3-бўлим. Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#272390
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сапиенс. 3-боб




3-бўлим.
Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун 
Табиатимизни, тарихимизни ва руҳиятимизни тушуниш учун тош асридаги 
овчилар ва термачилар миясига кириб боришимиз лозим. Овчилик ва термачилик 
даври сапиенслар тарихининг катта қисмини ўз ичига олади. Охирги 200 йил 
мобайнида сапиенсларнинг асосий қисми тирикчилиги заводлардаги ва офислардаги 
ишдан бўлди ва аждодларимиз чорвачилик ва деҳқончилик қилган сўнгги 10 минг 
йил улар овчилик ва термачилик қилиб яшаган ўн мингларча йиллар олдида кўз очиб 
юмгунча вақт хисобланади. 
Ривожланиб бораётган эволюцион психологиянинг тасдиқлашича, бизнинг 
бугунги аксар ижтимоий ва психологик хусусиятларимиз аграр давргача бўлган узун 
муддатда шаклланган.
Соҳа мутаҳассисларининг таъкидлашича, ҳатто бугунги кунда ҳам бизнинг 
миямиз ва онгимиз овчилик ва термачилик ҳаётига мосланган. Овчи-термачилик ҳаёт 
тарзи хосиласи бўлмиш овқатланиш одатларимиз, ўзаро можароларимиз ва жинсий 
ҳаётимиз - буларнинг барчаси ҳозирги постиндустриал муҳит – мегаполислар, 
самолётлар, телефон ва компьютерлар билан ўзаро таъсирланмоқда. Бу муҳит бизга 
аввалги авлодларда бўлмаган моддий бойликлар ва ҳаёт давомийлигини берди, аммо, 
айни чоғда, у бизни ёлғизликка, тушкунлик ва стрессга маҳкум қилди. Бунинг 
сабабини тушуниш учун бизни шакллантирган ва бизнинг онг остимизга ўрнашган 
овчилар ва термачилар дунёсига киришимиз керак. 
Нима учун биз бунчалар семизмиз? Замонавий бой давлатларнинг семизлик 
билан кураши беҳуда кетмоқда. Кучимизни тиклашга ҳожати бўлмаса ҳам, еяверамиз, 
еяверамиз ва еяверамиз. Энг ёмони, қўлимизга тушган ҳар қандай энг тузли, ширин, 
ёғли, юқори калорияли мазали нарсаларни бўккунча еймиз. Бу жумбоқнинг жавобини 
қадим аждодларимиз қандай қорин тўқлаганини эсласак топишимиз мумкин. Улар 
яшаган саванна ва ўрмонда юқори калорияли ширинликлар оз учраган, ўзи умуман 
олганда емиш ҳам кам бўлган. 30 минг йил олдин термачи десертнинг фақат бир 
турини – етилиб пишган меваларни билган. Агар тош асрида яшаган аёл ҳосилидан 
эгилай деб турган анжир дарахтига йўлиқса, унинг учун энг маъқули, бабуинлар илиб 
кетмасдан, ўша ернинг ўзида имкон қадар кўп мевани еб қолиш бўлган. Юқори 
калорияли емишни оғзимизга тиқиш инстикти бизнинг генларимизда мужассамдир. 
Барча қулайликларга эга ҳашаматли уйларда яшашимизга, музлатгичимиз ноз-
неъматларга тўла бўлишига қарамай, бизнинг ДНКмиз хали ҳам биз саваннада 
югуриб юрибмиз деб ўйлайди. Мана нима учун биз шоколадли пломбирни охирги 
қошиғигача қириб оламиз, кока-колани босиб-босиб ичамиз.
"Очофат ген" назарияси ҳозирда умумқабул қилинган, аммо бошқа муҳокама 
қилинаётган назариялар ҳам бор. Масалан, айрим эволюцион психологларнинг 


фикрича, қадимги термачилар моногам оилаларда яшамаган, улар шахсий мулк, ягона 
никох ва оталик тушунчалари бўлмаган ўзига хос коммуналарга бирлашишган. 
Бундай гуруҳда аёл бир нечта эркак (ва ҳаттоки аёллар) билан яқин муносабатларда 
бўлиши ва жинсий алоқадан баҳра олиши мумкин эди. Эркаклар ўз фарзандларини 
ажрата олмагани сабабли барча болаларга бир хилда ғамхўрлик қилишган.
Бунга ўхшаш ижтимоий тузилма – Қовға эрасининг утопияси эмас. У 
ҳайвонлар орасида, жумладан, бизнинг энг яқин қондошларимиз бўлмиш шимпанзе 
ва боноболар орасида ҳам кенг тарқаган. Антропологларнинг кузатувига кўра, айрим 
маданиятларда ҳозиргача жамоавий оталик амалиёти мавжуд. Бу жамиятлардаги 
инончга кўра, бола аниқ бир эркак уруғидан эмас, балки бир қанча партнерларнинг 
аёлнинг ичида тўпланган уруғларидан ривожланади. Яхши она энг яхши овчининг 
эпчиллигини, башоратчининг фантазиясини, жасур жангчининг кучини ва 
маъшуқнинг ҳиссиётини боласига мерос қилиб олиш учун қабиланинг атоқли 
вакиллари билан жинсий алоқага киришишга харакат қилган. Бу бемаънилик бўлиб 
кўриняптими? Замонавий эмбриология пайдо бўлгунга қадар одамлар бола кўплаб 
эмас, ягона отадан туғилиши ҳақида маълумотга эга бўлмаганлигини ҳисобга олинг.
“Архаик коммуна" назарияси тарафдорларининг уқтиришича, эр-хотин 
ўртасидаги ҳиёнат, ажралишларнинг юқори фоизи, болалар ва катталар азоб 
чекадиган кўплаб руҳий бузилишлар инсонларни кичик оилада яшашга, моногам 
муносабатларда бўлишга мажбурлангани оқибатидир. Бу эса уларнинг биологик 
табиатига мос келмайди.
1
Кўплаб олимлар моногам муносабатоар ва оилавий ҳаёт одам табиати билан 
мувофиқлигини таъкидлаб, жон-жаҳди билан бу назарияни рад қилишади. Шунга 
қарамай, тарихий овчи-термачилар жамияти ҳозиргидан кўра эгалитар бўлган ва унда 
коммуна элементлари бор эди, лекин бу тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ҳаттоки 
ўша пайтда ҳам жамият эр-хотин ва уларнинг давомчиларидан ташкил топган 
алоҳида ячейкаларга бўлинган. Шу боис, эмиш-ки, моногам муносабатлар ва кичик 
оилалар ҳозирги кунда ҳам кўплаб маданиятларда нормал ҳисобланади, ҳамма жойда 
эркаклар ва аёллар ўз жуфтлари ва болаларини рашк қилади. Айрим давлатларда эса, 
жумдладан, Шимолий Корея ва Сурияда ҳокимят хозиргача отадан ўғилга ўтиб 
келади.
Бу баҳсларга ойдинлик киритиш учун аждодларимизнинг бундан бир неча ўн 
минг йиллар аввалги ҳаёти – Когнитив инқилоб (70 минг йил аввал) ва Аграр 
инқилоб муқаддимаси – таҳминан 12 минг йил аввалги давр оралиғидаги ҳаёт ҳақида 
кўпроқ билишимиз зарур.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish