6-боб липидлaр aлмaшинуви


Пальмитин кислотадан ёғ кислоталарнинг синтези



Download 3,93 Mb.
bet21/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Пальмитин кислотадан ёғ кислоталарнинг синтези
Ёғ кислоталарнинг узайиши. Эндоплазматик ретикулумда пальмитин кислотанинг узайиши малонил-КоА иштирокида боради. Реакциялар кетма-кетлиги пальмитин кислота синтезидагига ўхшайди, лекин бунда ёғ кислоталар ёғ кислоталар синтазаси билан эмас, балки КоА билан боғланган. Элонгацияда иштирок этувчи ферментлар нафақат пальмитин кислотаси, балки бошқа ёғ кислоталаридан ҳам субстрат сифатида фойдаланишлари мумкин, шунинг учун организмда нафақат стеарин кислота, балки кўп углерод атомли ёғ кислотлари синтезланиши мумкин.
Жигарда элонгациянинг асосий маҳсулоти — сте­арин кислота (С 18:0), лекин мия тўқимасида узун занжирли — С20 дан С24гача ёғ кислоталари синтезланиши мумкин, улар сфинголипид ва гликолипидлар ҳосил қилиш учун керак.
Нерв тўқимасида бошқа ёғ кислоталар – α-гидроксикислотлар синтези содир бўлади. Аралаш функцияга эга бўлган оксидазалар С22 ва С24 кислоталарни гидроксиллаб, фақат мияда аниқланадиган лигноцерин ва цереброн кислоталарни ҳосил қилади.
Ёғ кислоталар радикалларида қўш боғларнинг ҳосил бўлиши. Ёғ кислоталар радикалларига қўш боғларнинг киритилиши десатурация деб аталади. Одам организмида десатурация натижасида ҳосил бўлувчи асосий ёғ кислоталар — пальмитоолеин (С16:1А9) ва олеин (С18:1А9) кислоталаридир.
Ёғ кислота радикалларида қўш боғларнинг ҳосил бўлиши ЭРда молекуляр кислород, НАДН ва цитохром b5 иштирокида боради. Одам организмида бўлган ёғ кислота десатураза ферментлари, қўш боғларни тўққизинчи углерод атомидан дистал ёғ кислота радикалларида, яъни углероднинг тўққизинчи ва метил атомлари ўртасида ҳосил қила олмайди. Шунинг учун ω-3 ва ω-6 ёғ кислоталари организмда синтезланмайди ва овқат билан албатта қабул қилиниши керак, чунки улар муҳим регулятор функцияларни бажарадилар. Ёғ кислота радикалида қўш боғ ҳосил қилиш учун молекуляр кислород, НАДН, цитохром b5 ва цитохром b5 ФАДга боғлиқ редуктазаси талаб этилади. Тўйинган кислотадан ажралаётган водород атомлари сув кўринишида ажралади. Бир атом молекуляр кислород сув молекуласига киради, бошқаси эса сувгача НАДН электронлари иштирокида қайтарилади, улар ФАДН2 ва цитохром b5 орқали ўтказилади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish