Таянч иборалар: синга, скирбус, шабкўрлик, бери – бери касаллиги, витамин, авитаминоз, гиповитаминоз, поливитаминоз, антогонист, антибиотик, антогенистлар, ретинол, кальцийферол, эргостерол, холестерол, токоферол, такаферо, филлохинонлар.
Витаминлар ҳақидаги таълимот –витаминология – ҳозирги вақтда мустақил фан тармоғидир, ваҳоланки бундан 100 йил олдин организмнинг нормал ҳаёт кечириши учун оқсил, углевод, ёғлар, минерал моддалар ва сувнинг қабул қилинишини етарли деб ҳисоблаганлар. Лекин амалиёт ва тажрибаларнинг кўрсатишича организмнинг нормал ривожланиши ва ўсиши учун бу моддаларнинг ўзи етарли эмас экан. Овқат таркибида қандайдир моддаларнинг етишмаслиги билан содир бўладиган касалликлар эпидемик характерга эга бўлганлар. Х1Х асрда цинга касаллигидан летал холатлар 70-80%га етган. Айни шу вактда бери-бери касаллиги Жанубий-Шаркий Осиё ва Япония давлатларида кенг тарқалди. Япониянинг 30%га яқин аҳолиси шу касал билан касалланган. Япон шифокори К.Такаки гўшт, сут ва янги сабзовотларда бери-бери касаллигининг олдини оладиган модда бор деган хулоса келган.
Витаминлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланиши Н.Лунин номи билан боғликдир, у овқатланиш ҳақидаги фанда янги йуналишни очди. У овқат таркибида оқсил, углевод, ёғ, туз ва сувдан ташқари ҳаёт учун зарур бўлган алмаштириб бўлмайдиган қандайдир номаълум моддаларнинг ҳам бўлиши керак деган хулосага келган. К.Функ томонидан биринчи маротаба кристалл ҳолатда ажратиб олинган, бери-бери касаллигининг ривожланишининг олдини олган модда органик модда бўлгани ва ўз таркибида аминогурухини сақлагани учун К.Функ бу номаълум моддаларни витаминлар деб аташни таклиф этган (лат.vita-ҳаёт), яъни ҳаёт аминлари. Хақиқатда витаминлар овқатнинг кўшимча шарт бўлган омиллари бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўзининг таркибида аминогурухини сақламаса ҳам витаминлар деб номлаш биология ва тиббиётда мустаҳкам сақланиб колган.
Тирик аъзоларнинг ҳамма тури ҳам, масалан, бир қатор бактериялар ва ўсимликлар ташқаридан витаминларнинг киритилишига мухтож эмас. Витаминларнинг баъзилари маълум чегарада ҳайвонларда ҳам синтезланади. Масалан, денгиз чўчқаси, одам ва бошқа приматлар С витамини (аскорбин кислота) ни синтез қила олмайди, бинобарин, улар цинга билан касалланади. Бунинг аксича каламушлар С витаминини глюкозадан синтез қила олади, уларда цинга касаллиги пайдо булмайди. Одам аъзоларида кўпчилик витаминлар синтезланмайдилар, бир қанчалари ичак микрофлораси томонидан ва тўқималарда кам микдорда синтез қилинади. Шунинг учун ҳам улар доимо овқат билан киритилиб туриши зарур. Витаминлар аъзоларда ферментларнинг процетик қисми — коферментлар таркибига кириб, моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади. Витаминларнинг ферментлар билан боғлиқлигини биринчи маротаба 1922 йилда акад. Н.Д.Зелинский кўрсатиб берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |