Витаминлар таснифи
Ҳозирги вақтда витаминлар ва уларнинг хиллари ўттизга яқин. Витаминларни кимёвий структураси ёки физиологик фаолияти асосида гурухларга бўлиш қийин. Уларни овқатнинг турли компонентларига боғлиқ бўлишига караб, эрувчанлиги асосида, иккита катта гурухга: сувда эрийдиган ва ёгда эрийдиган витаминларга булинади.
Витаминларнинг кўпчилиги кашф этилиш давомида лотин алифбосининг бош ҳарфлари билан белгиланиб келинган. Шунингдек, баъзилари организмда маълум микдорда синтезланадиган витаминларга ўхшаб таъсир этадиган турли кимёвий моддалар гурухи тафоввут этилади; одам ва баъзи ҳайвонлар учун бу моддаларни витаминсимон моддалар гурухига киритилган.
Гиповитаминоз ва авитаминозлар
Одам организмига витаминлар кам миқдорда тушса ёки организм уни яхши ўзлаштира олмаса гиповитаминоз, организмга витаминлар умуман тушмаса ёки организм уни умуман ўзлаштира олмаса авитаминоз келиб чиқади. Гипо ва авитаминоз келиб чиқишининг икки хил сабаби бўлиши мумкин: экзоген ва эндоген сабаблар.
1. Экзоген сабаблар. Бунда организмга тушаётган овқат таркибида витаминлар миқдори кам бўлади ёки умуман булмайди.
2. Эндоген сабаблар. Бунда овқат билан етарли микдорда витамин тушиб турса ҳам организм улардан тула фойдалана олмайди. Бу қуйидаги ҳолатларда кузатилади.
а) организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжининг кескин ортиб кетиши (ҳомиладорлик, лактация, тиреотоксикоз ва бошқ).
б) ичак микрофлорасининг ўта кўпайиб кетиши натижасида у ерда витаминларнинг парчаланиб кетиши.
в) ичак секретор функцияси бузилиши сабабли витаминларнинг ичакда сўрилишининг бузилиши.
г) жигар касалликлари, ошқозон ости бези касалликлари туфайли ёғлар хазмланишининг бузилиши, шу жумладан ёғда эрувчи витаминлар сўрилишининг бузилиши.
Одам организмига меъёрдан ортиқ витаминлар тушиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар гипервитаминозлар дейилади.
Гиповитаминоз. Гиповитаминозлар клиник жиҳатдан жуда характерли тарзда намоён бўлиши мумкин: витамин В12 етишмовчилигида хавфли анемия, витамин Д етишмовчилигида рахит, витамин С етишмовчилигида лавша, витамин В1 етишмовчилигида бери-бери пайдо бўлади ва хоказо. Гиповитаминозларнинг давоси аъзоларга витаминлар юбориб туришдан иборат бўлади (овқат ёки дори препаратлари таркибида). Даво қилинмайдиган бўлса, гиповитаминоз кучайиб боравериб, муқаррар равишда ўлимга олиб келади.
Гиповитаминозларнинг аниқ-тайин ифодаланмаган касаллик тариқасида намоён бўлувчи енгил формалари ҳаммадан кўра кўпроқ учрайди. Гиповитаминозларнинг ирсий шакллари ҳам бўлади.
Гипервитаминозлар. Витаминларни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш моддалар алмашинуви ва аъзолар функцияларининг издан чиқишига олиб келади, бу ўзгаришлар қисман витаминнинг моддалар алмашинувидаги специфик ролига боғлиқ бўлиб, қисман носпецифик захарланиш тусига киради. Гипервитаминозлар нисбатан кам учрайди, чунки тўқималардаги ортиқча витаминларни йўқотиб турадиган механизмлар бор, витаминлар кўп микдорларда истеъмол қилинадиган бўлсагина хавфли бўлиши мумкин. Ёғда эрийдиган витаминлар, айниқса витамин А ва Д бошқа витаминларга қараганда кўпроқ захарлидир. Масалан, Арктикага янги келиб, билмасдан оқ айиқ жигарини овқатга ишлатиб қўядиган кишиларда учрайдиган гипервитаминоз маълум (маҳаллий аҳоли оқ айиқ жигарини емайди): бироз миқдор жигар ейиладиган бўлса, одам боши оғриб қусади, кўзи хира тортади ва ҳатто ўлиб қолиши мумкин. Бу — оқ айик жигарида витамин А кўп бўлишига боғлиқ: бир неча грамм миқдоридаги жигар одамнинг шу витаминга бўлган йиллик эхтиёжини қондириши мумкин.
Авитаминоз. Авитаминозлар – овқат таркибида қандайдир витаминнинг бўлмаслиги ёки сўрилишининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик..
Do'stlaringiz bilan baham: |