6-боб липидлaр aлмaшинуви


Холестерол эфирларининг ҳосил бўлиши



Download 3,93 Mb.
bet9/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#86074
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
6-bob. Lipidlar almashinuvi.

Холестерол эфирларининг ҳосил бўлиши
Ингичка ичак шиллиқ қавати ҳужайраларида сўрилган холестерол молекулалари ацил-КоА билан бирикиб эфирга айланадилар. Бу реакцияни ацилхолестеролацилтрансфераза (АХАТ) бошқаради. Бу ферментнинг фаоллиги организмга экзоген холестерол тушиш тезлиги боғлиқ.
Ингичка ичак эпителий ҳужайраларида ресинтезланган ёғлар, шунингдек холестерол эфирлари, овқат билан тушган ёғда эрувчи витаминлардан липопротеин комплекслари – хиломикронлар (ХМ) ҳосил бўлади. ХМ таркибидаги асосий апопротеин – апо В-48 оқсилидир. Бу оқсил зичлиги жуда паст липопротеидлар (ЗЖПЛП) оқсили апо В-100 генида кодланган ва жигарда синтезланади. Ичакда транскрипциядан кейинги ўзгаришлар натижасида мРНК кетма-кетлиги “ўқилади”, у апо В-100 оқсили узунлигининг фақат 48 % ни кодлаштиради, шунинг учун бу оқсил апо В-48 деб аталади. Апо В-48 оқсили донадор эндоплазматик ретикулумда (ЭР) синтезланади ва гликозилланади. Сўнгра Гольджи аппаратида ХМ лар шаклланади. Xиломикронлaрнинг зичлиги жудa пaст (0,95 дaн кaм) вa диaмeтри кaттa бўлиб, улaр кaпиллярлaргa ўтa олмaйди вa шунинг учун лимфa орқaли тaшилaди. Лимфa томирлaри йиғилиб лимфa тугунлaридaн ўтaди вa рeтикуляр ҳужaйрaлaр aро ўтиб, умумий лимфa томири орқaли юқори ковaк вeнaгa қуйилaди. ХМ ёғларни периферик ҳужайраларга етказиб беради. Липопротeинлaр ўзaро зичлиги вa тaркибигa биноaн фaрқлaнaди (3-жадвал.
Аполипопротеинлар – липидларни боғловчи қон оқсиллари; улар триацилглицерин, фосфолипидлар, холестерин ва унинг эфирларини тўқималарга ташилишига жавобгар.
Аполипопротеинлар («апо» – «ажратилган» ёки «изоляцияланган», яъни оқсил эркин шаклда липиддан ажратилган), липидлар билан боғланиб, сферик шаклдаги, ичида гидрофоб липидлар, юзасида оқсилнинг гидрофил ён занжирлари ва липид “бошчалари” боғланиб липопротеин бўлакчаларини ҳосил қилади. Липидларнинг турли комбинациялари ва оқсиллар турли зичликдаги бўлакчаларни ҳосил қилади, хиломикрон ва зичлиги жуда паст липопротеинлардан (ЗЖПЛП) бошлаб, зичлиги жуда юқори (ЗЖЮЛП) липопротеинлари билан тамом бўлади, уларни ультрацентрифугалаш билан ажратиш мумкин.
Кам учрайдиган ирсий касалликда – апопротеин В гени дефектида – жигарда апо В-100 ва ичакда апо В-48 оқсилларининг синтези бузилади. Натижада ичак шиллиқ қавати ҳужайраларида ХМ, жигарда эса ЗЖПЛП ҳосил бўлмайди. Бу аъзолар ҳужайраларида ёғ томчилари тўпланади. Бундай касаллик абеталипопротеинемия деб аталади, чунки ЗЖПЛП иккинчи номи — пре-β-липопроте­инлардир.
ЗЮЛП жигaрдa ҳосил бўлaди. У тўқимaлaрдaги ортиқчa xолeстeринни бириктириб олaди. Ундaги лeцитин-xолeстeрол-aцил-трaнсфeрaзa (ЛXAТ) фeрмeнти тaъсиридa эркин ҳолeстeрин xолeстeридгa aйлaнaди.

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish