6-боб липидлaр aлмaшинуви


Одам тўқимаси асосий липидларининг тузилиши ва таснифи



Download 3,93 Mb.
bet2/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Одам тўқимаси асосий липидларининг тузилиши ва таснифи
Одам организмида ёғ кислоталари жуфт углерод атомига эга, бу уларнинг биосинтезига боғлиқ бўлиб, бунда ёғ кислота углеводород радикалига кетма-кет икки углеродли фрагментлар қўшилади.
Ёғ кислоталари — турли липидларнинг структур компонен­тларидир. Учацилглицероллар таркибида ёғ кислоталари энергия депоси вазифасини бажарадилар, чунки уларнинг радикаллари энергияга бой СН2-гуруҳни сақлайди. СН-боғларнинг оксидланишида углеводлар оксидланишига нисбатан кўпроқ энергия ажралади, чунки углеводларда углерод атоми қисман оксидланган (-НСОН-). Фосфолипид ва сфинголипидлар таркибида ёғ кислоталар мембраналарнинг ички гидрофоб қаватини ҳосил қилиб, унинг хусусиятларини белгилаб беради. Организмдаги ёғлар ва фосфолипидлар тананинг меъёрий ҳароратида суюқ консистенцияга эга, чунки тўйинган ёғ кислоталарига нисбатан тўйинмаганларнинг миқдори кўп. Мембрана фосфолипидларида тўйинмаган ёғ кислоталари 80 – 85 %, тери ости ёғ қавати таркибида эса — 60 %гача бўлиши мумкин.
Эркин, этерифицирланмаган ҳолатда организмда ёғ кислоталари кам миқдорда бўлиб, масалан қонда улар альбумин оқсили билан биргаликда ташилади.
Инсонлар липидидаги ёғ кислоталар тармоқланмаган углеводород занжир бўлиб, унинг бир учида карбоксил гуруҳи, бошқасида эса метил гуруҳи жойлашган. Организмдаги кўпчилик ёғ кислоталари жуфт сонли углерод атомига эга — 16 дан 20 гача (1-жадвал). Қўш боғлар сақламайдиган ёғ кислоталари тўйинган деб аталади. Инсон липидларидаги асосий тўйинган ёғ кислота – пальмитин кислотаси ҳисобланади (30 – 35 %гача). Қўш боғ сақлайдиган ёғ кислоталари – тўйинмаган деб аталади. Тўйинмаган ёғ кислоталари моноен (битта қўш боғли) ва полиен (икки ва кўп сонли қўш боғ) бўлади. Агар ёғ кислота таркибида икки ва ундан ортиқ қўш боғ сақланса, улар СН2-гуруҳдан кейин жойлашади. Ёғ кислоталари структурасини кўрсатишнинг бир неча усуллари мавжуд. Ёғ кислотани сонли символлар билан белгилаганда (қаранг 1-жадвал) углерод атомларининг умумий сони икки нуқтагача кўрсатилади, икки нуқтадан сўнг қўш боғлар сони келтирилади. Қўш боғ жойлашган жой ∆ белгиси билан кўрсатилади, ундан сўнг карбоксил гуруҳига яқин қўш боғ жойлашган углерод атомининг номери кўрсатилади. Масалан, С18:1∆9 ёғ кислотаси 18 углерод атоми ва карбоксил гуруҳдан бошлаб саналганда 9-углерод атомида битта қўш боғ сақлашини кўрсатади. Қўш боғнинг жойлашиши бошқа усул – биринчи қўш боғнинг жойлашиши билан ҳам кўрсатилиши мумкин. Масалан, линол кислота С18:2∆9,12 ёки С18:2ω-6 қилиб белгиланиши мумкин. Биринчи қўш боғнинг метил углероддан жойлашишига кўра кўп тўйинмаган ёғ кислоталари ω-3 и ω-6 оилачаларига бўлинади.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish