6-боб липидлaр aлмaшинуви


-жадвал. Липопротеинлар тавсифи



Download 3,93 Mb.
bet10/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

3-жадвал.
Липопротеинлар тавсифи

Липопро-теинлар турлари

ХМ

ЗЖПЛП

ОЗЛП

ЖПЛП

ЗЮЛП

Таркиби, %
















Оқсиллар

2

10

и

22

50

ФЛ

3

18

23

21

27

ХС

2

7

8

8

4

ЭХ

3

10

30

42

16

УАГ

85

55

26

7

3

Функция-лари

Озиқ-ов-қат билан тушадиган холесте-рин ва ёғ кислота-ларини ичакдан периферик тўқима ва жигарга ташиш (экзоген
липидлар)

Жигарда
синтезлан- ган холес-терин, уч-ацилгли-церол ва фосфоли-пидларни периферик тўқима-ларга ташиш
(эндоген
липидлар)

Жигарда
синтезлан- ган холес-терин, уч-ацилгли-церол ва фосфоли-пидларни периферик тўқима-ларга ташиш
(эндоген
липидлар)

Жигарда
синтезлан- ган холес-терин, уч-ацилгли-церол ва фосфоли-пидларни периферик тўқима-ларга ташиш
(эндоген
липидлар)

Холесте-ролни пе-риферик тўқима-лардан жигарга ташиш;
Апопроте-ин А ва С- II донори

Ҳосил бўлиш жойи

Ингичка ичак эпи-телийси

Жигар ҳужайра-
лари

Қон

Қон
(ЗЖПЛП ва ОЗЛП)

Жигар ҳу-жайралари – ЗЮЛП лар ўт-мишдош-лари

Зичлик,
г/мл

0,92-0,98

0,96-1,00




1,00-1,06

1,06-1,21

Бўлакча-лар диа-метри,
нМ

75-1200

30-80

25-35

18-26

8-11

Асосий
аполипо-протеин-лар

В-48,
С-II,
Е

В-100,
С-II,
Е

В-100,
Е

В-100

А-I,
С-II,
Е

ЗЮЛП ларнинг қон плaзмaсидa яшaш муддaти 4 кунгa тeнг вa бу ЛП aлмaшинуви нeфротик синдромдa, гипeртриглицeридeмиядa вa углeводлaргa бой бўлгaн овқaт истeъмол қилингaндa тeзлaшaди.


ЗЮЛП вaзифaлaри: тўқимaлaрдaн xолeстeринни олиб чиқиб, улaрнинг тўплaнишигa йўл қўймaйди; тўқимaлaрнинг ЗПЛПни ютиб олишигa қаршилик қилади вa шу билaн тўқимaгa оз миқдорда xолeстeрин тушaди; қон томиридaги триглицeридлaр aлмaшинувидa иштирок этaди.
ЗЮЛП миқдори ортиши қуйидaги ҳолaтлaрдa бўлaди: aёллaрда; эстрогeнлaр тaъсиридa ошaди; жисмоний ҳaрaкaтчaнликдa; aлкоголь истeъмол қилингaндa.
ЗЮЛП миқдорининг кaмaйиши қуйидaги ҳолaтлaрдa бўлaди: эркaклaрдa; прогeстeрон тaъсиридa; сeмизликдa; углeводлaрга бой тaомлaр истeъмол қилгaндa; қaндли диaбeтдa; чeкишдa.
Ҳужайра юзасидаги рецепторлар липопротеин оқсил фрагментларини танийдилар. Ичакдан липидлар сўрилганда аполипопротеин С-II (апо С-II) сақловчи ХМ лар лимфатик системага ўтади, сўнг қонга тушади, ҳамда уларни мушак ва ёғ тўқималарига етказиб беради. Бу тўқималар капиллярларида ҳужайрадан ташқари апо С-II билан фаолланадиган фермент липопротеинлипаза триацилглицеринларни ёғ кислоталари ва глицерингача гидролизлайди, улар тўқима ҳужайраларига ютилади. Мушакларда энергия олиш учун ёғ кислоталари оксидланади; ёғ тўқималарида улар яна қайтадан мураккаб эфирларга айланадилар ва триацилглицеринлар ҳолатида сақланадилар.
Ўзининг кўпчилик триацилглицеринларини йўқотган, лекин ҳали холестерин ва аполипопротеинларни сақловчи, хиломикронлар қолдиқлари қон орқали жигарга боради, у ерда эндоцитоз жараёни ҳамда аполипопротеин рецепторлари ёрдамида ҳужайра ичига киритилади. Шу йўл билан жигар ичига кирувчи триацилглицеринлар энергия ҳосил қилиш учун оксидланиши ёки кетон таначалари ҳосил қилиш учун маҳсулотларни ҳосил қилиши мумкин. Агар овқатланиш рационида энергия манбаи сифатида ёки ўтмишдош молекулалар сифатида ёғ кислоталар миқдори кўп бўлса, жигарда улар триацилглицеринларга айланадилар, улар специфик аполипопротеинлар билан ЗЖПЛП таркибига киритилади. Қон билан ЗЖПЛП ёғ тўқималарига етказиладилар, адипоцитларда триацилглицеринлар ажратилади ва липид (ёғ) томчилари сифатида тўпланадилар.
Сутка давомида қондаги липопротеидлар таркиби ўзгариб туради. Абсорбтив даврда (айниқса ёғли овқат истеъмол қилинганда) қонда ХМ миқдори кўпаяди. Углеводга бой овқат истеъмол қилинганда ЗЖПЛП ҳосил бўлади, чунки бу ЛП жигарда углеводлардан синтезланган ёғларни транспорт қилади. Постабсорбтив даврда қонда фақат ЗПЛП ва ЗЮЛП бўлади, уларнинг асосий вазифаси холестеролни транспорт қилишдир.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish