6-боб липидлaр aлмaшинуви


Экзоген холестеролнинг ташилиши



Download 3,93 Mb.
bet24/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Экзоген холестеролнинг ташилиши
Холестерол, асосан эфирлари шаклида, овқат билан биргаликда 300-500 мг/сут миқдорда қабул қилинади. Гидролизланиб, мицеллалар таркибида сўрилиб, ичак шиллиқ қавати ҳужайраларида этерификация қилингандан сўнг, холестерол эфирлари ва кам миқдорда эркин холестерол ХМ таркибига киради ва қонга ўтади. ЛП-липаза таъсирида ХМдан ёғлар чиқариб юборилгандан сўнг, холестерол қолдиқ ХМ таркибида жигарга етказилади. Қолдиқ ХМ жигар ҳужайралари рецепторлари билан боғланиб, эндоцитоз механизми бўйича ҳужайрага киради. Сўнгра лизосома ферментлари қолдиқ ХМ таркибий қисмларини гидролизлайдилар, натижада эркин холестерол ҳосил бўлади. Шу йўл билан жигар ҳужайраларига кирган экзоген хо­лестерол ГМГ-КоА-редуктаза синтези тезлигини пасайтириб, эндоген холестерол синтезини ингибирлаши мумкин.
ЗЖПЛП таркибида эндоген холестеролнинг ташилиши
Жигар — холестерол синтезининг асосий жойи. Ацетил-КоАдан синтезланган эндоген холестерол ва қолдиқ ХМ таркибида тушган экзоген холестерол жигарда холестеролнинг умумий фондини ҳосил қилади. Гепатоцитларда триацилглицероллар ва холестерол ЗЖПЛП таркибига киради. Унинг таркибига булардан ташқари апопротеин В-100 ва фосфолипидлар киради. ЗЖПЛП қонга секрецияланади, ЗЮЛПлардан Е ва С-II апопротеинларни олади. Қонда ЗЖПЛПга ЛП-липаза таъсир этади, у ХМдаги каби апо С-II билан фаолланади ва ёғларни глицерол ва ёғ кислоталаригача гидролизлайди. ЗЖПЛП таркибида ТАГ миқдори камайиши ҳисобига улар ОЗЛПга айланади. ОЗЛПда ёғ миқдори камайганда апопротеин С-II қайта ЗЮЛПга ўтказилади. ОЗЛПда холестерол ва унинг эфирларининг миқдори 45 %га етади; бу липопротеинларнинг маълум қисми ЗПЛП рецепторлари орқали жигар ҳужайраларига киритилади, улар апо Е ва апо В-100 билан боғланади.
ЗПЛП таркибида холестеролнинг ташилиши. ЗПЛП рецепторлари
Қонда қолган ОЗЛПга ЛП-липаза таъсири давом этади ва улар 55 %гача холестерол ва унинг эфирларини сақлаган ЗПЛПга айланадилар. Е ва С-II апопротеинлар қайта ЗЮЛПга ўтказилади. Шунинг учун ЗПЛПда асосий апопротеин бўлиб апо В-100 ҳисобланади. Апопротеин В-100 ЗПЛП рецепторлари билан боғланади ва шундай қилиб холестеролнинг кейинги йўлини белгилаб беради. ЗПЛП — холестеролнинг асосий транспорт шакли, унинг таркибида у тўқималарга ташилади. 70 %га яқин холестерол ва унинг эфирлари қонда ЗПЛП таркибида бўлади. Қондан ЗПЛП юзасида ЗПЛП рецепторлари бўлган жигар (75 %гача) ва бошқа тўқималарга киради.
ЗПЛП рецептори — мураккаб оқсил, углевод қисмини сақловчи 5 домендан таркиб топган. ЗПЛП рецепторлари ЭР ва Гольджи аппаратида синтезланадилар, сўнгра махсус оқсил билан қопланган махсус ботиқликдаги ҳужайра юзасига ўтказилади. Бу ботиқликлар ўралган чуқурчалар деб номланади. Юзага бўртиб чиққан рецепторнинг N-учли домени апо В-100 ва апо Е оқсиллари билан боғланади; шунинг учун у нафақат ЗПЛП, балки бу апопротеинларни сақловчи ОЗЛП, ЗЖПЛП, қолдиқ ХМлар билан боғланиши мумкин. Тўқима ҳужайралари ўзининг юзасида жуда кўп ЗПЛП рецепторларини сақлайдилар: масалан, битта фибробласт ҳужайрасида 20000 дан 50000 гача рецепторлар бор. Бундан кўриниб турибдики, қондан ҳужайрага холестерол асосан ЗПЛП таркибида киради.
Агар ҳужайрага кирадиган холестерол миқдори унинг эҳтиёжидан кўра кўп бўлса, ЗПЛП рецепторларининг синтези пасаяди, натижада қондан ҳужайрага холестерол киришини камайтиради. Ҳужайрада эркин холестерол миқдори пасайганда, аксинча, ГМГ-КоА редуктаза ва ЗПЛП рецепторлари синтези фаолланади.
ЗПЛП рецепторлари синтезининг бошқарилишида инсулин ва трийодтиронин (Т3), жинсий гормонлар қатнашади. Улар ЗПЛП рецепторлари ҳосил бўлишини кўпайтиради, глюкокортикоидлар эса (асосан кортизол) камайтиради. Инсулин ва Т3 таъсири, эҳтимол, қандли диабет ёки гипотиреозда гиперхолестеролемия механизми ва атеросклероз омиллари ҳавфини ортишини тушунтириши мумкин.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish