6-боб липидлaр aлмaшинуви


Ҳужайрага холестерол тушишининг бошқа йўллари



Download 3,93 Mb.
bet25/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Ҳужайрага холестерол тушишининг бошқа йўллари
Кўп аъзолар (жигар, мия, йўлдош) ҳужайралари юзасида ЗПЛП рецепторларидан ташқари бошқа турдаги рецептор мавжуд, у “ЗПЛП рецепторига ўхшаш оқсил” деб аталади. Бу рецептор апо Е билан боғланади ва қолдиқ (ремнант) ХМ ва ОЗЛПни тортиб олади. Бу рецепторларнинг асосий вазифаси, эҳтимол, қон плазмасини ремнант бўлакчалардан тозалашдир. Чунки ремнант бўлакчалар холестерол сақлайди, бу турдаги рецепторлар уларнинг тўқимага киришини таъминлаб беради.
ЛП эндоцитоз йўли билан тўқималарга киришидан ташқари холестеролнинг маълум миқдори ҳужайрага ЗПЛП ва бошқа ЛП ҳужайра мембранаси билан контактда бўлганда диффузия орқали кириши мумкин.
ЗЮЛПнинг холестерол алмашинувидаги роли
ЗЮЛП 2 асосий функцияни бажаради: улар қондаги бошқа ЛПларга апопротеинларни етказиб беради ва “холестеролни қайта ташилишида” қатнашадилар. ЗЮЛП жигарда ва кам миқдорда ингичка ичакда “етилмаган липопротеинлар” – ЗЮЛП ўтмишдошлари сифатида синтезланади. Улар диск шаклига, катта бўлмаган ўлчамга эга ва юқори фоизда оқсил ва фосфолипидларни сақлайди. Жигарда ЗЮЛПга А, Е, С-II апопротеинлар, ЛХАТ ферменти қўшилади. Қонда апо С-II ва апо Е ЗЮЛПдан ХМ ва ЗЖПЛПга ўтказилади. ЗЮЛП ўтмишдошлари холестерол ва ТАГни деярли сақламайди ва қонда бошқа ЛП ҳамда ҳужайра мембраналаридан холестеролни олиб, бойийди.
ЗЮЛПга холестеролни ўтказишнинг мураккаб механизми мавжуд. ЗЮЛП юзасида ЛХАТ ферменти жойлашган. Бу фермент ЛПларнинг ёки ҳужайра мембранаси юзасига бўртиб чиққан холестерол гидроксил гуруҳини холестерол эфирларига айлантиради. Фосфатидилхолиндаги (лецитин) ёғ кислота радикали холестерол гидроксил гуруҳига ўтказилади. Реакция ЗЮЛП таркибига кирувчи апопротеин А-I билан фаолланади.
Холестерол эфири гидрофоб молекуласи ЗЮЛП ичига ўтади. Шундай қилиб, ЗЮЛП бўлакчалари холестерол эфирлари билан бойийди. ЗЮЛП ўлчами катталашади, кичик диск шаклидаги бўлакчалар сферик шаклга айланади, улар ЗЮЛП3 ёки “етилган ЗЮЛП” деб аталади. ЛПВП3 қисман холестерол эфирларни ЗЖПЛП, ОЗЛП ва ХМ таркибидаги учацилглицеролларга алмаштиради. Бундай ташишда “холестерин эфирини ташувчи оқсил” (апо О деб ҳам аталади) қатнашади. Шундай қилиб, холестерол эфирларининг бир қисми ЗЖПЛП, ОЗЛПга ўтказилади, ЛПВП3 эса учацилглицеролларни тўпланиши ҳисобига ўлчами катталашади ва ЛПВП2 га айланади. ЗЖПЛП ЛП-липаза таъсирида аввал ОЗЛП, сўнгра ЗПЛПга айланади. ЗПЛП рецепторлари орқали ЗПЛП ва ОЗЛП ҳужайрага киради.
Шундай қилиб, барча тўқималардан холестерол ЗПЛП таркибида жигарга қайтарилади, лекин бунда ОЗЛП ва ЗЮЛП2 ҳам қатнашади. Организмдан чиқарилиши керак бўлган барча холестерол жигарга келади ва бу аъзодан ҳосилалар шаклида нажас билан чиқарилади. Жигарга холестеролни қайтиш йўли холестеролни “қайта ташиш” деб аталади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish