар уйда турмуш ўртоғим билан доимо уришиб, шахсий муаммоларни тўғри
-
-
ҳал қилишни билмасдан туриб, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низолар бўйича
маслаҳатлар бера оламанми?
-
Сизда уйингизда, ишингизда ҳаммаси жойидами?
Ҳозирги вақтда психологлар кам бўлганлиги учун мактаб психологи универсал
мутахассис бўлиши ва барча ишларни бажара олиши керак. Ҳар бир психолог ўзининг
қобилиятлари ва индивидуал психологик хусусиятлари негизида ўзини касбий ва
шахсий аниқлаши, индивидуал танлаш муаммосини ҳал қилиши мумкин.
Табиат ва тақдир ҳар бир инсонга ва ҳар бир психологга юз, тана, овоз, руҳ, ақл,
темперамент, характер, энергияни совға қилганки, уларнинг бари конкрет инсоннинг
«ранг, товуш, таъм ва ҳид» ини, унинг психоэнергетик атмосферасини ташкил қилади.
Психолог фойдали ва муваффақиятли бўлиши учун ўзини «қўл остидаги иш
қуролидай» билиши керак.
Албатта, мактабда иккала усул билан ҳам ишлашга тўғри келади, лекин танлаш
имконияти мавжуд бўлса, сизнинг индивидуаллигингиз учун қайси усул кўпроқ мос
келади, сиз қайси усулда кучли эканлигингизни қандай тушуниш мумкин.
3
0 ёшлардаги мактаб психологи ўқитувчилар ва ўқувчилар билан гуруҳий
тренинглар ўтказади. Умуман тренинглар муваффақиятли ўтади, лекин
машғулотлардан сўнг кучли чарчоқ сезади, касал бўлиб қолади. Унинг фикрича, ўзини
ёмон ҳис қилиши иши билан боғлиқ. Нима учун?
Ҳақиқатдан ҳам аёл психологнинг фикри тўғри бўлиб, унда ҳаётий тонуснинг
пасайиб кетиши у кўп шуғулланадиган психологик иш усули билан боғлиқ.
Кузатишлардан маълум бўлишича, «инсон - инсон» соҳасида ишлайдиган
мутахассисларда, психология ҳам ана шу фанлар соҳасига киради, индивидуал ёки
гуруҳий иш усулига лаёқат мавжуд бўлади.
Агар сиз табиатан гуруҳий ишларни ёқтирсангиз, чарчамасдан аъло даражада
маърузалар ўқийсиз, узоқ давом этадиган семинар ва тренинглар ўтказасиз,
индивидуал консультациялар бўлса, сизда бир мунча қийин кечади, кўп энергия куч
талаб қилади. Агар сиз индивидуал ишга лаёқатли бўлсангиз, фаолиятнинг гуруҳий
турларини унча ёқтирмайсиз. Мижозингиз билан индивидуал муносабатда бўлишни
афзал кўрасиз.
Психолог мактабда ўзини қандай тутиши керак: қаттиқ қўлми ёки юмшоқми?
Вазиятга боғлиқ равишда, ўзининг ва шеригининг мақсадига кўра психолог
қаттиқ қўл ва юмшоқ бўлган турли услубларни эгаллаши лозим.
Психолог танлаш имкониятига эга бўлганда, ўз индивидуаллигидан келиб
чиқиб, иш тутиши керак.
Иш техникасини танлаш ҳақидаги савол бир мунча мураккаб бўлиб, ҳар қандай
психотерапевтик техникада ўз услубини аниқлаш мумкин ва ўз касбий қобилиятлари,
қизиқишларини ифодалаш мумкин.
«Ўз иш техникасини танлаш ҳақида гап кетганда, икки омилни ҳисобга олиш
даркор.
Биринчидан: ғарб психотерапевтик техникалари, Ватанимиз
психопрактикасида энди тарқала бошлади, шунинг учун у ёки бу йўналишдаги
амалиётчи психологларнинг юқори касбий маҳорати ҳақида гапириш эрта.
Иккинчидан, психопрактика шунчалик кўп қиррали ва ҳар хилки ёш
психотерапевт мижознинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳар хил техникаларни
биргаликда қўллайди.
Ўз ишида психоанализни ёқтирадиган психологлар трансакт анализ бўйича
унчалик яхши ишламайди, психодраммага қизиқадиганлар мулоқот тренинги
гуруҳларини зўр базўр ўтказадилар. Уриниб кўриш ва хато орқали «ўз техникасини»
топиш мумкин. Ўзингизни кучли ва бўш жиҳатларингизни ўрганинг, имкони бўлса,
психологик семинарларга қатнашинг, «бу меники» деб ҳис қиладиган вақт келди.
Мактабда асосан қайси ёшдагилар билан ишлашни танлаш ҳам муаммо. Мактаб
психологи мактабда ўқитувчилар билан ҳам, барча ёшдаги ўқувчилар билан ҳам
ишлайди. Лекин кузатишлардан маълум бўлишича, баъзи психологлар бошланғич
синф ўқувчилари билан суҳбатлашишни ёқтиришади, бошқа бирлари ўспиринларнинг
«тилини тез топади», учинчи бирлари юқори синфларга кириб «йўқолиб кетадилар»,
тўртинчилари ўқитувчилар билан суҳбатлашишни қойиллатадилар.
Психолог ўзининг ички психологик ёшига мос болалар билан мулоқот қилишга
интилади. Психологияда инсоннинг ҳақиқий ёши (паспорт ёши) фарқланади.
Инсондаги бу икки ёш кўпинча бир- бирига мос келмайди.
Мен 16 ёшман «Руҳ ҳақидаги фанда» ёш ҳисси тушунчаси мени доим ҳайрон
қолдиради, Мен кўпинча ёшимни эсдан чиқариб қўяман, бу саволга жавоб бериш учун
доимо бу йил нечанчи йил эканлигини сўрайман, ўзим туғилган йилни эслайман ва
арифметик ҳисоблашлар билан шуғулланаман.
Сизнинг ёшингиз нечада?
Do'stlaringiz bilan baham: |