6-боб липидлaр aлмaшинуви


Ёғлaрнинг сўрилиши вa ичaк дeворидa рeсинтeзи



Download 3,93 Mb.
bet8/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Ёғлaрнинг сўрилиши вa ичaк дeворидa рeсинтeзи
Липидларнинг гидролиз маҳсулотлари — узун углеводород радикалли ёғ кислоталар, 2-моноацилглицероллар, холестерол, шунингдек ўт кислоталари ичак бўшлиғида аралаш мицеллалар деб аталган бирикмалар ҳосил қилади (2-расм). Аралаш мицеллалар шундай тузилганки, молекуласининг гидрофоб қисми мицелланинг ичига қараган, гидрофиллари эса – ташқарига, шу сабабдан ингичка ичак бўшлиғидаги сув фазасида яхши эрийди. Мицеллаларнинг стабиллигини асосан ўт кислоталарининг тузлари таъминлайдилар. Мицеллалар ингичка ичак шиллиқ қавати қопловчи ҳужайраларига яқинлашади ва липид таркибий қисмлар мембранага диффузияланиб, мембрана орқали ҳужайра ичига киради. Липидлар гидролиз маҳсулотлари билан биргаликда ёғда эрувчан А, Д, Е, К витаминлари ва ўт кислоталари тузлари ҳам сўриладилар. Ёнбош ичакда ўт кислоталари тузлари жуда фаол сўриладилар. Ўт кислоталари кейин қопқа венаси орқали жигарга боради, жигардан яна ўт пуфагига ажратилади ва қайтадан ёғларнинг эмульсияланишида иштирок этади. Ўт кислоталарининг бундай йўлига «энтерогепатик циркуляция» деб аталади. Ҳар бир молекула ўт кислота суткада 5 - 8 цикл ўтади, тахминан 5 % ўт кислотаси нажас билан ажралади.

2-расм. Ўт кислоталарининг метаболик ўзгариши
Ўртача узунликдаги ёғ кислоталарнинг, масалан сут липидлари ҳазмланишида ҳосил бўлувчи, сўрилиши аралаш мицеллалар иштирокисиз содир бўлади. Ингичка ичак шиллиқ қавати ҳужайраларидан бу ёғ кислоталари қонга тушади, альбумин билан боғланиб жигарга транспорт қилинади.
Ингичка ичак шиллиқ қаватида ёғларнинг ресинтези
Ичaк дeворидa сўрилгaн глицeрин, 2-моноацилглицерол вa ёғ кислотaлaридaн қaйтa учацилглицeридлaр синтeзлaнaди вa бу рeaкция кeтмa-кeтлиги рeсинтeз дeб номлaнaди. Ёғ кислоталар фақат фаолланган ҳолда, коэнзим А ҳосиласи ҳолатида, ресинтезда қатнашади:
R-COOH + АТФ + HS-КоА → R-COS-KoA + АМФ + Н4Р2О7
Реакция ацил-КоА-синтетаза (тиокиназа) ферменти ёрдамида бошқарилади. Ресинтезда иштирок этувчи глицерин глицеролкиназа ферменти ёрдамида глицерол-3-фосфатга айланади:
Глицерин + АТФ → глицерол-3-фосфат + АДФ
Ацилтрансферазалар ёрдамида глицерол-3-фосфатга ёғ кислоталар бирикади ва фосфатид кислота ҳосил бўлади:
глицерол-3-фосфат + 2R-COS-KoA → фосфатид кислота + 2HS-КоА
Фосфатид кислотага фосфатидат фосфатаза таъсир этиши натижасида диглицерид ҳосил бўлади:
фосфатид кислота → диглицерид + Фн
Диглицеридга диглицеролацилтрансфераза ферменти таъсирида 3 молекула ёғ кислотаси бирикади ва натижада учацилглицерол ҳосил бўлади:
Диглицерид + R-COS-KoA → учацилглицерол + HS-КоА
Ресинтез реакцияларида фақат узун углеводород занжирли ёғ кислоталари иштирок этади. Ёғларнинг ресинтезида нафақат ичакдан сўрилган ёғ кислоталари, балки организмда синтезланган ёғ кислоталари ҳам иштирок этадилар, шунинг учун ресинтезланган ёғлар овқат билан қабул қилинган ёғлардан фарқланадилар.
Ёғлиқ овқaт истeъмол қилингaндaн 4-5 соaт ўтгандaн сўнг қондa ёғлaр миқдори мaксимaл мeъёригa eтaди вa 10-12 соaтдaн сўнг ёғлaр миқдори мeъёр дaрaжaсигa қaйтaди.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish