3-бўлим. Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун


Илк уй хайвони дафн қилинган жой 12 минг йиллик саналади(Шимолий Исроил, кибуца



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#272390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сапиенс. 3-боб

Илк уй хайвони дафн қилинган жой 12 минг йиллик саналади(Шимолий Исроил, кибуца 
Маайян Барух музейи). Унда 50 ёшлар атрофидаги аёл скелети, унинг ёнида эса - кучукча 
(пастки чап бурчак). Аёлнинг чап қўли кучук мурдасига қўйилган, бамисоли улар ўртасидаги 
хиссий яқинликни акс эттириб турибди. Бошқа изохлар хам бор: масалан, кучук қабр орти 
дунёси дарвозабони учун совға сифатида қўйилган бўлиши мумкин. 
Гурух аъзолари бир-бирларини яхши таниган, бутун хаётларини қариндошлари ва 
дўстлари даврасида ўтказган. Ёлғизлик (шахсий хаётнинг сир тутилиши хам) уларга 
бегона бўлган. Балки қўшни гурухлар ресурслар учун рақобатчи бўлгандир, хаттоки 
жанг хам қилишган, лекин дўстлик алоқаларида хам бўлган. Улар бир-биридан келин 
олган, бирга ов қилган, турли ғаройиботлар билан алмашган, сиёсий иттифоқлар 
тузган ва диний байрамларни нишонлаган. Бундай хамкорлик — Homo Sapiens нинг 
мухим ва ажралиб турувчи белгиси бўлиб, бу кўникма сапиенсларга бошқа одам 


турлари устидан хал қилувчи хукмронлик имкониятини берди. Баъзан қўшни 
"оилалар" ўртасида чамбарчас муносабатлар ўрнатилиб улар умумий тил, умумий 
афсоналар, норма ва қадриятларга эга ягона қабилага бирлашган.
Лекин бундай "халқаро муносабатларнинг" ахамиятини керагидан ортиқ бахолаб 
бўлмайди. Критик холатларда қўшни яшаган гурухлар бирлашган ва айрим вақтлари 
бирга ов қилган ёки базмлар уюштирган бўлса хам асосий вақтда улар якка ва бир-
биридан мустақил хаёт кечирган. Савдо ёки айирбошлаш воситаси зийнатга эга 
қимматбахо буюмлар: чиғаноқлар, қахрабо, бўёқлар бўлган. Махсулотлар, мевалар 
ёки гўшт ёки бошқа бир шу гурухга оид "импортга" боғлиқ бўлган айрибошлаш 
товарлар хақида маълумотлар йўқ. Ижтимоий-сиёсий муносабатлар хам шундай 
тасодифий кўринишда бўлган. Халигача қабилалар доимий сиёсий реаллик сифатида 
шаклланмади ва хаттоки дўстона гурухларнинг йиғилишлари учун йиғилишлари 
учун доимий учрашув жойи белгиланган бўлса хам шахарлар ёки қандайдир 
ташкилотлар хақида гапириш шарт эмас. Сапиенс ўз гурухи чегарасидан ташқарида 
кимнидир учратиши учун ойлар ўтган ва уммуман умри давомида бир неча юздан 
камроқ қариндош-уруғлари билан танишишга улгурган халос. Кам сонли ахоли кенг 
територияларда тақсимланган. Аграр инқилобгача Ер юзи ахолиси хозирги Каирнинг 
ахолисига деярли тенг бўлган.
Одамларнинг кўплаб гурухлари вақтининг асосий қисмини овқат излаб, бир 
жойда иккинчи жойга кўчиб, йўлда ўтказган. Уларнинг йўналишларини мавсумлар 
алмашинуви, хайвонларнинг хар йиллик миграцияси ва ўсимликларнинг ўсиш ва 
етилиш цикли белгилаб берган. Одатда гурухлар бир неча ўндан токи юз квадрат 
километргача бўлган майдонда айнан шу битта териториянинг ўзида харакатланган.
Баъзан бу гурухлар "ўз" територияларнинг чегарасидан ташқарига хам чиққан ва 
янги ерларни тадқиқ қилган — бу табиий офатлар, ички ва ташқи низолар, 
демографик силжишлар ёки бўлмасам харизматик рахмнамо таъсири остида юз 
берган. Сапиенсларнинг бутун дунёга тарқалиши мана шундай бошланган. Оддий 
хомчўт: овчи-термачилар гурухи хар 40 йилда иккига бўлинган ва ажралган қисм юз 
километрлар нарига кўчиб ўтган. Агар фақат шарқ томонга силжишда давом эса 10 
минг йил ичида Африка ахли Хитояга етиб боради.
Камдан кам холларда бой овқат манбалари топилсагина одамлар мавсумий ёки 
йиллик лагерларга ўрнашиб яшаган. Махсулотларни қуритиш, дудлаш, арктика
худудларида эса музлатиш техникаси ривожланиши бир жойда муқим қолиш 
имкониятини бера бошлаган. Яна бир ахамиятга эга факторлардан бири: балиқлар 
мўл-кўл бўлган денгиз ва дарёлар қирғоқларида одамлар қишлоқлар қура бошлаган. 
Булар тарихдаги биринчи манзилгохлар бўлиб, бундан 45 минг йил аввал аграр 
инқилобгача Индонезия оролларида пайдо бўлган. Улар эса ўз навбатида базавий 
лагер вазифасини ўтаб, Homo Sapiens ўша ердан денгиз орқали Австралияга йўл 
олган. 


*** 
Одамлар тўдаси қорин тўқлаш учун ўзи истиқомат қиладиган кўплаб жойларда 
енгил ва оптимал усулларни танлаган. Одамлар мева ва термитларни терган, 
илдизларни кавлаб олган, қуёнларни тутган, бизонлар ва мамонтларни овлаган. 
Калориянинг катта қисми, витаминлар ва клечаткани термачилик берган. Овқат 
топишнинг хар икки усули хам махсус асбоблар: найза, қопқонлар, ер кавлаш учун 
таёқларга мухтож бўлган. Бундан ташқари одамга кийим хам керак бўлган. Совуқ
зоналарда, айниқса субарктик ва арктик худудларида, харакатланиши учун 
сапиенслар тери ва жундан кийим тайёрлаб кийинишга мажбур эди.
Одамлар овқат, материаллар ва кийим каби эхтиёжларини тугатиб қўймаслик учун 
хамма ерда янги билимларни излашган. Яшаб қолиш учун ўзи яшаб турган жойнинг
хаёлий батафсил харитасини тузиш ва сақлаб қолиш зарур эди. Қачонки одамлар 
барча ўсимликларнинг табиий цикллари ва хайвонларнинг одат-қилиқлари хақида
маълумотга эга бўлса кунлик ўлжа миқдори тузуккина бўларди. Улар қайси овқатлар 
тўйимли, қайсилари касал қилади, қайсилари эса аксинча даволайди — билишлари 
шарт бўлган. Улар йил фаслларини кузатган ва офатлар ёки қурғоқчилик 
яқинлашаётганини кўрсатувчи белгиларни эслаб қолган. Одамлар хар бир анхор, хар 
бир дарахт, хар бир ғорни ва хар бир чақмоқтош бор ерни ўрганиб чиққан. 
Сапиенслар тош пичоқлар ясашни, йиртилган кийимларни тикишни, қуёнларга тузоқ 
қўйишни, кўчкидан омон қолишни, илон чақишидан ва оч шернинг хужумидан ўзини 
асрашни ўрганиб олишди… Кўплаб бундай билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун 
узоқ ўқув ва амалиёт йиллари керак бўлди. Қадимги овчи усталик билан саноқли 
дақиқалар ичида найза учини тарошлаб қўйган – хозирги кунда камдан-кам одам 
бунинг уддасидан чиқа олади: биз кремний ва базалтнинг хусусиятларини билмаймиз 
ва тош найзани ўткир қилиб чархлаш учун қўлларимизга мохирлик етишмайди. 
Бошқача айтганда, қадимги одам унинг хозирги авлодларига қараганда ўзи 
яшаб турган мухит хақида чуқур ва хилма-хил билимларга эга бўлган. Индустриал 
мамлакатларнинг кўплаб фуқаролари билимсизликда хам жуда яхши хаёт кечирмоқда. 
Компютер мутахасиси, суғурта агенти, тарих фани ўқитувчиси ёки фабрика ишчиси 
бўлиш учун табиат хақида кўп нарса билиш шартми? Биз ўзимизнинг тор 
мутахасислигимиз билан жиддий шуғилланишимиз зарур, лекин кўплаб саволларда – 
хаётий мухим – билимлари биз каби тор доирадаги мутахасислардан ёрдам сўраб 
мурожаат қиламиз. Хозирги инсон жамоалари биргаликда қадимги қабила ва 
қондошларимиздан бир неча баробар кўп информация тўплашга эришди, бироқ 
индивидуал даражада қадимиги овчи ва термачилар тарихдаги энг билимдон ва 
уқувли мақомига лойиқ.
Айрим маълумотларга кўра дарак беришича, ўша давр сапиенсининг мия ўлчамлари 
кичиклашган 
[10]
. Ўтмишда тирик қолиш юқори интеллектни талаб қилган. Қишлоқ 
хўжалиги ва саноат пайдо бўлиши билан “тентаклар” хам ўрнашиб олиши мумкин 
бўлган қўнимлар хам пайдо бўлди. Мисол учун, сув ташувчи ва конвейрда ишлаб 
туриб, яшаб қолиш бошқаларга “ахмоқ” генларни ўтказиб бериш имконияти яратилди.
Овчилар ва термачилар нафақат ташқи оламни – хайвонлар, ўсимликлар, қўл 
остидаги материаллар – балки ўз таналари ва сезги органларини хам аъло даражада 
бошқаришга ўрганган. Улар энг паст шитирлашларни хам ажрата олган – майсалар 


устида илон судралиб келмаяптими? Дарахт барглари орасидан уларнинг ўткир 
нигохи қушларнинг полапонлари ва асал ари уяларини фарқлай олган. Одамлар 
шовқинсиз ва эхтиёткорлик билан харакатланган, улар кам куч сарфлаб, сермахсул 
юрган ва чопа олган. Доимий харакатда бўлганлиги туфайли худди марафончилар 
сингари бақувват ва шундай эпчилликка эга бўлган-ки бу хақида замонавий одам 
орзу хам қила олмайди. Хаттоки бир неча йиллик кунг-фу ва йога машғулотларидан 
кейин хам.
*** 
Овчилар ва термачиларнинг хаёт тарзи мавсумга ва яшаш жойига қараб ўзгариб 
турган, аммо умумий олиб қаралганда уларнинг ўрнига келган дехқон, чўпон, 
ишчилар ва офис хизматчиларининг хаётига қараганда хар томонлама қулай ва
ёқимли бўлган.
Бугун ривожланган давлатларда одамлар хафтасига 40-45 соат, қашшоқларида – 
60 ва хаттоки 80 соатгача ишлайди, ернинг Калахари чўлларига ўхшаш 
мехмондўстилик бегона бўлган жойларида эса ибтидоий қабилалар мехнат қилиш 
учун хафтасига 35-45 соат ажратади. Улар ўртача хар уч кунда бир ов қилишади, 
термачиликка эса кунига уч соатдан олти соатгача вақт сарлашади. Одатий шароитда 
ўзини ўзи таъминлаш учун шунинг ўзи етарли. Катта эхтимоллик билан Калахаридан 
кўра унумдор ерларда яшаган одамлар овқат ва хом-ашё излаш учун бундан хам кам 
вақт сарфлаган. Бундан ташқари улар уй ишларига ўралашиб хам қолмаган: на 
ювилмаган идишлар, на чангланган гиламлар, на артиш керак бўлган поллар, на нам 
пардалар, на коммунал хизматлар учун тўлов. 
Ўша вақтдаги иқтисодиёт аксарият одамларга хозирги аграр ва индустриал 
жамият аъзоларидан кўра қизиқарли ва эсда қоларли воқеаларга бой хаётни яшаб 
ўтиш имконини берган. Хозир фабрикада ишлайдиган хитойлик аёл уйидан эрталаб 
еттидан чиқади, исқирт кўчалардан ўтиб боради ва зимистон бинога етиб боради ва у 
ерда кун бўйи ўй-хаёлларни ўлдирадиган станок олдида ўн соатлаб бир хил вазифани 
бажариб, терга ботиб ишлайди. Уйга кеч соат саккизда қайтади- уни ювилмаган 
идиш-товоқ ва кийимлар кутиб турибди. 30 минг аввал ана ўша Хитойда кўчмани аёл 
ўртоқлари билан , айтайлик, эрталаб соат саккизда лагердан чиққан. Улар ўрмон ва 
далалар аро кезган, қўзиқорин терган, ейишга яроқли илдизларни кавлаган, 
бақаларни тутган, йўлбарслардан қочиб қутилган. Кун ўртасига келиб лагерга 
қайтган ва тушлик тайёрлаган. Уларда ғийбат, узундан-узоқ хикоялар, болалар билан 
ўйнаш, дам олиш ва уйқу учун керагидан ортиқча бўш вақти бўлган. Албатта, баъзан 
кимдир йўлбарсга ем бўлган ёки илон чақишидан вафот этган – аммо автомобил 
аварияга учраш хавфи ёки атроф-мухит захарланишидан азобланиш каби нарсалар 
бўлмаган.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish