6-боб липидлaр aлмaшинуви


Организмдан холестеролнинг чиқарилиши



Download 3,93 Mb.
bet26/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Организмдан холестеролнинг чиқарилиши
Холестеролнинг структур асоси — циклопентанпергидрофенантрен ҳалқаси — овқат таркибида қабул қилинган ёки организмда синтезланган бошқа органик моддалар каби СО2 ва сувгача парчаланмайди. Холестеролнинг асосий миқдори ўт кислоталари шаклида чиқарилади.
Ўт кислоталарининг бир қисми ўзгармаган ҳолатда чиқарилади, маълум қисми эса ичакда бактериялар ферментларининг таъсирига учрайди. Уларнинг парчаланиш маҳсулотлари (асосан иккиламчи ўт кислоталар) организмдан чиқарилади.
Ичакда холестеролнинг бир қисмида ичак бактерия ферментлари таъсирида В ҳалқадаги қўш боғ қайтарилади, натижада 2 турдаги молекула – холестанол ва копростанол ҳосил бўлади ва нажас орқали чиқарилади. Суткада организмдан 1,0 г дан 1,3 г гача холесте­ролнинг асосий қисми нажас билан чиқарилади.
Ўт тош касаллиги — патологик жараён, бунда ўт пуфагида тошлар ҳосил бўлади, уларнинг асосини холестерол ташкил этади.
Холестеролнинг ўтга чиқарилиши холестерол гидрофоб молекуласини ўтда мицелла ҳолатида сақлаб турувчи ўт кислоталари ва фосфолипидлар чиқарилиши билан пропорционал бўлиши керак (4-жадвал).
4-жадвал.
Ўт таркиби

Ўт таркиби

Миқдори, ммоль/л

Ўт кислоталари
Фосфатидилхолин
Холестерол
Ўт пигментлари

310
8
25
3,2

Ўт тош касаллиги билан оғриган кўпчилик беморларда ГМГ-КоА-редуктаза фаоллиги юқори, демак холестерол синтези ортган, ўт кислоталар синтезида қатнашувчи 7-α-гидроксилаза фаоллиги эса пасайган. Натижада холестерол синтези кўпайган, ўт кислоталар синтези эса секинлашган, бу эса ажралаётган ўт таркибида холестерол ва ўт кислоталар нисбатининг ўзгаришига олиб келади.


Агарда бу нисбатлар ўзгарса, ўт пуфагида холестерол чўка бошлайди, аввал чўзилувчан чўкма ҳосил қилади, кейинчалик у қаттиқлаша бошлайди. Баъзида унга гемнинг парчаланиш маҳсулоти – билирубин, оқсиллар ва кальций тузлари шимилади. Ўт пуфагида ҳосил бўлувчи тошлар фақат холестеролдан (холестеринли тошлар) ёки холестерол, билирубин, оқсил ва кальций аралашмаларидан таркиб топиши мумкин. Холестеринли тошлар одатда оқ рангли, аралаш тошлар эса жигарранг бўлади. Ўт таркибида ўт кислоталар ва холестерол нисбатининг ўзгаришига олиб келувчи сабаблар кўп: холестеролга бой овқат, гиперкалорияли овқатланиш, ўт пуфагида ўтнинг димланиб қолиши, энтерогепатик циркуляциянинг бузилиши, ўт кислоталар синтезининг бузилиши, ўт пуфагида инфекция ривожланиши шулар жумласидандир.
Агар тошлар ўт пуфагидан ўт йўлларига ҳаракатланса, улар ўт пуфаги ва йўлларида спазмни вужудга келтиради, бемор қаттиқ оғриқ сезади. Агар тош бир оз вақт ўт йўлини беркитса, ўтнинг ичакка тушиши бузилади, ўт пигментлари гепатоцит мембраналари орқали синусоидларга ўтади ва қонга тушади, натижада обтурацион (жигар ости) сариқлиги ривожланади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish