В6 витамин, пиридоксин, адермин. Вб витаминнинг кашф этилишига ёш каламушлар таркибида тиамин ва рибофлавин бўлган сунъий озуқа билан боқилганда ҳам уларда тери касаллигини — дерматит келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу дерматит пеллаграда учрайдиган тери яллигланишига ўхшаса ҳам, никотинат кислота билан даволанмайди, аммо овқатга жигар, ачитқи, шоли кепаги қўшилса, анча тез тузалиб кетади. Одамнинг В6 витаминга бўлган кундалик эхтиёжи, тахминан, 1,5—2 мг ҳисобланади.
В12 витамин. Антианемик витамин. Кобаламин. Кўп вақтлардан бери шифокорлар жигардан камқонликни даволаш учун муваффақиятли фойдаланиб келганлар. Лекин унинг даволаш таъсири нимага боғлиқ эканлиги коронғу эди. 1929 йилда америкалик гематолог В. Б. Касл камқонликни даволашда иккита фактор иштирок этади, уларнинг биринчиси, ошқозон ширасидаги «ички фактор» ва иккинчисини овқат таркибидаги «ташқи фактор» деган фикрни баён қилди. Мана шу икки Касл факторларининг қўшилишидан ҳосил бўлган махсус комплекс камқонликнинг давосидир. У иликда эритроцитларнинг етишиши учун зарурдир. Бу факторлардан биттаси етишмаса ҳам хавфли камқонлик юз беради. 1948 йилда жигар экстрактидан камқонликни даволайдиган бирикма кристалл ҳолда ажратиб олиниб, унга В12 витамин ёки антианемик витамин номи берилди. В12 витаминини ажратиб олиш ва уни камқонликдаги ажойиб таъсири урганилиши асосида «ички фактор»нинг табиати ҳам аниқланди. Ички фактор ошқозон ширасидаги оқсил — мукопротеид бўлиб чиқди. В12 витамин ана шу оқсил билан боғланган ҳолда ошқозон-ичак йўлида яхши сўрилар экан. Хавфли камқонликка дучор бўлган касалларнинг ошқозонида ана шу оқсил — ички факторнинг бўлмаганидан В12 витамини яхши сўрилмайди. В12 авитаминозининг асосий белгиси қон ҳосил қилиш функцияси ва нерв системасининг бузилиши билан кечадиган камқонликдир. Касаллик ошқозон шираси кислотасининг кескин пасайиши билан кузатилади, лекин хавфли камқонлик авитаминоз бўлса ҳам, у ошқозоннинг органик шикастланиши — ошқозон шилимшиқ пардасида Каслнинг «ички фактори»ни ишлаб чиқарилмаслиги туфайли келиб чиқади.
Фолат кислота ва унинг ҳосилалари. Сутни ачитувчи баъзи бактерияларнинг ўсиши учун жигар экстрактида мавжуд бўлган қўшимча факторнинг зарурлиги аниқланган эди. Сутни ачитувчи стрептококкнинг турли маҳсулотлар қўшилган муҳитда ўсишини синаш билан, бу фактор буйракда, замбуруғларда, ачитқида, айниқса яшил япроқлар ва кўкатларда кўп эканлиги тасдикланди. 1941 йилда Вильяме бу моддани жигардан ва шпинат япроқларидан ажратиб олиб, унга фолат кислота («фолиум» япроқ демакдир) номини берди.
Одамларда фолат кислота етишмаслиги, бошқа бир қатор витаминларнинг етишмаслиги каби, ичак флораси антибиотик моддалардан зарарланганда келиб чиқиши мумкин. Бундай шароитда ичакда фолат кислота ситезланмайди, шунингдек ичакда витаминларнинг сурилиши бузилганда руй бериши мумкин.
Фолат кислота витаминозининг энг характерли белгиси қон ҳосил бўлишининг бузилиши ва унинг билан боғлик бўлган камқонлилик белгиларидир.
Ичакдаги микроорганизмлар бир кеча-кундузда 0,1—0,2 мг гача фолат кислота синтезлайди деб тахмин килинади. Жигарда ҳам доимо етарли микдорда фолат кислота мавжуд. Шуни ҳам айтиш керакки, п-аминобензоат кислотага муҳтож бўлган микроорганизмлар унинг ўрнига деярли тенг микдорда фолат кислотани истеъмол қилади.
Пантотенат кислота — Вз витамин. Ачитқи ва сут ачитувчи микробларнинг ўсиш шароитини ўрганиш давомида 1933 йили шоли кепагидан уларнинг ўсиш омили топилган эди. Бу омил ҳайвон ва ўсимликларнинг барча тўқималарида тарқалгани учун ажратиб олинган моддага пантотенат кислота ёки пантотен (юнонча — ҳамма ерда деган маънони англатади) номи берилган эди. Бу омил етишмаганда ҳайвонларда ҳар хил патологик белгилар: жужаларнинг ўсишдан тўхташи, дерматит, каламуш ва бошқа ҳайвонлар жуни ҳамда патининг оқариши, каламушларда буйрак усти бези некрози ва қон қуйилиши, иштаҳанинг йўқолиши, нерв фалажлари, ички аъзолар касалликларининг белгилари пайдо бўлади. Шунинг учун бу модда турли номлар: антидерматик фактор, жигар фильтрати фактори, ачитқи фактори ва жужалардаги пеллаграга қарши фактор каби номлар билан аталган.
Ачитқи, жигар ва тухум сариғи пантотенат кислотанинг бой манбаларидир. Ўсимликларнинг яшил япроқларида ҳам пантотенат кўп бўлади. Умуман, бу ҳар хил ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларида мавжуд. Одамларнинг пантотенат кислотага бўлган бир кунлик эхтиёжи 10 мг деб ҳисобланади.
С витаминни, аскорбат кислота, антискорбут. Цинганинг асосий белгилари майда қон томирлари, айниқса, капиллярларнинг шикастланиши натижасида тери остига нуқталар кўринишида қон қуйилиши ва милкдан қон кетишидир. Касаллик даврида қон томирчаларининг деворлари мўртлашиб, улар осонлик билан ёрилади, томир деворларининг ўтказувчанлиги ортиб, қон элементлари ташқарига чиқади. Цинга касаллиги суяклар ва тишларни ҳам шикастлайди. Бунда суякларнинг синиши, бўғимларнинг шишиб оғриши, тиш илдизларининг бўшашиб қолиши кузатилади. Цинга касаллигида дастлабки дефект бириктирувчи тўқима оқсили — коллагеннинг ҳосил бўлишидаги бузилиш билан боғлик. С авитаминозли денгиз чўчқачаларининг суякларида коллаген миқдорининг камайиб кетиши аниқланган. Бундан ташқари, С витамин етишмаганда коллагеннинг тола шаклидаги олд бирикмаси (прокаллоген) тўпланади. Бу ҳодиса хужайралар орасини цементлаб турувчи ва организмда таянч структуралар ҳосил килувчи моддаларда мукополисахаридлар алмашинувининг бузилганлигидан дарак беради.
Рвитамин, ўтказувчанлик витамини,цитрин. Бу витамин етишмаганда одамлар ва денгиз чўчқаларида қон томирлари деворининг ўтказувчанлиги ортади. Р витамин гурухсига кирадиган флавон пигментлар гликозидлар бўлиб, улар орасида энг зўр фаолиятга эга бўлгани рутин (кверцитрин глюкозиди)дир. Чой ўсимлиги баргидан Р витамин препарати ҳам олинган. Унинг асосий таъсир этувчи моддаси катехин ва галлат эфирлардир. Цитрус мевалари пуцидан гесперидин (цитрин) ҳам ажратиб олинган. Рутин ва гесперидин тузилишининг асосини флавон скелети ташкил қилади:
Биотин Н витамин. Биотинни ачитқиларнинг ўсиши учун зарур бўлган («биос» ҳаёт) компонентларини ўрганиш жараёнида Кёғл (1935 йили) тухум сариғидан ажратиб олган эди. Кёғл 250 кг қуритилган тухум сариғидан 1,1 мг биотин ажратиб олишга муваффақ бўлди. Бир неча йил ўтгач, бу модда каламушларни (ва ҳайвонларни) ҳам тухум оқининг заҳарли таъсиридан сақлайдиган номаълум фактор Н витамин билан бир хил эканлиги аниқланди.
Биотин бир катор карбоксилланиш ва декарбоксилланиш реакцияларида муҳим роль уйнайди. Булар орасида ёғ кислоталар синтезида иштирок этадиган специфик комплекс алоҳида аҳамиятга эга. Ацетил Коанинг пальматит кислотага айланиши оралиқ маҳсулот сифатида малонат орқали ўтади деб ҳисобланади. Ёғ кислота синтезига олиб борадиган бу реакциянинг биринчи босқичи СО2 нинг фиксация килиниши учун биотинга муҳтождир.
Биотин табиатда жуда кўп тарқалган, аммо турли материалларда кам миқдорда учрайди. У ҳайвон маҳсулотларидан жигар ва тухум сариғида анчагина бўлади. Биотин микроорганизмлар ва ачитқилар, хатто барча юқори ривожланган ҳайвонларнинг нормал ҳаёти учун ҳам зарур. Одамларнинг биотинга бўлган кундалик эхтиёжи 0,025 мг ҳисобланади, аммо у овқат билан махсус киритилиши шарт эмас, чунки ичакдаги микроорганизмлар фаолияти натижасида ҳосил бўладиган витамин организм талабини тўла таъмин этиб туради.