С у в д а э р у в ч и в и т а м и н л а р
Сувда эрийдиган витаминлар қаторига В витаминлар комплекси, С ва Р витаминлар киради. С витамин ёки аскорбат кислота ҳўл мева ва сабзавотларда айниқса кўп микдорда учрайди; у цинга касаллигини даволайдиган ягона омилдир. С витаминга қон томирлари деворининг ўтказувчанлиги ва мўртлигини камайтирадиган Р витамин — цитрин ёки флавон деб аталадиган омил яқин туради.
В витаминлар комплекси. В витаминлар комплекси турли маҳсулотларда, айниқса жигар экстрактида, ачитқиларда ва шоли кепагида биргаликда учрайдиган бир қанча алоҳида омилни ўз доирасига олади. Бу комплексга аввало, биринчи бўлиб витамин номини олган, бери-бери касаллигини даволайдиган а н е в р и н киради. У 1911 йилда Функ томонидан гуруч кепагидан ажратиб олинганида ягона модда деб ҳисобланган эди, лекин тез вақт орасида шоли кепагида, жигарда, ачитқиларда озуқа етишмаслигидан келиб чиқадиган бошқа касалликларни, хусусан, пеллаграни даволайдиган омил ҳам кашф этилди. Казимир Функ бу йилларда маълум бўлган витаминлар етишмаслиги билан боғлиқ касалликларни авитаминозлар деб атади. Вита-минларнинг ўзини ҳам анча кўп хиллари бор эканлиги маълум бўлди. Ксерофталмияга қарши омил аввалроқ А витамин номини олганидан шоли кепаги, ачитқи, жигардан ажратилиб олинган омиллар В витаминлар комплекси деб аталди. Уларни В2 Вз ва ҳаказо шаклида ифодаладилар.
Тиамин В1 витамин. Бу витаминнинг тиамин деб аталишига сабаб унинг таркибида олтингугурт (юнонча — тио) ва аминогурух борлигидадир. Организмда тиамин етишмаслиги бери-бери касаллиги (полиневрит, периферик нервларнинг яллиғланиши)га сабаб бўлади. Бу касаллик фалажликка, юрак ва қон томирлари ҳамда ошқозон-ичак йули ишининг бузилишига олиб келади, сув алмашинуви ҳам ўзгариб, шиш пайдо бўлади.
Организмнинг В1витаминга бўлган кундалик эхтиёжи, тахминан, 2—3 мг тиаминга тенг.
В2 витамин, рибофлавин. В2 витамин баъзи микроорганизмларнинг, ёш каламушлар ва бошқа ҳайвонларнинг ўсиши учун зарур. Шу сабабли ҳам В2 авитаминозининг асосий белгиси ўсишнинг тўхташидир. Одам организмида бу витамин ичак макрофлораси томонидан синтезланиб туради. Шунинг учун одамларда В2 авитаминозини ҳосил килиб бўлмайди, лекин узок вақт озуқа билан В2 витамини истеъмол килинмаганда лабларнинг бичилиши, тил шилимшиқ пардасида яллиғланиш ҳодисалари кузатилади.
Одамнинг В2 витаминга бўлган кундалик эҳтиёжини аниқ белгилаш қийин бўлса ҳам кундалик озуқа таркибида организмга кирадиган ва ундан чиқадиган витаминнинг миқдорига караб, ҳамда ҳайвонларда олиб борилган тажрибалар асосида бу эҳтиёж 1,5—2,5 мг эканлиги аниқланган. Рибофлавин асосан, ҳайвон маҳсулотларида (гўшт, буйрак, мия), балиқ, тухум, сут таркибида, айниқса, ачитқиларда кўпдир. Сабзавотларда эса унинг миқдори камроқ. Кундалик аралаш овқат, одатда, одам эҳтиёжини тўла таъминлаб туради.
РР витамин, никотинат кислота, ниацин. Никотинат кислота 1911 йилда биринчи марта Функ томонидан витамин тариқасида ажратиб олинган ва каптарлардаги бери-бери касаллигини даволашда унинг самара бермаслиги кўрсатилган эди, аммо Гольдоергер бу бирикма одамларда учрайдиган пеллагра ва итлардаги «Коратил» касалликларини даволашини аниқлагач, никотинат кислота витаминлар қаторига кўшилди. У пеллаграга қарши витамин деб ҳам аталади. РР витаминнинг етишмаслиги одамларда оғир касаллик — пеллаграни пайдо қилади. Бу касалликнинг характерли белгилари дерматит, диарея (ич кетиш) ва оғир холларда деменция (ақл пасайиши, нерв ва психик бузилишлар)дир.
Пеллагра сўзи итальянча реllа ага — ғадир-будир тери маъносини англатади ва касалликнинг энг муҳим белгисини — дерматитни эслатади. Унинг келиб чиқиши ёмон овқатланиш, асосан, маккажўхори унидан тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш билан боғлиқ эди. Лекин пеллагра касаллигининг сабаби фақат никотинат кислотанинг етишмаслигидан эмас. Бу касалликни даволашда никотинат кислотадан ташқари, таркибида аминокислота — триптофанни кўп тутадиган озиқ моддаларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. Агар РР — авитаминозига дучор бўлган каламушлар озиғига триптофан кўшиб берилса, авитаминознинг белгилари енгиллашади, лекин касаллик бутунлай тузалиб кетмайди. Одамнинг бир суткада никотинат кислотага бўлган эхтиёжи 12—18 мг деб ҳисобланади, бироқ озуқанинг калорияси ортиши билан витаминга бўлган эҳтиёж ҳам кўпайиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |