1
Christopher Ryan and Cacilda Jetha, Sex at Dawn: The Prehistoric Origins of Modern Sexuality (New York: Harper, 2010).
***
Афсуски, биз ишончли далилларга эга эмасмиз. "Архаик коммуна" ва "Азалий
моногамия" тарафдорлари ўртасидаги баҳслар етарли бўлмаган фактларга асосланган.
Албатта, ўша давр ҳақида ёзма манбалар мавжуд эмас, археологик топилмалар эса
тош қотган суяклар ва тош қуроллардан иборат. Мўрт материаллар – дарахт, қамиш,
теридан тайёрланган артефактларнинг жуда оз қисми сақланиб қолган. "Тош асри"
тушунчаси ва қишлоқ хўжалиги кашф бўлгунча яшаган одамлар ҳақидаги улар
тошдан бошқа нарсани билмаган, деган тасаввур археологик чигалликлар сабабли
келиб чиққан. Бу даврни "Ёғоч асри" деб номлаш анчагина тўғрироқ бўларди.
Қадимги овчи ва термачилар қуролларининг катта қисми ёғочдан ясалган, аммо биз
асосан тош қуроллари топамиз, чунки тош ёғочга нисбатан яхши сақланган.
Қадимги одамлар ҳаётини сақланиб қолган предметлар асосидагина ўрганиш
етарлича муаммолар туғдиради. Ўша пайтдаги овчи-термачилар ва уларнинг аграр ва
индустриал даврда яшаган авлодлари орасидаги яққол фарқлардан бири шуки,
термачилар жуда кам иш қуроллари билан қаноатланишган ва, умуман олганда, бу
қуроллар ҳам одамлар ҳаётида кам рол ўйнаган. Ривожланган давлат фуқароси умри
давомида миллионлаб нарсаларнинг доимий ёки вақтинчалик эгасига айланади:
уйлар ва машиналардан тортиб памперслар ва сут пакетларигача. Ҳар қандай
машғулот тури, инонч ва ҳаттоки туйғулар қатор артефактларда ўз ифодасини
топади. Айтайлик, овқатланиш таомилларимизнинг ўзи стакан ва қошиқдан тортиб,
генетик лаборатория ва океан кемаларигача – ақл шоширар даражада кўп буюм ва
институтлар яратилишига сабаб бўлди. Бизда қанча эрмак бор, картадан тортиб юз
минг ўринлик стадионгача! Бизнинг романтик ва жинсий
муносабатларимиз узуклар,
кроватлар, чиройли кийимлар, эҳтиросни қўзғатувчи ич кийимлар, презервативлар,
сўнгги урфдаги ресторанлар, арзон меҳмонхоналар, танишув агентликлари,
аэропортлардаги кутиш заллари, никоҳ заллари ва дастурхонларни етказиб бериш
хизмати кўрсатувчи компаниялар билан мустаҳкамланади. Дин гот бутхоналари ва
мачитларда, индуистлар ибодатхонасида ва синагогларда ўтажак муҳим кунларни
муқаддасларштириб беради, бунинг учун бизга Таврот ўрамлари, Тибетдаги ибодат
халқаси, руҳонийларнинг жуббаси, шамлар ва муаттар ҳидлар, мавлуд арчалари,
тузсиз лочира, қабр ёдгорликлари, бутлар керак бўлади.
Кўчишга тўғри келмагунга қадар ўзимизнинг нақадар бой эканлигимизни
пайқамаймиз. Бизнинг кўчманчи аждодларимиз яшаш жойини ҳар ой, керак бўлса,
ҳар ҳафта, ҳар куни алмаштирган. Бор нарсасини тўрвасига жойлаган-у, олға. На юк
ташиш компаниялари ва на транспорт, хаттоки – дастлабки асрларда – от-улов ҳам
бўлмаган. Шунга яраша одамлар ҳам ёнларида фақат энг керакли нарсаларни
сақлашлари мумкин эди. Демак, уларнинг ақлий, диний ва ҳиссий ҳаёти
артефактларга таяниб қолмаган. Биздан кейин – 100 минг йил ўтгач, ерни титкилаган
археологлар бузилган мачит ўрнида ковлаб топилган миллионлаб буюмларга қараб,
мусулмон эътиқоди ва расм-русумларининг ҳақиқатга яқин манзарасини қайта
тиклаши мумкин. Лекин бугунги кунда қадимги овчилар ва термачиларнинг диний
маслаги ва диний маросимларини ўрганиш қийинчилик туғдиради – бу худди бирор
тарихчи замонавий ўсмирларнинг мулоқотларини улардан кейин сақланиб қолган
қоғоздаги ёзишмалар ёрдамида қайта тиклашга уринишига ўхшайди – ахир телефон
суҳбатлари, электрон жўнатмалар, блог ва СМСлардан из қолмайди-ку.
Биз фақат археологик топилмаларга таянганимиз туфайли овчи ва термачилар
ҳаёти хақидаги тасаввурларимиз янглиш бўлади, мана масала қаерда. Етишмаётган
маълумотлар ўрнини қандай тўлдиришимиз мумкин? Келинг ҳозирги ибтидоий
қабилаларга разм соламиз. Уларни антропологлар реал вақтда кузатиши мумкин.
Бироқ замонавий термачилар жамиятига хос хусусиятларни қадимгиларига татбиқ
қилишда эҳтиёткор бўлишлари жуда зарур.
Биринчидан, сақланиб қолган барча ана шундай қабилаларга қўшни аграр ва
индустриал жамиятлар таъсир ўтказган, шу сабабли ўн минг йиллар аввал мавжуд
бўлган бундай жамиятга уларнинг хусусиятларини тақаш қалтис иш бўлур эди.
Иккинчидан, ҳозирги ибтидоий халқлар оғир иқлимли ҳудудларда, деҳқончилик
учун яроқсиз зоналарда яшаб қолган. Жанубий Африкадаги Калахари чўлларида
экстремал шароитларга мослашган одамлар Янцзи қирғоғидаги унумдор водийда
яшаган қадимий халқларнинг ҳаётини ўрганиш учун модел бўлиши даргумон.
Калахари чўллари каби регионлардаги аҳоли зичлиги Янцзи водийсидаги аҳолининг
зичлигига қараганда анча паст, бу омил эса табиийки инсонлар жамияти ўлчами ва
тузилишига, улар ўртасидаги муносабатларга жиддий таъсир кўрсатади.
Учинчидан, ибтидоий овчи ва термачи қабилаларнинг энг эътиборли ўзига
хосликларидан бири – уларнинг хилма-хиллигидир. Фарқлар нафақат дунёнинг турли
чеккасида эмас, балки бир регион чегараларида ҳам кузатилади. Австралия заминига
илк қадам босган европаликлар кузатган бир ёрқин ҳолатни олайлик – сони 300
мингдан 700 минггача бўлган аборигенлар Британия босқини вақтида бир неча юз
(200 дан 600 тагача) қабилага бўлинган ва уларнинг ҳар бирида алланеча уруғлар
бўлган.
2
Ҳар бир қабиланинг ўз тили, дини, умумқабул қилинган нормалари ва
одатлари бўлган. Масалан, жанубий Австралиядаги ҳозирги Аделаида атрофида
қариндошликни ота тарафдан санайдиган патриархат тизимига эга бўлган бир неча
уруғ-аймоқ яшаган. Бу уруғлар қатъий ҳудудий асосда қабилага бирлашган.
Австралия шимолидаги айрим қабилалар эса, аксинча, она томондан келиб чиқишига
катта эътибор қаратган ва қабилага тегишлилик ҳудудга эмас, тотемга қараб
белгиланган.
Овчи-термачилар орасида ҳам шундай этник ва маданий турфа хиллик
бўлганини тахмин қилиш мумкин. Аграр инқилоб муқаддимасида Ерда истиқомат
2
Noel G. Butlin, Economics and the Dreamtime: A Hypothetical History (Cambridge: Cambridge University Press, 1993), 98-
101; Richard Broome, Aboriginal Australians (Sydney: Allen & Unwin, 2002), 15; William Howell Edwards, An Introduction to
Aboriginal Societies (Wentworth Falls, N.S.W.: Social Science Press, 1988), 52.
қилган ўша 5-6 миллион одам турли тил ва маданиятга эга минглаб қабилаларга
бўлинган.
3
Когнитив инқилоб қолдирган мерос меваси шу бўлди: умумий генларга
эга, бир хил экологик муҳитда яшаган одамлар тасаввур тили ёрдамида тасаввурдаги
ҳар хил реалликни, яъни турфа хил норма ва қадриятларни ярата бошлади.
Мисол учун, ҳозир Оксфорд университети турган жойда 30 минг йил аввал
яшаган қабила қадимий Кембрижда аҳолиси тилида гаплашмаган дейишга асос бор.
Бир қабила жангари бўлса, бошқаси тинчликсевар. Айтайлик, кембрижликлар
коммуналарда яшаган, оксфордликлар эса кичик оилаларга бўлиниб кетган.
Кембрижликлар (уларни кентабригликлар дейиш тўғрироқ бўлади), вақтларини аямай
ёғочдан ўзларини ҳимоя қилувчи руҳларнинг ҳайкалларини ясаган, бу вақтда эса
оксонианликлар ўша руҳларга рақс тушиб, ўз хурматларини ифода қилган. Улардан
биринчиси қайта тирилишга ишонган бўлса, иккинчилари бу фикрга бемаънилик деб
қараган. Битта жамиятда бир жинсли муносабатларга рухсат берилган, иккинчисида
қатъий тақиқланган.
Бошқача қилиб айтганда, антропологларнинг замонавий ибтидоий қабилалар
борасидаги кузатув хулосалари қадимги овчи ва термачилар ҳаётини, улар қандай
имкониятларга эга бўлганлигини тушинишимизга ёрдам берса-да, аслида қадимда
имкониятлар доираси
4
кенгроқ бўлган ва буларнинг барчаси бизнинг диққатимиздан
четда қолмоқда. Сапиенсларнинг "Табиий хаёт тарзи" атрофидаги оташин баҳслар
асосий нарсани эътибордан қочирмоқда: Когнитив инқилобдан кейин одамнинг
қандайдир табиий ҳаёт тарзи хақида гапириш мумкин эмас. Фақатгина маданий
танлов бор – хайратомуз бой ранглар палитраси.
Do'stlaringiz bilan baham: |